Latest news

12:06Англия Лига Кубоги келаси мавсумда ислоҳ қилинади  1 11:41"Арсенал" Артета учун рекорд даражадаги шартнома тайёрламоқда  0 11:15"Реал" Лондонга етиб борди  13 10:49«Манчестер Сити» «Реал Мадрид» юлдузи билан шартнома тузмоқчи  5 10:21Халқаро ўртоқлик учрашуви. Бугун терма жамоамиз Ҳиндистонга қарши баҳс олиб боради  0 09:55Ханс-Дитер Флик «Барселона»даги режалари билан ўртоқлашди  16 09:28ЦСКА собиқ футболчиси:«Аббосбек Файзуллаевни 10 миллиондан камига сотмаслик керак»  4 09:00Антонио Конте «Наполи»га «Ювентус»даги икки нафар собиқ шогирдларини олиб келмоқчи  2 08:33Про лига. Бугун Тошкентда ўйин бор  0 08:05EЧЛнинг энг яхши футболчиси аниқланди. У «Реал Мадрид» футболчиси эмас  6 07:37Суперлига. Бугун дерби бор  3 01:45Азмуннинг "Рома"даги келажаги аниқ  1 01:23Ўзбекистон U-20 терма жамоаси машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 01:19Жуд Беллингемнинг укаси АПЛда ўйнаши мумкин  0 01:12"Реал Мадрид" ўз стадионида ўтадиган икки кунлик концертдан деярли 10 млн миллион евро ишлайди  4

Виталий Левченко: "Иккинчи бўлимда назорат қўлимизда бўлишига қарамай вазиятлардан фойдаланмадик" News

Виталий Левченко: "Иккинчи бўлимда назорат қўлимизда бўлишига қарамай вазиятлардан фойдаланмадик"

Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичидан ўрин олган "Нефтчи" - "Металлург" (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар устози Виталий Левченко фикрлари билан ўртоқлашди.




"Биринчи бўлимда қайсидир жабҳаларда кучсиз кўриндик. "Металлург" жамоасига эркинлик бериб қўйдик. Иккинчи бўлимда таркибда ўзгаришлар амалга оширдик, креативроқ футболчилар майдонга тушишди. Ўйин назоратимизга ўтди. Аммо вазиятларни голга айлантира олганимиз йўқ

Қониқиш деган нарса йўқ. Ўйинимизда ҳал қилишимиз керак бўлган муаммолар бор. Нима етишмади? Гол ва вазиятлардан фойдалана олмаслик. Айрим паллаларда рақиб посбони ҳам яхши ҳаракат қилди",- дейди Виталий Левченко. 

- Тожикистонлик легионерларни майдонга тушиши кутилганди... 

- Уларда айрим муаммолар бор. Тикланиш жараёнини ўтказишмоқда. Умид қиламанки, тез кунларда сафимизга қайтишади. 

- Шоҳруз Норхоновчи?

- Унда ҳам оёқ мушаклари билан боғлиқ кичик муаммоси мавжуд. Тикланиб олиши учун бироз фурсат зарур. 

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика