Latest news

13:33Анвар Ҳожимирзаев: "Ўйин сўнгида омад "Насаф" томонда бўлди"  0 13:18Абдувоҳид Неъматов: "Бундай катта ўйинда VAR йўқлиги бироз ноқулайлик туғдирди"  0 13:04107 километрлик ланъат ёхуд "Динамо" - "Насаф" учрашувига нега КТС келмади?   14 12:52БУМ! Ўзбекистон Уругвай билан ўртоқлик ўйини ўтказади  17 12:37"Динамо" – "Насаф" учрашувида пенальти бормиди? Экспертимиз жавоб беради  8 12:18Акмал Мозговой: "Фаолиятимда янги саҳифани очишга қарор қилдим"  6 12:07Расман: "Сўғдиёна" сербиялик ҳимоячи трансферини эълон қилди  1 11:51Мексика терма жамоаси КОНКАКАФ Олтин Кубоги финалида АҚШни мағлуб этди  1 11:29"Фенербахче" "Ал Насср" ҳужумчисини ижарага олди  2 11:09Ўзбекистон ва Озарбайжон U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда ўтказиш бўйича ФИФАга ариза топширди  8 10:44Файзуллаевга "Истанбул"дан расмий таклиф кутилмоқда: ЦСКА эса уни сақлаб қолмоқчи  11 10:20Анри: "Гвардиола — тарихдаги энг яхши мураббий"  5 09:58Томас Мюллер фаолиятини якунлади — “Бавария” афсонаси сўнгги сўзини айтди  8 09:35ПСЖ "Реал Мадрид" юлдузини қўлга киритишни режалаштирмоқда  18 09:05Одил Ҳамробеков учун кураш: "Трактор" "Бунёдкор"га расмий таклиф юборди  11

"Хитойлик Руни" Ўзбекистон билан ўйин олдидан қандай фикрда? News

"Хитойлик Руни" Ўзбекистон билан ўйин олдидан қандай фикрда?

Худди биз каби хитойликлар ҳам 31 август куни бўлиб ўтадиган Хитой - Ўзбекистон баҳсини интиқлик билан кутишмоқда.

Хитой терма жамоаси ярим ҳимоячиси Ванг Ёнгпо (14-рақам) ФИФА расмий сайтига интервью бериб, бўлажак баҳс олдидан ўз фикрини билдирди.

Шуни айтиш лозим, бу футболчини мухлислар Хитойда "Хитойлик Руни" деб чақиришади. Хитой ўз майдонида Жанубий Кореяни 1:0 ҳисобида мағлуб этганида айнан унинг тўп узатишидан сўнг Ю Дабао ягона голни урганди. 

2015 йилдан бери терма жамоада ўйнаб келаётган "Хитойлик Руни" шундай дейди: 

- "Биз Ўзбекистон термасини мағлуб этиш учун бор кучимизни ишга соламиз. Мақсад - фақат ғалаба. Ўйинни ютиб ўз мухлисларимизга қувонч улашишни хоҳлаймиз. Ўзбекистон - кучли рақиб, менга бу жамоа ёқади. Улар яхши шаклланган ва футболни ҳам яхши ўйнашади". 

Ванг Ёнгпо бунгача "Шандонг Луненг" сафида тўп тепиб келаётганди. Эндиликда у "Тиянжин" клуби аъзоси ҳисобланади. Уни янги жамоага шахсан бош мураббийи Фабио Каннаваро таклиф этган. 

Яна бир қизиқ жиҳати, "Хитойлик Руни" 30 ёшида терма жамоага иккинчи бор Марчелло Липпи томонидан чақирув олди. У Липпи қўл остида биринчи бор Жанубий Кореяга қарши майдонга тушиб, бу ўйинда хитойликлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ванг Ёнгпо италиялик мураббийга қуйидагича таъриф берди: 

- "Марчелло Липпи мураббий сифатида жуда кучли шахс. У бизга кўпроқ ҳужум қилиш ҳамда охиригача ўйнаш кераклигини айтади. Орқага ётиб олсак унга ёқмайди. Олдинлари биз биринчи голни уриб олгач орқада ўйнардик. Лекин Липпи яна ҳужумга ўтиш кераклигини айтмоқда. Тўғри, бизда имконият кам, лекин охиригача курашамиз. Буни мураббийимиз ҳам тинмай таъкидлаяпти".



Rating: -35   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика