Latest news

01:15Расман: Азизбек Амонов "Бухоро" футболчисига айланди  4 01:04Равшан Ҳайдаров: "Йигитларда иштиёқ катта эди. Мухлислар қўллови билан ғалабага эришдик"  1 00:57Нодирбек Абдураззоқов: "Японияга қарши ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз. Голимни Ислом Тўхтахўжаевга бағишлайман"  3 00:45"Ювентус" Консейсауни "Порту"дан тўлиқ сотиб олди  0 00:17Рэшфорд "Барса" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  1 23:55"Андижон" назорат ўйинида камбэк эвазига ғалаба қозонди  1 23:24Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ЦСКАга қарши баҳс олиб боради  2 22:59"Ливерпуль" тўхтамоқчи эмас. Клуб Франция чемпионатидан вингер сотиб олмоқчи  1 22:35U-23. Ўзбекистон – Саудия Арабистони 3:1  3 22:25Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистонига ҳеч қандай имконият қолдирмади  26 21:41Мюллер фаолиятини МЛСда давом эттиради  3 20:59Родриго "Реал"да қолмоқчи. Футболчи Алонсонинг фикрини ўзгартириш ниятида  5 20:21"Кристал Пэлас" Европа Лигасида четлаштирилиши бўйича спорт арбитраж судига апелляция берди  0 19:51Хави Симонс "Челси"га ўтишга рози  3 19:27Де Хеа: "Манчестер Юнайтед"да ўтказган йилларим учун Англиядан тушган таклифларни рад этдим"  2

Хонг Мюнг Бо: "Жанубий Корея жаҳон чемпионатига чиқади" News

Хонг Мюнг Бо: "Жанубий Корея жаҳон чемпионатига чиқади"

Жанубий кореялик собиқ футболчи, эндиликда мураббий бўлиб ишлаётган Хонг Мюн Бо тўртта жаҳон чемпионатида иштирок этган осиёлик биринчи футболчи ҳисобланади.

У сардорлик қилган ЖЧ-2002да Жанубий Корея ярим финалга қадар етиб борганди.

Хонг Мюнг Бо футболни тугатгач, мураббийлик соҳасида иш бошлади. У 2014 йилги жаҳон биринчилигида ўз миллий терма жамоасини бошқаргани кўпчиликнинг ёдида бўлса керак. ОФК расмий сайти яқинда бу мураббийдан интервью олиб, Жанубий Кореянинг ЖЧ-2018га бориш имкониятлари ҳақида сўради.

- Жанубий Корея саралаш босқичидан ўта оладими?

- Менимча, бу бизга катта муаммо бўлмайди. Ҳозирда иккинчи ўриндамиз ва ҳаммаси яхши кетяпти. Лекин 3-4 ўринларда бораётган жамоалар билан бизни кам очко ажратиб турибди, шу боис битта ўйин ҳамма нарсани ҳал қилиши мумкин. Жанубий Корея бунга қадар кўп марта жаҳон чемпионатига чиққан ва бу сафар ҳам шундай бўлади.

- Саралаш ўйинлари тугашига уч тур қолди. Жанубий Корея кейинги учрашувларни ўз фойдасига ҳал этиши учун нима қилиши керак?

- Бир марта уйда ва икки бор сафарда ўйнаймиз. Уйда Эронга қарши баҳс жуда катта аҳамиятга эга. Биз 100 фоизлик натижа кўрсатиб, ғалаба қозонишимиз шарт. Сафардаги баҳсларда нима бўлишини олдиндан айтиш қийин, лекин барибир ғалаба учун ҳаракат қилиш лозим.


- Сиз тўртта жаҳон чемпионатида иштирок этган осиёлик биринчи футболчи ҳисобланасиз. Бу нимани англатади?
- Жаҳон чемпионатига боришнинг ўзиёқ катта воқеа ва ҳар бир футболчи буни хоҳлайди. Қолаверса, мундиалда сиз ўзингиз учун эмас, балки мамлакатингиз учун майдонга тушасиз. Бу ҳам футболчига катта масъулият юклайди.

- ЖЧ-2002 ярим финалида Испанияга қарши пенальтилар сериясида жамоангизга ғалаба келтирган голни ургансиз.

- Бу фаолиятимдаги энг муҳим гол ҳисобланади. Ҳеч қачон қаҳрамон бўламан деб ўйламагандим.

- Жаҳон чемпионатида кимларга қарши ўйнаш қийин бўлган?

- Клинсманн, Роналдо... Бундай ўйинчилар кўп. Лекин бирини айтадиган бўлсам, бу шубҳасиз Роналдо эди. Уни тўхтатиб қолиш жуда қийин бўлган.

Rating: -12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика