Latest news

08:48Левченконинг штабидаги мураббий "Сўғдиёна"да иш бошлади  0 08:20Гвардиола: "Бошқа бундай ўзимни ожиз ҳис қилишни истамайман"  2 07:52Ўзбекистонлик тажрибали ҳакам фаолиятини якунлади  0 07:24"Барселона" футболчиси руҳий ҳолати сабабли бошқа майдонга тушмаслиги мумкин  2 03:03АПЛ. Бруну Фернандешнинг дубли ва МЮдан йирик ғалаба!  9 02:53"Торино" – "Милан". Пулишичнинг бенефиси ва "россонери"дан супер камбэк!  5 02:35"Реал"да Алонсо сўнгги ҳафталарда футболчиларга нисбатан "жуда юмшоқ" муносабатда бўлди деб ҳисоблашмоқда  0 02:00Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Одатда мен босиқ ва хушмуомаламан, аммо бу кучсиз эканлигимни англатмайди"  4 01:28Алиссон Салоҳ ҳақида: "Мо – "Ливерпуль" афсонаси ва ажойиб йигит. Биз жамоа билан ушбу қийин вазиятни енгишга ҳаракат қиляпмиз"  2 00:54МЮ Англия кубоги 3-босқичида "Брайтон"га қарши ўйнайди, "Тоттенхэм" – "Астон Вилла", "Челси" – "Чарльтон", "Арсенал" – "Портсмут", "Ливерпуль" эса "Барнсли" билан тўқнаш келади  0 00:30Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Бу мен учун кутилмаган ҳолат бўлди"  10 00:13АПЛ. "Вулверхэмптон" – "Манчестер Юнайтед". Асосий таркиблар маълум!  8 23:37"Ливерпуль" Салоҳнинг "Интер" билан ўйин таркибидан четлатилишини жазо деб баҳоламаяпти, бошқа интизомий чоралар ҳам кўрилмайди  3 23:00"Ливерпуль" Салоҳ билан боғлиқ вазиятни ўнглаш мумкин деб ҳисобламоқда  4 22:37ЖЧ-2026 ўйинларида об-ҳаводан қатъи назар, ҳар бир таймда уч дақиқалик сув ичиш учун танаффуслар бўлади  4

Хаким Фузайлов: "Месси ёки Роналду ҳам пенальтидан фойдалана олмаган ўйинлар бўлади" News

Хаким Фузайлов: "Месси ёки Роналду ҳам пенальтидан фойдалана олмаган ўйинлар бўлади"

Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган "Хоразм" - ОКМК (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Хаким Фузайлов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Биз қийин ўйин бўлишини кутгандик. ОКМК ҳужумкор жамоа, биз уларга қарши тура олиш учун бир нечта режаларни ишлаб чиқдик. Вазиятларимиз бўлди, фойдалана олмадик. Футбол шунақа ўйин, рақиб сўнги дақиқадаги имкониятидан фойдаланди ва ғалабани қўлга киритди. ОКМК жамоасини ғалаба билан табриклайман.

- Пенальти ҳақидаги фикрингиз қандай? Дилшод Жўраев тепишни ўзи ҳоҳладими ёки мураббийлар штабининг қарори шундай эдими?

- Машғулотларда ишлаймиз, пенальтиларни ҳамма ҳам амалга ошириши мумкин. Ким руҳан тайёр бўлса, ўзига ишонса, ўша тепади. Бу лоторея, бўлиб турадиган ҳолат. Керак бўлса, Месси ёки Роналду ҳам пенальтидан фойдалана олмаган ўйинлар бўлади.

- Апрель ойида тиғиз тақвим бўлади. Жамоангиз тикланиши ва захиралар бўйича қанчалик қийинчиликларга дуч келаяпсиз?

- Бу албатта қийин. Суперлига ва кубок ўйинларини ўтказаяпмиз. Тикланиш осон бўлмайди. Лекин ОКМК жамоасида ҳам айни шу ҳолат. Мағлубият учун сабаб сифатида буни кўрсатмоқчи эмасман.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика