Хитой клуби "болғачилар"нинг асосий футболчисига 35 миллион фунт таклиф қилди
10 jan 2019 01:02
News
Хитой клуби "болғачилар"нинг асосий футболчисига 35 миллион фунт таклиф қилди
Хитой клубларидан бири "Вест Хэм" ҳужумчиси Марко Арнаутовични сотиб олиш ниятида.
Бу ҳақда Англиянинг Sky Sports нашри маълум қилди. Манбага кўра, Арнаутовични сотиб олиш учун Хитой клуби 35 миллион фунт (39 миллион евро атрофида) таклиф қилган. Аввалроқ, 29 ёшли форвардга "Манчесиер Юнайтед" қизиқиш билдираётганди.
АПЛнинг ушбу мавсумида австриялик Марко "Вест Хэм" либосида 15та ўйинда майдонга тушиб, 9та голли вазиятларда иштирок этди (7та гол, 2та ассист). "Болғачилар"нинг Арнаутович билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Link :
Source : Sky Sports
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments