Latest news

01:30"Олтин тўп" соҳиби майдонга қайтишга яқин  0 01:03Лига 1. "Ланс" "Страсбур"ни ютиб, 2-ўринга кўтарилиб олди, "Ренн" "Монако"ни йирик ҳисобда енгди, Погба қайтди!  0 00:31АПЛ. "Ньюкасл" ўз уйида "Манчестер Сити"ни таслим қилди, Ҳусанов тушмади  28 00:11А Серия. "Ювентус" меҳмонда сўнгги ўриндаги "Фиорентина" билан дуранг ўйнади  1 23:37Акмал Рустамов: "Нефтчи"нинг учинчи голида футболчи тўпни қўли билан ўйнаганди, лекин у инобатга олинди"  3 23:15Икром Алибоев: "Мавсум бошида қийин бўлди, охирида яхши меҳнат қилдик"  0 22:52Фарруҳ Сайфиев: "Кейинги мавсумни "Насаф"да бошлайман? Ҳали чемпионат тугамади ва бундай гаплар йўқ"  10 22:29Ботирали Эргашев: "Ҳиссиётларни сўз билан таърифлаб бўлмайди"  1 22:15Ла Лига. "Барселона" "Камп Ноу"га қайтишини йирик ғалаба билан нишонлади, Ферран Торресдан дубль!  39 22:07Қувондиқ Рўзиев: "Икром билан яқин дўстмиз. Ҳиссиётларимизни ушлаб тура олмадик"  1 21:58АПЛ. "Ноттингем Форест" "Ливерпул"ни тор-мор этди, "Фулхэм" "Сандерленд"дан устун келди ва бошқа натижалар  23 21:46Жамшид Искандеров: "Бир ҳафтада иккита кубок кўтариш ёқимли"  9 21:31Бундеслига. "Бавария" 2 та гол ўтказиб, 6 та гол урди, "Боруссия Д"да жанговар дуранг ва бошқа натижалар  4 21:24Виталий Левченко Ўзбекистон чемпиони бўлган тўққизинчи хорижлик мураббий бўлди  6 20:51Манба: "Нефтчи" футболчилари бугунги ғалаба учун 3 ҳисса мукофот пули, чемпионлик учун машина ва хонадонга эга бўлади  28

Владислав Хан 10:0 ҳисобидаги ғалабадан кейин: "Жамоам бугун жуда ёмон ўйнади" News

Владислав Хан 10:0 ҳисобидаги ғалабадан кейин: "Жамоам бугун жуда ёмон ўйнади"

Аёллар чемпионати 9-тури доирасидаги "Севинч" - "Бухоро" учрашувида 10:0 ҳисоби қайд этилди.

Ўйиндан кейин мезбонлар бош мураббийи Владислав Хан ўз фикрларини билдирди.



"Чемпионат аутсайдерларидан бирига қарши майдонга тушдик, ростини айтаман жуда ҳам ёмон ўйнадик. Менимча ўйинга руҳан тайёрланиш қийин бўлгани учун, яхшиям ғалаба қозондик", - деди Владислав Хан.

- 9та ўйинда 60дан зиёд гол, бу "Севинч" рақиблардан кучлими ёки рақиблар савияси анча пастми?
- Ўз-ўзидан "Севинч" доим Ўзбекистоннинг энг яхши клубларидан бири бўлган. Бундан ташқари клубимиз президенти олдимизга шундай вазифа қўйган. Яъни қизиқарли бўлиши учун имкон қадар кўпроқ гол уришимиз керак.

- Одатда 1-рақамда дарвозабонларни кўрамиз, Тиловова бугун ҳимояда ўйнади. Бу нима билан боғлиқ?
- Лайло Тиловова анчадан буён ҳам дарвозада, ҳам марказий ҳимоячи сифатида ўйнаб келмоқда.

- Учрашув соат 18:00да бошланди, ҳаво ҳарорати анча баланд эди. Бу нозик хилқат вакилаларига таъсир қилмайдими?
- Йўқ, бунга кўникканмиз. Ўйин соат нечида бошланса бир кун аввал шу вақтда машғулот ўтказамиз ва мослашамиз. Ўзбекистонда иссиқдан нолиш тўғри бўлмайди.



Номоз Чориев суҳбатлашди

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика