Халилович: "Барселона"га ўтиб, Месси билан суҳбатлашганимдан сўнг, шокка тушдим"
05 sep 2015 10:55
News
Халилович: "Барселона"га ўтиб, Месси билан суҳбатлашганимдан сўнг, шокка тушдим"
"Барселона" ярим ҳимоячиси, янги мавсумда ижара асосида Хихоннинг "Спортинг" шарафини ҳимоя қилувчи Ален Халилович Каталония клубига Месси туфайли ўтганини айтди.
"Менда бошқа таклифлар бор эди, "Барселона"нинг таклифи эса сюрприз бўлди. Онам бу ростми ёки йўқми деб сўрадилар. Мен қайси клубга ўтишимни билардим, чунки Мессининг мухлисиман. Бу клубда футболчи ва мураббийлар яхши таасурот қолдирди. "Барселона"да тўп билан муомала қилишга катта эътибор берилади. Месси эса бошқа даражадаги футболчи. Танишганимизда у менга муаммо бўлса мурожаат қилишимни айтди. Бу мен учун ҳақиқий шок бўлди. У жаҳондаги энг зўри" - дейди Халилович.
Link :
Source : championat.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Comments