Latest news

21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  10 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  0 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  0 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  4 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  2 20:37U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия U-17 - Ўзбекистон U-17 0:1 (матнли трансляция)  26 20:30Хорватия - юлдузлар фабрикаси. Бу жамоани 12 йил олдин мағлуб этганмиз  1 19:49"Пахтакор" — "Насаф". Терма жамоадаги ўйинчилар баҳсга бир кун қолганда келишади  8 19:26U-17 ЖЧ. Хорватия — Ўзбекистон ўйини учун ҳамюртларимиз таркиби маълум, Сарсенбаев асосий таркибда  11 17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  34 17:37Жуд Беллингем "Реал"ни тарк этиши мумкин. "Манчестер Сити" катта таклиф тайёрламоқда  4 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  1 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  12 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   20 14:44Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-23 Вьетнамни мағлуб этди  9

"Хўжанд"да ўйнаётган ўзбекистонлик футболчи Самандар Очилов: “Насаф”га қарши жиддий тайёргарлик олиб бормоқдамиз" News

"Хўжанд"да ўйнаётган ўзбекистонлик футболчи Самандар Очилов: “Насаф”га қарши жиддий тайёргарлик олиб бормоқдамиз"

Бир неча кундан сўнг старт оладиган ОФК кубогида Қаршининг “Насаф” клубига рақиблик қиладиган мезбонлар жамоаси химоячиси, хамюртимиз Самандар Очилов билан суҳбат қурдик.

- Аввало футбол мухлисларини қизиқтираётган савол: Самандар Очиловнинг футболга кириб келиш тарихи ҳақида гапириб берсангиз?
- Ассалому алайкум. Сўзимни бошида юртдошларимни кириб келаётган Рамазон ҳайити билан табриклаб ўтмоқчиман. Футболга кириб келишимга сабаб дадам Файзулло Очилов ҳам футболчи бўлганлар, 2-3 ёшлигимдан копток бериб футболга меҳр уйғотишган. Дадам қайерга борсалар мени ҳам олиб бориб футбол соҳасида бор билимларини берганлар. Менинг биринчи мураббийим дадам десам ҳам бўлади. Футболдаги бошланғич кўникмаларни “Насаф” академиясида Дадажон Тоғаевдан олганман. Уларнинг ўзлари ҳам яхши футболчи бўлганлар. Кейинчалик “Пахтакор” ва “Бунёдкор” академиясида таълим олганман. Катта футболга кириб келишимда Баҳодир Аннаматов сабабчи бўлган. Ўша вақтлари “Насаф”нинг ёшлар жамоасига қабул қилиб менга жамоада мослашиб кетишимга ёрдам берганлар. Шу ўринда уларга раҳмат айтиб кетмоқчиман.

- Сиз фаолият олиб борган клублар ҳақида сўзлаб берсангиз?
- Айтиб ўтганимдек фаолиятимни “Насаф” жамоасида бошлаганман. "Насаф"нинг ёшлар ва асосий таркибида қисқа муддат тўп тепганимдан сўнг Туркиянинг махаллий клубларида фаолият олиб бордим. 2020 йил Алишер Шоғуломов мени “Оқ-тепа” клубига таклиф қилди ва мен бу таклифга рози бўлдим. “Оқ-тепа” клубидаги ички муҳит ва шароитлар аъло даражада эди. Жорий мавсумни Тожикистоннинг “Хўжанд” клубида бошладим.

- ОФК кубогида иштирок этаётган “Хўжанд” жамоаси таркибига бориб қўшилишингиз қай тарзда амалга ошди?
- Бу жамоада ўйнаб кетган танишларим маслаҳат беришди ва клубга бориб машғулотларда қатнашгандан сўнг клуб билан шартнома имзоладим.

- Бугунги кунда клубингиз Тожикистон чемпионати стартини ажойиб бошлади ва биринчи ўринда бормоқда.
- Жамоанинг пешқадамлиги клубда ички муҳит, раҳбарият, яратиб берилган шароит ҳаммаси аъло даражада эканлигидан. Маҳаллий мухлислар хам бизни фаол тарзда қўллаб қувватлаб келишмоқда.

- Тожикистон ва Ўзбекистон чемпионатларида фарқ борми? Бор бўлса нимада?
- Кичик фарқ бор. Тожикистонда доимий босим ва яккакурашлар нисбатан кўпроқдек туюлди. Бизда асосан техник маҳоратга эътибор қаратилган футбол ўйналади. Ўзингиз кўрдингиз “Истиқлол” клуби ОЧЛда қандай ўйинлар кўрсатганини.

- ОФК кубоги ҳамда “Насаф”га қарши тайёргарликлар қай тарзда олиб борилмоқда?
- Бугунги кунда Душанбе шаҳрида тайёргарлик олиб бормоқдамиз. Мавсум стартини яхши бошлаганимиз учун жамоада кайфият яхши. Гуруҳ ўйинларига келадиган бўлсам нафақат “Насаф”га балки гуруҳдаги ҳар бир рақибимизга қарши жиддий тайёргарлик олиб борилмоқда.

- “Хўжанд” клуби уй учрашувларини табиий майсали стадионда ўтказади лекин ОФК кубоги доирасида Душанбеда сунъий майсали майдонда ўйин ўтказиш футболчиларга қийинчилик туғдирмайдими?
- Албатта икки хил майсали майдонда футбол ўйнашни фарқи бор. Менимча футбол ўйнайдиган жамоага катта қийинчилик туғдирмаса керак деб ўйлайман. Бугунги кунда ушбу майдонда машғулот ўтказиб мослашиб бормоқдамиз.

- Ҳамюртимиз Акобир Тўраев хозирда 5 та гол билан чемпионат тўпурарлар жадвалида етакчилар қаторида бормоқда. Ҳимоячи сифатида сизнингча Тожикистон чемпионатида сифатли ҳужумилар кўпми?
-  Акобир Тўраев биринчи ўринда яхши инсон. Футболчи сифатида вазиятлари ҳис қила олиши ва жамоасига фойда келтираётганлиги аҳамиятга эга. Чемпионатдаги ўйнаб кўрган жамоаларимдан келиб чиқиб айта оламанки сифатли ҳужумчилар кўп. Бизнинг клубда хам россиялик легионер ҳужумчи ўзини кўрсатишга ҳаракат қилмоқда. Бошқа клубларда ҳам африкалик ҳамда маҳаллий сифатли футболчилар ҳаракат қилишмоқда. 


Фурқат Пўлатов суҳбатлашди

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика