Latest news

20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  0 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   3 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  1 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  17 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  2 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  42 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  1 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  2

Хайрулла Холиқов: "Кечаги Евро-2020 финалида қизиқ эпизод бўлди" News

Хайрулла Холиқов: "Кечаги Евро-2020 финалида қизиқ эпизод бўлди"

Ҳар бир катта мусобақанинг энг эсда қоладиган эпизоди бўлади. Ва бу эпизодлар асосан финал ўйинида содир бўлади.

Масалан, ЖЧ-98 финалида Фабьен Бартез бразилиялик Роналдонинг устига сакрагани ҳалигача кўпчилигимизнинг хотирасида қолган. Ёки бўлмаса ЖЧ-2006 финалида Зиданнинг калла қўйгани, ЖЧ-2010 финалида Иньеста гол ургач, футболкасини ечиб майдон бўйлаб югургани, Евро-2012 финалидан кейин Балотеллининг кўз ёшлари, Евро-2016 финалида Криштиану Роналдунинг жароҳат олиши ва бош мураббийга ўхшаб майдон четида туриб футболчиларга кўрсатма бериши ва ҳоказо.


Хуллас қайси бир мусобақа финалини эсламанг, нимадир эпизод чиқиб келади. Кечаги Евро-2020 финалида ҳам қизиқ эпизод бўлди. Италия терма жамоаси сардори Кьеллини бир вазиятда ўзидан 18 ёш кичик Сакани футболкасидан тортиб қолди. Агар ўша пайт Сака қочиб кетганида гол уриши ёки голли пас бериши мумкин эди. Менимча, йиллар ўтиб бу мусобақадаги айнан шу вазият анча вақтгача кўз олдимизда муҳрланиб қолади.




Хайрулла Холиқов

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика