Latest news

16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  1 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  0 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  4 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  2 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  5 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  5 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  4 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  8 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  5 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  3 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2

Виталий Левченко: "Замонавий футболда натижа биринчи ўринга қўйилади. Чиройли футболдан маъно йўқ" News

Виталий Левченко: "Замонавий футболда натижа биринчи ўринга қўйилади. Чиройли футболдан маъно йўқ"

Суперлига 21-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Навбаҳор" (2:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Виталий Левченко матбуот анжуманида иштирок этди.

"Ўйин икки жамоа учун ҳам қийин кечди. Таблодаги якуний натижа эса барчасини кўрсатиб турибди. Бугунги натижа икки жамоа учун адолатли бўлди", - дейди Виталий Левченко.

- Ўтказиб юборилган голдан сўнг "Навбаҳор" устунлик қилди. Бунинг сабаби нимада?

- Мен сизга яна такрорлайвериб чарчадим. Ҳеч қандай хавфли вазиятлар яратмай тўпга эгалик қилишдан ҳеч қандай фойда йўқ. Рақиб дарвозага зарбалар бермаяптими, буни устунлик деб аташ нотўғри. Барчангиз футболни тушунасизлар, замонавий футболда натижа биринчи ўринга қўйилади. Чиройли футболдан маъно йўқ. Томошабоп ўйин намойиш этиб, аммо 0:5 ҳисобида мағлуб бўлишдан ҳеч қандай фойда йўқ. "Динамо" - "Навбаҳор" учрашувини кўрдингизми? "Навбаҳор" нечта тезкор ҳужумлар уюштирди, кўрдингизми? Якуний ҳисоб қандай бўлди? 1:0 "Навбаҳор" фойдасига. Италия чемпионатини кузатиб борасизми? Италияда бутун ўйин давомида битта гол урилади ва қайсидир жамоа ғалаба қозонади. Мен футболни шундай тушунаман. Кўп вазиятларга эга бўлиб, улардан фойдаланмасликдан наф йўқ. Дербида хато қиймати жуда баланд.





Rating: -4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика