Latest news

22:55"Барселона" Ромеу клубдан кетганини маълум қилди  0 22:36"Реал" мухлислари жамоанинг август ойидаги энг яхши футболчисини танлаб олди  0 22:13ЛаЛига "Барселона"га рухсат берди  1 21:45CAFA Nations Cup. Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси 4:0  19 21:26CAFA Nations Cup. Ўзбекистон 10 киши бўлиб қолган Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда енгди. Финалдаги рақиб – Эрон  230 21:10Ўмон терма жамоаси мураббийи: "Кўплаб вазиятлар яратдик, аммо бор-йўғи иккита гол урдик"  6 20:54Ровшан Мередов: "Ушбу мусобақа орқали мундиаль иштирокчисига қарши ўйнадик"  3 20:23Саудия Арабистонининг икки клуби МЮ ҳимоячисига қизиқмоқда  1 19:46"Реал" собиқ ходими "Ньюкасл" бош директори бўлди  0 19:19Фарруҳ Сайфиев дисквалификация қилинди  16 18:55CAFA Nations Cup. Ўмон сўнгги дақиқадаги гол эвазига Туркманистонни таслим этди ва вақтинчалик гуруҳ етакчисига айланди  53 18:39"Қатар СК" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  0 18:08Хаби Алонсо "Реал" скаутига нидерландиялик футболчини кузатиб бориш топшириғини берди  2 17:39Англия терма жамоаси ҳимоячиси жароҳат олди ва "Манчестер Сити" ихтиёрига қайтди  2 17:18Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Арманистондан устун келди  3

Виталий Левченко: "Муаммоли чизиқларни кучайтиришга ҳаракат қилмоқдамиз" News

Виталий Левченко: "Муаммоли чизиқларни кучайтиришга ҳаракат қилмоқдамиз"

Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси кеча Тошкентдаги йиғин доирасидан ўрин олган дастлабки назорат учрашувида майдонга тушди.

Про лига вакили "Янгиер" рақиблик қилган ўйинда фарғоналиклар 3:1 ҳисобидаги ғалабани тантана қилди. Ушбу баҳс якунлангач "Нефтчи" бош мураббийи Виталий Левченконинг фикрлари билан қизиқдик. 

"Ўйинни яхшилаш борасида ҳали қиладиган ишларимиз бор. Иккинчиси жисмоний ҳолатимизни оптимал даражага олиб чиқиш. Айни пайтда футболчиларга юкламалар бериляпти. Умуман олганда уларга ортиқча эътирозим йўқ.Ҳаракат қилишмоқда, интилишмоқда.  Қандай камчиликларимиз борлигини биламиз. Умид қиламанки, иккинчи давра стартига қадар маромида тайёргарлик кўрамиз",- дейди мураббий. 


- Кўрикда бўлиб турган янги футболчилар ҳақида...

- Муаммоли чизиқларни кучайтиришга ҳаракат қилмоқдамиз. Машғулотлар, ўйинлар орқали уларни кўриб олиш имконияти бўлмоқда. Айрим ўзгаришларни амалга оширишимиз мумкин. 


- Эхсони Паншанбенинг хизматига аввалдан қизиқиб келасиз. Унинг "Нефтчи"га ўтиши борасида хабарлар чиқди...

- У билан гаплашдим. Қизиқиш билдирганим рост. Лекин у Эрон клубини танлади. Эхсонига омад тилайман. Бу унинг танлови. Қаерда тўп тепиш футболчининг хоҳиши ҳисобланади. 


-  "Янгиер" билан учрашув аввалида Юрий Саркисян жамоага ўз тилакларини билдирди. Бу ҳолат қандай ҳиссиётларни берди?

- Аввал ҳам айтганман Юрий Саркисян Фарғона футболи учун кўп хизмат қилган. "Нефтчи" учун анча ишларни амалга оширган, деб ўйлайман. Юрий Вазгеновични Фарғонага стадионимиз очилишига таклиф қилишдан фақат хурсанд бўламан.


Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика