Latest news

15:27Дарвозаларга 7 та гол урилган йилнинг энг яхши тўқнашуви "Андижон" - "Шўртан" учрашувидан галерея  0 15:05Суперлига. "Сурхон" 7 ўйиндан буён ғалаба қозона олмаяпти — Термиз клубида руҳий "инқироз"  0 14:44Про лига. "Локомотив" - "ФарДУ". Таркиблар маълум  1 14:35Роберто Манчини “Манчестер Юнайтед”ни бошқариши мумкин  0 14:10Гвардиола фаолиятида қачон танаффус қилишини айтди  0 13:42Япония ОФКни тарк этмоқчи  20 13:19Каннаваро ташриф буюрган оқшомда "Хоразм"нинг 8 ўйинлик ғалабасиз серияси тугаган учрашувдан галерея  0 13:04Рустам Абдуҳамидов: "Ғалаба Каннаварога боғлиқ бўлса, 23 октябрь куни ҳам уни ўйинга таклиф қиламан"  1 12:40"Андижон" собиқ футболчиси: "Жамоада ўзига бўлган ишонч ортиб боряпти"  1 12:09Тер Штеген АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  1 11:59Фабио Каннаваро Ғузор “Марказий” стадионида бўлди  4 11:16"Бунёдкор" 9 йилдан буён Наманганда ғалаба қозона олмаяпти  4 10:52Бенитес мураббийликка қайтишга яқин  0 10:28Янги қарор сабабли мухлислар ЖЧ вақтида АҚШ ҳудудига кира олмасликлари мумкин  4 10:00Ҳусанов биринчи ўринда  9

"Водий футболи": "Навбаҳор" посбони жароҳат олди News

"Водий футболи": "Навбаҳор" посбони жароҳат олди

Водий клублари бугун ёшлар лигасидаги 14-тур ўйинларини ўтказишади.
"Нефтчи": Бугун ёшларимиз "Бухоро" билан ўйнашади

Бугун Фарғонанинг "Нефтчи" клуби ёшлари 14-тур доирасида "Бухоро"га қарши ўйнайди.

"Нефтчи" ёшлари 13та турдан сўнг 13 очко тўплаб мусобақа жадвалининг 13-поғонасида боришмоқда. Баҳром Ҳайдаров бошчилигидаги ёшлар бугунги баҳсга жиддий тайёргарлик кўришди ва ғалабадан бошқа натижа ҳақида ўйлашмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, "Нефтчи" ва "Бухоро" ёшлари ўртасидаги учрашув бугун Қиргули стадионида соат 18:00да бошланади.


"Қўқон-1912": Жамоамиз Жиззахга етиб борди

Бугун тонгда "Қўқон-1912" жамоаси навбатдаги ўйинни ўтказиш учун Жиззахга йўл олди.

Рустам Абдуллаев бошчилигидаги жамоа эртага "Сўғдиёна"га қарши ўйнайди.

Бугун бу икки жамоанинг ёшлари Ғаллаоролда 14-тур учрашувини ўтказишади. Баҳс соат 18:00да бошланади.


"Навбаҳор": Асосий посбонимиз бир ойга сафдан чиқди

Наманганинг "Навбаҳор" клуби дарвозабони Александр Меленчук жароҳат туфайли 4 ҳафта давомида ўз жамоасига ёрдам бера олмайди.

Легионер посбон "Қизилқум" билан баҳснинг биринчи бўлимида жароҳат олиб майдонни тарк этганди. Меленчук иккинчи даврадан бошлаб жамоа ўйинларида майдонга тушиши кутилмоқда.


"Андижон": "Андижон" Самарқандда

Кеча тунда "Андижон" жамоаси Самарқанд шаҳрига етиб келиб "Регистон" меҳмонхонасига жойлашди. 14-тур учрашувини жамоа Самарқандда "Динамо"га қарши ўтказади. Бугун жамоа кечки пайт Самарқанддаги илк машғулотини ўтказади. Иброҳим Отахонов билан Санжар Асқаралиев бу учрашувни ҳам ўтказиб юборишади. Шунингдек Асқар Жадигеровда ҳам кичик жароҳат бор ва майдонга туша олмайди.

Бугун "Андижон" ва "Динамо" жамоалари ёшлари ўртасидаги баҳс соат 18:00да бошланади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика