Latest news

08:10Суперлига. "Андижон" – ОКМК 1:0   1 07:56Фабио Каннаваро ҳам Ўзбекистонга "йўқ" дегани айтилмоқда - манба  5 07:40Суперлига. Лушанни истеъфога чиқарган "Навбаҳор" бугун "Қизилқум"ни меҳмон қилади  0 02:00"Интер" президенти А Серия даражасини баҳолади  1 01:29Бундеслига. "Бавария" йирик ғалаба қайд этди, Харри Кейн мавсумдаги 10-голини урди  2 01:10Энцо Мареска: "Дарвозабонлар бўйича муаммо йўқ"  2 00:57Саудия Арабистони. "Ал Насср" Мане ва Роналдунинг голлари эвазига "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди  20 00:33"Ливерпуль" Кьеза борасидаги қарорини ўзгартирди  2 00:14"Барселона"нинг икки футболчиси қанча муддатга сафдан чиққани аниқ бўлди  3 23:48Руни Экитике ҳақида: "Аҳмоқона ҳаракат. ВАР замонида голни текширувдан кейин нишонлаш керак"  2 23:15"Олтин тўп-2025". Ким қанча овоз тўплади?  3 22:54Максим Шацких: "Нима, ҳар бир ўйинда 5тадан гол уришимиз керакми? Бу "Барселона" эмас, "Андижон"  11 22:43Расман: "Манчестер Сити" Нико О'Райли билан шартномани узайтирди  1 22:19“Андижон” – ОКМК учрашувидаги баҳсли вазият бўйича изоҳ  11 21:58Миржалол Қосимов: "Мағлубиятга лойиқ ўйин кўрсатмадик"  7

"Водий футболи": Отабек Исроилов энди "Андижон"да News

"Водий футболи": Отабек Исроилов энди "Андижон"да

Ўтган ҳафта "Нефтчи"да кўрикда бўлган Отабек Исроилов энди "Андижон" йиғинида иштирок этмоқда.

"Нефтчи": 21 июлдан йиғин Тошкентда давом этади

Жамоа тайёргарликинг дастлабки босқичини Фарғонада ўтказмоқда. 21 июлдан эса Мурод Исмоилов шогирдлари йиғинни Тошкентда давом эттиришади. Ушбу йиғин доирасида бир нечта ўртоқлик учрашувлари ўтказилади. Рақиблар ҳақида маълумот кейинроқ тақдим этилади.


"Андижон": Отабек Исроилов таркибга қўшилди

“Андижон” жамоасининг ўз қароргоҳида олиб бораётган тайёргарлиги давом этмоқда. Кечаги машғулотлар ҳам икки маҳал “Соғлом авлод” стадионида ўтказилди.

Таркибда янги ўйинчилардан Иқбол Бобохонов, Баҳодир Муртазоев, Шаҳбоз Жумабоев, Рустам Боқиев, Хондамир Юлдашев машғулотлар иштирок этишаётганини айтиб ўтгандик. Шунингдек, машғулотларда Турсунбой Хусанов ҳам қатнашмоқда. Кеча “Андижон” сафига ҳужумчи Отабек Исроилов ҳам қўшилди. Биринчи даврани “Бухоро” жамоасида ўтказган фарғоналик бу футболчи “Андижон” машғулотларида қатнашишни бошлади. “Бухоро”даги ўзгаришлардан кейин Исроилов жамоани тарк этди. Таркибга яна янги ўйинчиларни қўшилиши кутилмоқда.


"Навбаҳор": Алишер Саматов: "Чирчиқда асосан жисмоний ҳолатни кўтаришга эътибор берилмоқда"

Наманганнинг "Навбаҳор" клуби ҳимоячиси Алишер Саматов жамоанинг иккинчи даврага тайёргарлиги ҳақида гапириб берди.

- Тайёргарлик режа асосида бошланди. Чирчиқда бошланган ўқув-йиғин машғулотларида жисмоний ҳолатимизни кўтариш ва кўпроқ куч тўплашга катта аҳамият берилмоқда. Шу сабабли йиғинларни бошлаб юборганмиз. Кейинчалик пойтахтда ҳам йиғин ўтказиш режалаштирилган. Менимча, у ерда кўпроқ назорат учрашувларида, машғулотларда тактика ва турли схемалар устида ишласак керак.  Ҳозирча Қаҳрамон Муҳаммаджонов келди. У «Қўқон-1912»да ижара асосида тўп сураётганди. Қолаверса, Ботир Тўрабоев, Ғайрат Жўраевлар ҳам жамоага қайтишган. Ҳозирча мана шу футболчилар машғулотларда иштирок этишмоқда. Дарвоқе, «Олмалиқ» клубидан дарвозабон Акмал Ортиқов ҳам келган. У ҳам кўрикдан ўтмоқда. Таркибга яна кимлар келиши менга маълум эмас. Йиғинлар давомида барчасига ойдинлик киритилади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика