Latest news

11:22Бекободда футбол ўлмоқда. "Металлург" кетидан Шавкат Мирзиёев ташриф буюрган академия ҳам ёпилади   0 10:55Қоил! Аморим тен Хагнинг антирекордини янгилади  3 10:22Аббосбек Файзуллаев «Монако» ҳақидаги саволга жавоб берди  3 10:07Расман: Санжар Қувватов - «Қизилқум» жамоаси футболчиси  1 09:47Бир йил аввал саратон билан курашган футболчи Тожикистонда «йил футболчиси» бўлди  0 09:10«Бунёдкор» терма жамоамизнинг икки нафар футболчиси билан музокара олиб бормоқда  1 08:37Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистондаги энг тез футболчи ким эканлигини айтди  4 08:0620 кун аввал "Навбаҳор" билан икки йиллик шартнома тузган футболчи легионерга айланди  2 07:31Янги мавсумда Про лигада ўйнамайдиган «Дўстлик» етакчисини сотувга қўйди  1 05:09АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида иродали тарзда "Лестер"ни мағлуб этди  6 01:20АПЛ. "Бўрилар" "Қизил иблислар"ни ғажиб ташлади  32 00:57Энцо Мареска: "95-дақиқада гол ўтказиб юбориш ёқимсиз"  3 00:28АПЛ. Бруну қизил олган, Онана бурчакдан гол ўтказиб юборган учрашувда МЮ "бўрилар"га мағлуб бўлди  23 23:52"Барселона"нинг ёздаги илк трансфери ким бўлади?  3 23:10"Фулхэм" сўнгги марта "Челси" майдонида қачон ғалабага эришганди?  3

Хаунинг "Ньюкасл" бош мураббийлигига тайинланиши – тўғри қарор News

Хаунинг "Ньюкасл" бош мураббийлигига тайинланиши – тўғри қарор

Янги раҳбарият ишга жиддий киришди.

Саудия Арабистони инвестиция фонди "Ньюкасл"ни сотиб олганидан сўнг дарҳол жамоада мураббий ўзгариши ҳақида гап-сўзлар болалай бошлади. Клубнинг аввалги хўжайини Майк Эшли Стив Брюсни бўшатмоқчи эди, аммо у масъулиятли қарорни қабул қила олмади. Саудияликлар эса бунинг уддасидан чиқишди. Мутахассис мураббийлик фаолиятидаги 1000-учрашувида "Тоттенхэм"га ютқазди (2:3) ва ўзаро келишувга кўра клубни тарк этди.

Брюс бошчилигидаги жамоа пастга шўнғиди. "Ньюкасл" мавсум бошидан бери АПЛ турнир жадвалининг энг қуйи поғонасида бормоқда ва ҳалигача у ердан кўтарила олмаяпти. Олдинги мураббий даврида уларнинг ғалабали ўйинлари фоизи 30% дан паст эди. Бу клуб тарихидаги энг ёмон кўрсаткич.

"Ньюкасл" ҳозирда Премьер-лиганинг жорий мавсумида ғалаба қозонмаган ягона жамоа. Мағлубиятлар бўйича (6 та) лигада 4-ўринда, урилган голлар бўйича 13-ўринда (12), зарбалар бўйича 17-ўринда (118), узатмалар борасида 20-ўринда (3506) ва "қуруқ" ўйинлар бобида 20-ўринда (0). Улар турнир жадвалида 11 турдан кейин атиги 5 очко жамғариб, 19-поғонада боришмоқда. Ҳозир фақат "Норвич" ёмонроқ ҳолатда, лекин шунда ҳам "канарейкалар"да битта ғалаба бор.

Саудияликлар келишидан олдин ҳам "Ньюкасл" учун мураббийни алмаштириш вақти келгани аниқ эди. Гарчи Аллан Сен-Максимен ва Каллум Уилсон самарали ҳаракатлари билан ажралиб турган бўлса-да, жамоа ҳеч нарсага эриша олмади. Брюснинг ўрнига кимни олиб келиш мумкин эди?

Турли оммавий ахборот воситалари тезда номзодлар рўйхатини эълон қилди. Баъзида мутлақо ақлдан оздирадиган вариантлар пайдо бўлди, масалан, Роберто Мартинес ва Антонио Конте. Бельгиянинг "олтин авлоди"ни бошқараётган испаниялик нима учун АПЛнинг энг ёмон клубларидан бирига ўтади? Худди шу нарса италияликка ҳам тегишли. Ҳатто унинг "Тоттенхэм"га келиши ҳам "Ньюкасл" каби даргумон бўлиб кўринганди.

Унаи Эмери, Паулу Фонсека ва Эдди Хау энг реал номзодлар бўлиб қолишди. Аввалига ҳали ҳам ишсиз бўлган португалиялик билан мазмунли кўринган музокаралар олиб борилди, шундан сўнг испаниялик номзодга кўз тикилди.

“Ньюкасл”нинг янги раҳбарияти Эмерини олиб келишни хоҳлади, буни мутахассиснинг ўзи ҳам тасдиқлади, бироқ у “Вильярреал”ни тарк этишни зарур деб ҳисобламади. Демак, фақат Хау қолди, у шу шароитга энг мос вариант бўлиб чиқди. Англияда унутилган (Европада эса уни танимасликлари ҳам мумкин) мутахассис тез орада ўзини танитиш учун яна бир имкониятга эга бўлади.

Эҳтимол, "Ньюкасл" қишда заҳира ўриндиғида қолиб кетаётган бир қанча машҳур футболчилар билан шартнома имзолаши мумкин. Аммо “Сент-Жеймс Парк" эгалари январданоқ миллионларни совуришни бошлайди, деб ўйлаш нодонлик. "Ньюкасл" ижрочи директори Аманда Стейвли янги эгалар биринчи навбатда инфратузилмага сармоя киритишларини айтди. 

Шайхлар академия, машғулот базаси ва стадионга туташ ҳудудга кўпроқ эътибор қаратишади. Бу жуда кўп куч, вақт ва пул талаб қиладиган тўғри тизимли ёндашув. Қайси таниқли мураббий олий дивизионда омон қолиш учун "Ньюкасл"га келади?  Клуб ҳозир мақом ва катта номлар ҳақида қайғурмаслиги керак. Ҳозирча ҳеч ким кўрмаган пуллар жамоани Чемпионшипга тушиб кетишдан қутқариб қололмайди. Уларга инқирозга қарши туриб бера оладиган менежер керак.

Балки Хауни бутунлай инқирозга қарши курашувчи мураббий деб аташ қийин, чунки АПЛда бу мақом Сэм Эллардайсга берилган. Аммо Эдди инглиз футболини турли даражаларда яхши билади. У "Борнмут"ни Лига 1дан Чемпионшипга, у ердан эса Премьер-лигага олиб чиқди. "Олчалар" Хау қўл остида қизиқарли ва жозибали жамоа эди. Улар Маурицио Саррининг "Челси"сини ва Жозе Моуриньюнинг "Манчестер Юнайтед"ини мағлуб этишган. Умуман олганда, "Борнмут" мунтазам равишда Англиянинг топ-клублари учун, айниқса, ўз уйида муаммолар туғдирарди. Мутахассис ҳисобида 544 та мураббийлик учрашуви ва 230 та ғалаба мавжуд.

Хау "Борнмут"ни икки марта бошқарган. Мутахассис ўзининг "ҳукмронлиги" даврида жамоани Лига 2 дан Лига 1 га олиб чиқди. Эдди ўз клубига иккинчи марта тайинланишидан олдин Чемпионшипда ўйнаётган "Бёрнли"да ишлашга ҳам улгурган. Хау улар билан унчалик муваффақиятга эриша олмаган, аммо "Борнмут" – бутунлай бошқа ҳикоя. Мутахассис “олчалар”ни 5 йил давомида АПЛда олиб юрди, бироқ 2019/20 йилги мавсумда барибир Чемпионшипга тушиб кетишди ва Эдди ўз содиқ клубини тарк этди. Ўшандан бери у ишсиз юрганди. Мураббийга "Кристал Пэлас" ва "Селтик"дан қизиқиш бўлаётгани ҳақидаги хабарлар тарқалганди, бироқ у бу клубларни бошқармади.

Нега Хау "Ньюкасл"га мос келади? Аввало, у турли дивизионларда иш тажрибасига эга. Агар "Ньюкасл" жорий мавсум охирида Чемпионшипга тушиб кетса (буни истисно қилиб бўлмайди), у уларни яна Премьер-лигага қайтариши мумкин. Мутахассис қийин вазиятларда "Борнмут"ни бошқаришни амаллаган, бу ерда эса у кўпроқ имконият ва ресурсларга эга бўлади.

Хау шунингдек, яхши тактик. У турли даражадаги жамоаларга қарши ҳужумкор услубда ўйнашдан қўрқмайди, бироқ шу билан бирга, ҳимояга ҳам катта этибор беради. Бундан ташқари, Эдди, албатта, "Ньюкасл" кийиниш хонасидаги муҳитни яхшилай олади. Инсайдерларга кўра, ҳозирги муҳит идеал эмас.

Таркибда Хау билан "Борнмут"да бирга ишлаган Мэтт Ритчи, Райан Фрейзер ва Каллум Уилсон тўп тепади. Уилсон Хаунинг қўл остида 4 марта жамоа тўпурари бўлган. Шубҳасиз, Каллум таниқли мураббий билан яна кўп голлар уришни бошлайди (лекин у ҳозир яхши спорт формада).

Мутахассис Фрейзерга ҳам олдинги даражага қайтишга ёрдам бериши мумкин. Ҳозир шотландиялик оптимал шароитлардан йироқ. У "Борнмут"да "гол+пас" тизими бўйича бир мавсумда 20 очко тўпларди. Ритчи ҳам хурсанд бўлиши аниқ, чунки унинг Брюс билан муносабатлари яхши эмасди.

"Ньюкасл"нинг ҳозирги даражаси – ўртачадан паст. Кучли 4 талик ва ҳаттоки 6 таликдан жой олиш ҳақида ҳали ҳеч нарса деб бўлмайди. Жамоа биринчи галда олтин ўрталик ва ўрта мақомга эга бўлиб олиши лозим. Хау айнан шу иш билан шуғулланади. Мутахассис "Ньюкасл" раҳбариятидан ишонч кредитини олди, бу 2024 йилнинг июнигача бўлган шартнома имзоланиши билан тасдиқланди.

Мураббий АПЛда ўз ўрнига эга бўладиган жамоа тузиш учун етарлича вақтга эга. Мухлислар яқин фурсатларда жамоанинг ўйинидан баҳра олишларига шубҳа йўқ. Клуб эгалари ҳам лойиҳани янада ривожлантириш учун мустаҳкам пойдеворга эга бўлишади. Ҳозирда Хаунинг "Ньюкасл"га тайинланиши барча томонлар учун муваффақиятли келишувга ўхшаб кўриняпти. Буёғига нима бўлишини эса вақт кўрсатади.

Шерзод Нурматов таржимаси

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика