Хамесга АПЛнинг яна 3 жамоаси қизиқмоқда
01 apr 2020 22:00
News
Хамесга АПЛнинг яна 3 жамоаси қизиқмоқда
“Реал” ярим ҳимоячиси Хамес Родригес жамоада қолмаслиги аён бўлмоқда.
Боиси, яқинда клуб устози Зинедин Зидан унга ортиқ ишонч билдирмаслиги ҳақда хабар берилганди.
Колумбияликнинг клуб билан амалдаги шартномаси 2021 йилнинг ёзигача мўлжалланган ва “қаймоқранглилар” келишув якунланмасдан олдин уни сотиб юборишни режалаштирмоқда.
Marca'нинг хабар қилишича, 28 ёшли футболчига “Арсенал”, “Эвертон” ҳамда “Вулверхэмптон” қизиқмоқда.
Аввалроқ, берилган маълумотда эса “Ман Сити”га ҳам Хамес кераклиги айтилганди.
Родригес жорий мавсум мадридликлар либосида 13 баҳсда майдонга тушиб, 1+2 кўрсаткичга эришди.
Link :
Source : Marca
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Comments