Latest news

09:21ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум?  1 08:55"Барселона" етакчиларидан бири: "Бу сизларнинг сўнгги ғалабангиз"  5 08:27Суперлига. Бугун "Шўртан" учун сўнгги имконият  0 08:00Суперлига. "Динамо" – "Хоразм" 3:1   0 08:00Муҳаммад Салоҳ ёзда Саудияга кўчиб ўтиши мумкин. Саудияликлар унга қанча ойлик таклиф қилгани маълум  1 07:33ОАВда Ямалнинг гапларини нотўғри талқин қилинган  7 00:55Фримпонг жароҳати қанчалик жиддий экани маълум бўлди  4 00:51Эдем Неманов: "Медаллар учун курашамиз ва барчаси ўзимизга боғлиқ"  0 00:50Владимир Бубанья: "Насиб бўлса, ўтиш ўйинларида иштирок этмаймиз"  0 00:39Вадим Абрамов: "Самарқанд ЖЧга мезбонлик қиладиган стадионга эга бўлиши керак. Чемпионлик учун курашмаётганимизга ўзимиз айбдормиз"  3 23:55Шерзод Жўраев: "Насаф"дек жамоага қарши футболчиларни алоҳида руҳлантириш шарт эмас"  1 23:30Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган  35 23:11Расман: Лучано Спалетти "Ювентус" бош мураббийи этиб тайинланди  5 23:05Суперлига. "Навбаҳор" – "Насаф" 0:0  5 22:59Рўзиқул Бердиев ОКМК билан ўйиндан кейинги матбуот анжуманида айтган гаплари бўйича изоҳ берди (тўлиқ матбуот анжумани)  25

Хомяков билан вазият жиддийми? Аслида нима бўлганди? "Металлург" жамоаси бошлиғи Шавкат Саидов барчасига ойдинлик киритди News

Хомяков билан вазият жиддийми? Аслида нима бўлганди? "Металлург" жамоаси бошлиғи Шавкат Саидов барчасига ойдинлик киритди

Айни пайтда "Металлург" - "Машъал" (1:2) учрашувидан кейинги Александр Хомяков ва Шавкат Саидов иштирокидаги можароли вазият муҳокама марказида бўлиб турибди.

Бироз олдин сайтимиз мухбири ушбу вазият юзасидан "Машъал" бош мураббийи Александр Хомяковнинг фикрларини эътиборингизга ҳавола қилганди. Эндиликда иккинчи томон яъни "Металлург" жамоаси бошлиғи Шавкат Саидовнинг фикрларини тақдим қиламиз. 

"Мен Александр Хомяковни қаттиқ ҳурмат қиламан. Биз бир-биримизни анчадан бери яхши биламиз. Қолаверса бирга ўқиганмиз. Учрашувдан сўнг шахсан ўзим уни ғалаба билан табриклаб кузатиб қўйдим. Шунингдек баҳсдан олдин анча маслаҳатларини олдим, айниқса академия борасида. Бевосита муҳокамага сабаб бўлаётган вазиятга тўхталсам, бу шунчаки эҳтирослар. Аҳир Муборакнинг нон-тузини еганман. Ҳолат мухлислар ўйлагандек умуман жиддий эмас. Баҳсдан кейин фикр алмашиб кузатиб қўйдим. Сайтдагилардан кўп ортиқча муҳокамаларга берилмасликни сўраб қоламан. Ҳаммаси жойида",- дейди Шавкат Саидов. 

Ҳозирда мағлубиятлар гирдобига тушиб қолган "Металлург"да мураббий ўзгарадими? Ушбу саволга жамоа бошлиғи қуйидагича жавоб берди. 


"Жасур Абдураимовнинг истеъфоси бўйича гап-сўзлар йўқ. Мураббийнинг ўзи кетаман деса ҳам қўйворишмайди. Ишонч билдиришда давом этилади",- дейди жамоа бошлиғи. 


Александр Хомяков: "Металлург" билан ўйиндан кейинги воқеани ортиқча муҳокама қилмоқчи эмасман"

Rating: -52   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика