Latest news

12:45Германия терма жамоаси аъзоси "Бавария"да ўйнамоқчи  0 12:21U-23 Осиё кубоги. Яна бир легионеримиз клуб ихтиёрига жўнаб кетмоқда  15 11:42Харита ва глобусга киритилмаган орзунинг зафарли йўли  1 11:18Шармандага шаҳар кенг  5 10:25Мухлисларнинг кучи. «Милан» улар сабабли келишувга эришган мураббийи билан шартнома тузмади  2 09:54Томас Тухель: «Мадриддаги ғалаба бизни финалга олиб чиқади»  16 09:23Франция тарихидаги энг яхши ҳужумкор футболчилар аниқланди  13 08:52«Манчестер Юнайтед»нинг етакчиси ёзда жамоани тарк этиши мумкин  9 08:21Sofascore. Кечаги учрашувда энг катта баҳо олган футболчи маълум. У Вини эмас!  6 07:49Карло Анчелотти кечаги дурангдан сўнг нималар деди?  26 07:20«Бавария» — «Реал Мадрид» учрашувининг «man of the match» соҳиби маълум  9 06:15 Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Бавария" - "Реал Мадрид" 2:2   1 01:52Голларга бой ўтган баҳсда «Бавария» ва «Реал Мадрид» ўзаро дуранг ўйнади  221 00:59"Интер" чемпионлигини нишонламоқчи бўлган мухлис парадга кўк сигир етаклаб чиқди  3 00:32Жака мураббийликда ўзини синаб кўрмоқчи  0

⚡️ Холанд ва Левандовскисиз қолаётган Бундеслиганинг 2021/22 йилги мавсум якунлари (батафсил таҳлил) News

⚡️ Холанд ва Левандовскисиз қолаётган Бундеслиганинг 2021/22 йилги мавсум якунлари (батафсил таҳлил)

Германия чемпионатида мавсум ўз ниҳоясига етди.

“Бавария” қаторасига 10-маротаба (топ-5 лигаларидаги рекорд) ва ўз тарихида 32-бора Германия чемпионлигини қўлга киритди. Мюнхенликлар “Боруссия Д”, “Байер” ҳамда ”РБ Лейпциг” билан бирга кейинги мавсум Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида иштирок этади.

“Унион Берлин”, “Фрайбург” Европа лигасига йўл олган бўлса, “Кёльн” Конференциялар лигасида қатнашади.

“Гройтер Фюрт” ва “Арминия” қуйи дивизионга тушиб кетди. "Герта" эса мусобақада қолиш учун плей-офф баҳсида иштирок этади. Уларга Бундеслига 2'да учинчи бўлган жамоа рақиблик қилади. Ўтиш ўйинлари эса 19 ва 23 май саналарида ўтказилади.

ЯКУНИЙ ЖАДВАЛ

Бундеслига 2'дан “Шальке 04” юқори элитага қайтгани ҳақида хабар бергандик. 2-йўлланма эса бугун бўлиб ўтадиган 34-тур баҳсларидан кейин маълум бўлади. Тақвим билан танишинг:

БУНДЕСЛИГА 2 ЖАДВАЛИ

Маълумот ўрнида, охирги тур олдидан “Эрцгебирге Ауэ” ҳамда “Ингольштадт” 3-лигага равона бўлгани аниқ бўлиб улгурган. 16-ўриндаги “Динамо Дрезден” эса “Кайзерслаутерн” билан 20 ва 24 май куни бўлиб ўтадиган ўтиш учрашувида қатнашади. Аввалроқ, “Магдебург” ва “Айнтрахт Б” Бундеслига 2'га кўтарилганди.

Ҳисоб бўйича 59-маротаба ўтказилган Германия олий дивизионида “Бавария” форварди Роберт Левандовски 34 ўйинда 35 та гол уриб, тўпурар бўлди. У бундай номга 7-маротаба эришиб, Герд Мюллернинг рекордини такрорлади. Тўпурарлар жадвалида ундан кейинги ўринлардан эса “Байер” ҳужумчиси Патрик Шик (24 гол) ҳамда “Боруссия Д” футболчиси Эрлинг Холанд (22) жой олди.

Кўпчилигимизга таниш бўлган Сардор Азмун эса мавсум ярмидан “Байер”га келиб қўшилди ва чемпионатда 9 ўйинда қатнашиб, 1+1 натижа кўрсатди. У маълум муддат жароҳатидан даволанишига ҳам тўғри келди.

Дарвоқе, Левандовски “Вольфсбург”га (2:2) қарши мавсумнинг сўнгги ўйинидан кейин мюнхенликлар сафидаги охирги учрашувини ўтказгани ҳақида айтиб ўтди. У фаолиятини “Барселона”да давом эттириши ҳақида гап-сўзлар тарқалган. Бундеслиганинг бошқа бир юлдузи Холанд эса “Манчестер Сити”га йўл олмоқда. 21 ёшли футболчи дортмундликлар либосида 89 ўйинда 86 та гол урди ва 23 пасни ўз ҳисобига ёздирди. Уни мана шундай кузатиб қўйишди:

Германия чемпионати 2021/22 йилги мавсумида Томас Мюллер (18 пас) энг яхши ассистент сифатида қайд этилди. Кристофер Нкунку ("РБ Лейпциг", 13 ассист) ва Марко Ройс (“Боруссия Д”, 12) кучли учликка якун ясаган.

Охирги тур олдидан аутсайдерлар қаторида бўлган “Штутгарт” эса “Кёльн”ни 90+2-дақиқада Ватару Эндонинг голи эвазига мағлуб (2:1) этиб, Бундеслигада жон сақлаб қолди ва ўз мухлисларига фантастик эмоцияларни тақдим этди:

Эслатиб ўтамиз, Бундеслиганинг янги мавсуми 5 августда старт олади ва 2023 йил 27 май куни ўз ниҳоясига етади.

Мусобақада энг кўп титулни қўлга киритган жамоалар:

1. “Бавария” – 32 та;

2. “Нюрнберг” – 9;

3. “Боруссия Д” – 8;

4. “Шальке 04” – 7;

5-6. “Гамбург”, “Штутгарт” – 5 тадан.


Бошқа статистик маълумотлар:

*мавсум давомида 306 ўйинда 954 та гол урилди (ўртача 3,12);

*уйдаги энг йирик ғалаба – “Бавария” 7:0 “Бохум”;

*сафардаги энг йирик ғалаба – “Боруссия М” 0:6 “Фрайбург”;

*энг сермаҳсул ўйин – “Гройтер Фюрт” 3:6 “Хоффенхайм”;

*энг кўп мухлис ташриф буюрган ўйин – “Боруссия Д” 1:4 “РБ Лейпциг” (81,365 томошабин);

*гол+пас системаси бўйича энг яхши бўлган футболчи – Роберт Левандовски (35+3)

*энг кўп (10тадан) “қуруқ” ўйин ўтказган киперлар – Робин Центнер (“Майнц”), Мануэль Нойер (“Бавария”), Марк Флеккен (Фрайбург), Кун Кастелс (“Вольфсбург”);

*майгача ой футболчиси совринини энг кўп (4та) қўлга киритган ўйинчи – Кристофер Нкунку (“РБ Лейпциг”).

Author : Eldor Akmurzayev
Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика