Latest news

10:30"Муҳсин, биз сен билан!"– Самарқандда ўзбек футболи юлдузлари иштирокида хайрия учрашуви ўтказилади  0 10:05"Аталанта" Лукманни жамоада олиб қолмоқчи   0 09:30Қирғизистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Абдураҳмонов: "Янада кучли бўлишимиз керак"   0 09:05Курт Зума эркин агент сифатида Руминия клубига ўтди  1 08:50 Рахим Стерлинг “Челси”дан кетишдан бош тортди ва асосий жамоадан ажратилди  2 08:20Самюэль Умтити 10 сентябргача янги жамоа топмаса, фаолиятини якунлаши мумкин  6 07:50Акмал Мозговой: "Рақибимизнинг кучли ва кучсиз тарафларини ўрганиб чиқдик"   1 07:24Митрович Осиёнинг бошқа жамоасига ўтмоқда  3 00:50"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси қайдномасига киритмагани маълум бўлди  4 00:32Элдор ва Аббос сафда, Кападзенинг кайфияти чоғ – миллий жамоа машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  29 00:10U-23 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон жойлашган гуруҳнинг иккинчи баҳсида Қирғизистон Кими Меркнинг дубли эвазига Фаластинни енгди  3 23:50Португалия президенти марҳум Диогу Жотани орден билан тақдирлади  1 23:18"Пахтакор" 5 нафар тарбияланувчиси учун 432 миллион сўм олади  1 22:44Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Англияга ютқазди  14 22:25Антони "Бавария" таклифини рад этганини айтди. У "Бетис"га берган сўзида турган  3

Халқаро мусобақа. "Пахтакор" ва "Насаф" иккинчи имтиҳонга тайёрми? News

Халқаро мусобақа. "Пахтакор" ва "Насаф" иккинчи имтиҳонга тайёрми?

Ушбу ҳафта яна клублар ўртасидаги халқаро ўйинларни кўрамиз.

"Пахтакор" ОЧЛ Элит 2-турида майдонга тушса, "Насаф" ОЧЛ 2 мусобақасида 2-турни ўтказади. "Пахтакор" эртага Эронда "Персеполис" меҳмони бўлади. Маълумот учун, "Персеполис" дастлабки турни сафарда "Ал Аҳли"га қарши ўтказиб, 0:1 ҳисобида мағуб бўлди. "Пахтакор" эса Тошкентда ўтказилган баҳсда "Ал Васл"га худди шу ҳисобда имкониятни бой берди. 

"Персеполис" бу ўйинга қадар ўз миллий чемпионатида "Истиқлол"га қарши баҳс олиб бориб, 1:0 ҳисобида зафар қучди. Ягона гол 90+3-дақиқада Ҳоссейн Канани томонидан киритилди. Учрашувда ҳамюртимиз Остон Ўрунов иштирок этмади. "Пахтакор" эса Эрон сафари олдидан "Олимпик" билан куч синашиб, 6:0 ҳисобида зафар қучди. Қуйида маълумот сифатида ОЧЛ Элит мусобақасининг 1-турида қайд этилган натижалар ва 2-тур учрашувларини келтириб ўтамиз.

ОЧЛ Элит. 1-тур натижалари

16 сентябрь. "Ал Айн" (БАА) - "Ал Садд" (Қатар) 1:1

16 сентябрь. "Ал Шорта" (Ироқ) - "Ал Насср" (С.Арабистони) 1:1

16 сентябрь. "Истиқлол" (Эрон) - "Ал Гарафа" (Қатар) 3:0

16 сентябрь. "Ал Аҳли" (С.Арабистони) - "Персеполис" (Эрон) 1:0

17 сентябрь. "Пахтакор" (Ўзбекистон) - "Ал Васл" (БАА) 0:1

17 сентябрь. "Ал Райян" (Қатар) - "Ал Ҳилол" (С.Арабистони) 1:3

2-тур учрашувлари

30 сентябрь. 21:00. "Ал Садд" - "Истиқлол"

30 сентябрь. 21:00. "Персеполс" - "Пахтакор"

30 сентябрь. 21:00. "Ал Васл" - "Ал Аҳли"

30 сентябрь. 23:00. "Ал Насср" - "Ал Райан"

1 октябрь. 23:00. "Ал Гарафа" - "Ал Айн"

1 октябрь. 23:00. "Ал Ҳилол" - "Ал Шорта"

2 октябрь куни "Насаф" ҳам ўз ўйинини ўтказади. Қаршиликлар Марказий стадионда БААнинг "Шабаб Ал Аҳли" клубини қабул қилишади. "Насаф" ОЧЛ 2 илк турини сафарда "Қувайт СК"га қарши ўтказиб, ўйинда ҳисоб очилмади. "Шабаб Ал Аҳли" эса ўз майдонида Иорданиянинг "Ал Ҳуссейн" клубидан 3:1 ҳисобида устун келди.

"Шабаб Ал Аҳли" Қаршига келишдан олдин "Ал Оруба" билан беллашиб, 4:1 ҳисобида ғалабага эришди. Қизиғи шундаки, учрашувдаги барча голлар легионерлар томонидан киритилди. Хусусан Гильерме Да Сильва, Юрий Цезар, Бруно Каскардо ва Федерико Картабиа меҳмонларнинг голига муаллифлик қилишди.

Айни пайт "Шабаб Ал Аҳли"да тўп тепаётган легионерлар орасида энг машҳури Сардор Азмун бўлиб, у мазкур баҳсда майдонга тушди, бироқ 65-дақиқада пенальтидан тўп кирита олмади.

"Насаф" бўлажак учрашув олдидан охирги баҳсни кеча "Бунёдкор"га қарши ўтказиб, 2:2 ҳисобини қайд этди. Эътиборлиси, Қаршиликлар сафида ҳам фақат легионер футболчилар гол муаллифи бўлди: Зоран Марушич ва Марко Станоевич. Қуйида ОЧЛ 2 натижалари ва кейинги ўйинларни келтириб ўтамиз. "Насаф" ва "Пахтакор"га эса омад тилаб қоламиз.

ОЧЛ 2. 1-тур натижалари

18 сентябрь. "Шабаб Ал Аҳли" (БАА) - "Ал Ҳуссейн" (Иордания) 3:1

18 сентябрь. "Қувайт СК" (Қувайт) - "Насаф" (Ўзбекистон) 0:0

2-тур учрашувлари

2 октябрь. 19:00. "Насаф" - "Шабаб Ал Аҳли"

2 октябрь. 21:00. "Ал Ҳуссейн" - "Қувайт СК"

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика