Latest news

15:06"Пахтакор"нинг икки етакчиси чет элга йўл олишни рад этиб, клубда қолишга қарор қилди  3 14:10"Ливерпул"га Родриго қизиқ. "Реал" вингери трансфери Диас кетган тақдирдагина амалга ошади  3 13:20Аббос Файзуллаев ҳам "Истанбул Башакшеҳир"га трансфер қилинадими? Шомуродов бу саволга жавоб берди  8 13:05Суперлига-2025. Биринчи даврадаги энг яхши 10 та трансфер  0 12:25Месси 6 ўйинда 11 та гол уриб, МЛСнинг 7 йиллик рекордини ўрнатди  36 11:35Нкунку "Челси"ни тарк этади?!  2 11:07МЮ “Реал“ футболчига 90 миллион таклиф қилди  5 10:43“Реал Мадрид“ни трансфер ойнаси якунига қадар 4 нафар футболчи тарк этиши мумкин  16 10:20Жозе Моуринью “Арсенал“ ҳужумчисини “Фенербахче“га ўтишга кўндирди  1 09:51Биринчи даврани “Локомотив“да ўтказган ҳимоячи ОКМК йиғинига қўшилди  1 09:23МЮнинг асосий дарвозабони узоқ муддатга сафдан чиқди  8 08:54“Шўртан“ сардори Ҳиндистон жамоасига кўчиб ўтди  5 08:25Аббосбек Файзуллаев: “Краснодар“ билан ўйин менинг ЦСКАдаги охирги ўйиним бўлганми ёки йўқлигини ўзим ҳам билмайман“  11 07:58Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси фаолиятини Эронда давом эттириши мумкин  10 07:27Россия Суперкубогини қўлга киритган Файзуллаев учрашувдан сўнг нималар деди?  2

Воҳид Шодиев Малайзиянинг “Перак” клуби аъзосига айланди News

Воҳид Шодиев Малайзиянинг “Перак” клуби аъзосига айланди

“Бунёдкор” ҳужумчиси Воҳид Шодиев бугун – 29 декабрь куни, Малайзия Суперлигаси вакили – “Перак” клуби билан эркин ўйинчи сифатида шартнома имзолади.

Унинг “Перак” билан битими икки йилга мўлжалланган ҳамда 2017 йилнинг охиригача амал қилади.

- Ниҳоят, 29 ёшимда, менда ҳам хорижда тўп суриш имконияти туғилганидан хурсандман, - дейди ҳужумчи. – “Перак” ўтган яқин вақт давомида ОФК кубогида икки бор чорак финалгача етиб борган жамоа. Аммо ички чемпионатда охирги мавсумларда кўзланган мақсадларига эришолмай, халқаро мусобақалардан четда қолмоқда. Мен Ипох шаҳри клуби формасини катта ниятлар билан кийяпман. Насиб қилса, жамоа ўзининг олдинги мавқеини яна тиклаб олишига мендан кутишаётган ҳужумкор ўйинларим ва, айниқса, етарли миқдордаги голларим билан салмоқли ҳиссамни қўшаман, албатта.


- Биринчи навбатда, Шодиев ҳаммадан ҳам бош мураббий Шамсул Саадга манзур тушди, - дейди ҳужумчининг агенти Санъат Шарипов. – Бу жуда ҳам муҳим омил. Мураббийнинг катта ишончини ҳис этса, футболчида ўзининг барча салоҳиятини юзага чиқариш енгил кечади. Унинг ўйинлари очилиб, ўйинчи ранг-баранг футбол кўрсата бошлайди. Клуб ҳам шунда янги ҳаридидан қониқиш ҳосил қилади. “Перак”нинг Воҳиддан умидлари катта. Ипох жамоаси янги бош мураббий ва янги футболчилар билан 2016 йилги мавсумда анчагина жиддий марраларни кўзлаяпти. Мен футболчимга омад тилайман ва ундан ҳаммамиз юқори даражадаги ўйинларни кутиб қоламиз, - деган тилаклар билдирди таниқли агентимиз С.Шарипов.


Шодиев янги мавсумга тайёргарликни ўтган ҳафтадан бошлаган “Перак”нинг машғулотида иштирок этишга улгурди. Шамсул Саад футболчиларга уни таништирди. Воҳид эса биринчи галга машғулотни кузатиш билан чекланди, холос.

Эслатиб ўтиш жоиз, 2015 йилги чемпионатда “Перак” 12 жамоа орасида 8-ўринни банд этди. Футбол ассоциацияси кубогида чорак финал билан чегараланди. Малайзия кубоги баҳсларида эса гуруҳда қолиб кетди. Клуб раҳбарияти бу омадсизликлардан сўнг хорватиялик мутахассис Виеран Шимунични истеъфога чиқарди ва бош мураббийликка футболчилик даврида “Перак”да узоқ йиллар тўп сурган, эндигина 40ни қаршилаган ёш Шамсул Саадни таклиф этди. 2015 йилги мавсумда “Перак” сафида “3+1” тизими бўйича қуйидаги тўрт нафар легионер ҳаракат қилганди: марказий ҳимоячи Тиаго Жунио (Бразилия), ярим ҳимоячилар Орасе Жеймс (Ямайка) ва Нам Кун Вун (Жанубий Корея), ҳужумчи Карлес Соуза (Бразилия).


БИЗНИНГ МАЪЛУМОТ:
ШОДИЕВ Воҳид Муҳитдинович

1986 йил 9 ноябрь куни Навоий вилояти Хатирчи туманида таваллуд топган.
Ўйнаган жамоалари: “Зарафшон” Навоий (2005-2007, биринчи лига), “Ўз-Донг Жу” Андижон (2008), “Қизилқум” Зарафшон (2009), “Нефтчи” Фарғона (2010-2011), “Бухоро” (2012-2013), “Бунёдкор” Тошкент (2014-2015).
Ўзбекистон суперкубоги соҳиби – 2014
Ўзбекистон кубоги финалчиси – 2014 ва 2015
Осиё Чемпионлар лигасидаги кўрсаткичлари: 2014 – 7 учрашув, 2 гол; 2015 – 6 учрашув, 1 гол.
Ўзбекистон миллий терма жамоасида 14та ўйин ўтказган, 3та гол киритган.


Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика