Latest news

11:58"Реал", "Атлетико" ва МЮнинг собиқ 28 ёшли футболчиси "Интер Майами"га ўтиши мумкин  1 11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  0 10:58Мареска "Ливерпуль"нинг ҳозирги даражасини баҳолади  1 10:35Андро Гиоргадзе: "Суперлигада қолиш учун курашишимиз керак"  0 10:12"Қўқон-1912" 7 йиллик танаффусдан сўнг Олмалиқдан ғалаба билан қайтган учрашувдан ГАЛEРEЯ  1 10:02ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истамадим"  46 09:40"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида  17 09:16Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади  36 08:30Клейди Даци: "Биз учун энг муҳим нарса - кўпроқ очко тўплаш"  0 08:02Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  2 07:32Постекоглуга сўнгги имконият берилди  9 07:10Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912" 0:1   1 01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  52 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  2 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  3

Виталий Мирний: "Андижон" жуда xунук иш қилди. ФИФА менинг фойдамга қарор чиқарди" News

Виталий Мирний: "Андижон" жуда xунук иш қилди. ФИФА менинг фойдамга қарор чиқарди"

Украиналик дарвозабон Виталий Мирный Ўзбекистонда икки мавсум ўйнади. Ўтган йил ўз ватанига қайтган дарвозабон ҳамон "Андижон" билан шартномасида кўрсатилган пулларни ололмади.

- "Андижон"даги у қадар ёмон бўлмаган мавсумга қарамай ҳамон клубдан ўз пулларингизни ололмаганингиз ростми?

- Афсуски шундай. "Андижон"да ярим йилдан кўпроқ маошим қолиб кетган, нима учун раҳбарият ўзини бундай тутганини ҳалигача тушунмайман. Турли мамлакатларда ўйнаганман, аммо бундай вазиятга илк бор дуч келдим. Ёмон мавсум ўтказмадим, доим бор кучим билан машғулот қилардим ва ўйнардим. Ярим йил давомида маош олмаганимизга қарамай Суперлигада жон сақлаб қолишга эришдик.

- Клуб раҳбариятига, Федерацияга мурожаат қилдингизми?

- Клубдагилар мени ва бошқаларни фақат ваъда билан "боқишди". Кейин мен ЎФАга мурожаат қилдим. Атайин у ерга бориб ариза ёздим. Шунга қарамай қоидага зид равишда "Андижон"га янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишга рухсат беришди, клубнинг қарздорликлари ёпилмаганди. Менга қарзнинг тахминан 3 фоизини тўлашди. Шундан кейин сукунат. Шунда мен юрист орқали ФИФАга мурожаат қилдим ва менинг фойдамга қарор чиқарилди. Аммо ҳамон клубдан ҳеч қандай жавоб йўқ, икки ойдан буён кутаяпман.



- Аммо ФИФАнинг қарорига кўра клубга ёқимсиз санкциялар қўлланилиши мумкин - очколар олиб ташланиши ва қуйи лигага тушириб юборилиши каби.

- Бундай бўлишини хоҳламаган бўлардми. Сабаби бу ҳолатда футболчилар ва мухлислар жабр чекишади. "Андижон"нинг мухлислари жуда кўп, ростини айтсам айнан мухлислар туфайли ҳам охиригача жамоада қолиб ўйнадим. Қийин эди, оилам Украинада, мен уларга пул жўната олмасдим. Аммо мени қўллаб қувватлаган мухлислар ҳурмати учун ҳам мавсум охиригача чидадим. Уларга доим раҳмат айтаман ва раҳбарият туфайли жабр чекишларини истамайман.



- "Андижон"дан олдин Фарғонада ҳам ўйнагансиз тўғрими?

- Ҳа. У ерда ҳам барчаси яхши эди. Шу боис Андижонга кўчиб ўтишга иккиланмай рози бўлганман. Ўзбекистонда ёққан жиҳат - яхши чемпионат, стадионлардаги кўплаб мухлислар. Андижондаги мавсум менимча фаолиятимдаги энг яхшиларидан бири эди, молиявий вазиятни ҳисобга олмасак.

- Айни пайтда янги клуб қидираяпсизми? Агар Ўзбекистон клубларидан таклиф бўлса борасизми?

- Мен "Черноморец" клубида ўйнадим, айни пайтда эркин агентман. Украинада пандемиядан кейин кўплаб клубларда молиявий муаммолар бор. Ўзбекистонга қайтишга тайёрман, аммо Андижонда содир бўлган воқеадан кейин - 100 марта ўйлаб иш тутаман. Бошқа футболчилардан ҳам эҳтиёт бўлишларини айтиб қўймоқчиман.


Мирон Гойхман суҳбатлашди

Rating: -17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика