Latest news

12:35ФИФА офсайднинг янги қоидасини тасдиқлади  0 12:06Моуринью "Фенербахче"дан ишдан бўшатилишининг асл сабаби маълум  0 11:39Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин бошлади: олдинда Черногория ва Венгрия билан ўйинлар бор  5 11:00"Милан" футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради  0 10:31Холанд автобусдан тушаётганда жароҳат олди  5 10:05Уругвай терма жамоаси аъзоси "Неом"га ўтмоқда  0 09:37Гвардиола "Ман Сити"дан қайси футболчининг кетганидан афсусда эканлигини айтди  1 09:12Лига "Локомотив" стадионидаги қурилиш ишлари билан танишди  0 08:41Эржан Токотаев: “Ўзимни анча яхши ҳис қиляпман”  2 08:08Бугун финал!  11 07:40ФИФА президенти юртимизга етиб келди  17 07:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Белгия Қозоғистонни, Испания Туркияни "янчиб" ташлади  11 00:17Амир Ғалинои: "CAFA'да қатнашмаслик ҳақида хат ёздик, лекин шартларимиз қабул қилинмади"  25 23:40Мемфис Депай Нидерландия терма жамоаси тарихида энг яхши тўпурарга айланди  5 23:12ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Нидерландияда қийин ғалаба, Грузия Болгариядан устун келди  1

"Хоразм" Нурметовни ўрнига Алимовни таклиф этди News

"Хоразм" Нурметовни ўрнига Алимовни таклиф этди

ПРО-Лига қатнашчиси "Хоразм" шу кунларда ўқув-йиғин машғулотларини Тошкентда олиб бормоқда.

Александр Ежов бошқарувидаги Урганчнинг "Хоразм" жамоаси пойтахтимиздаги "Геофизика" қароргоҳида кунига икки маҳалдан машғулот ўтказмоқда. Жамоа кеча Термизнинг "Сурхон" жамоасига қарши назорат учрашуви ўтказиб, 2:2 ҳисобида дуранг қайд этди. Шуни ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, урганчликлар икки бор ҳисобда олдинга чиқиб олишганди. Аммо якунда томонлар дурангга имзо чекди. 

Шу куни "Хоразм" таркибида бир қатор янги футболчилар харакат қилганини кўриш мумкин эди. Хусусан "Норин" жамоасидан таклиф этилган марказий ярим ҳимоячи Акбар Муродов, "Пахтакор" ёшлар жамоаси билан хайрлашган 20 ёшли маҳаллий футболчи Рафик Каримов ҳамда Нукуснинг "Орол" жамоасидан ҳужумчи Наврўз Алимов эндиликда мавсумнинг иккинчи қисмини "Хоразм"да ўтказадиган бўлди.  

Хабарингиз бўлса керак, бунгача урганчликлар шарафини ҳимоя қилиб келган тўпурар ҳужумчи Қадамбой Нурметов ёзги трансфер чоғида  "Андижон" жамоасига кўчиб ўтгач, "Хоразм" устози олдинги чизиқни кучайтириш мақсадида Алимовни таклиф этди. 

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика