Latest news

03:48Ислом Исмоилов: "Италия билан бир жойда яшаяпмиз. Саудия Арабистони билан ҳам шундай бўлганди"  4 03:03ЖЧ саралаши. Швейцария ва Грецияда ғалаба, Дания ўз уйида Беларусни мағлуб этолмади ва бошқа натижалар  0 02:03ЖЧ саралаши. Испания Грузияга жавобсиз 4 та гол урди, Туркия, Австрия ва Уэльсда ҳам ғалаба  0 01:17U-17 ЖЧ. Нимчорак финал ўйинлари вақти маълум бўлди  9 00:30Суперлига. "Динамо" – "Андижон" 2:0  0 00:25U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия - Ўзбекистон 1:1 (пенальтилар 3:4)  4 00:20Хорватия U-17 бош мураббийи: "Пенальти лоторея эмас. Ўсмирларни йиғлаб турган ҳолатда кўриш оғир"  10 23:42Ўртоқлик ўйинлари. Бразилия Сенегални, Чили эса Россияни мағлуб этди  0 22:57U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди  267 22:37"Барселона", "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" Влахович атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда  3 21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  17 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  5 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  8 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  13 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  7

Виталий Левченко: "Ҳимояда тартибли, ҳужумда эса унумли ўйин кўрсатишга ҳаракат қилдик" News

Виталий Левченко: "Ҳимояда тартибли, ҳужумда эса унумли ўйин кўрсатишга ҳаракат қилдик"

Coca Cola Суперлига 8-туридан ўрин олган "Нефтчи" – "Насаф" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Виталий Левченко матбуот анжуманида қатнашди


- Ўйин ҳақида

- Бугун биз лиганинг энг кучли жамоасидан бири билан ўйнадик. Ҳозирда улар энг кучли ўйинлардан бирини кўрсатишмоқда. Уларга қарши ўйнаш қийин, айниқса, очиқ футбол. Шу сабаб ҳам биз ҳимояда тартибли, ҳужумда эса унумли ўйин кўрсатишга ҳаракат қилдик. Қайсидир вазиятларда уддаладик, баъзиларида эса йўқ. Асосийси, мухлисларимизни бугун хурсанд қила олдик. 

- Владимир Назаров иккита етакчига қарши ўйинда асосий таркибда ўйинни бошлади. Владимир Назаров эндиликда "Нефтчи"нинг асосий дарвозабонига айланди десак бўладими?

- Ҳа, кўриб турганингиздек бизда рақобат бор. Ким ҳақлироқ бўлса, ўша майдонга тушади. Қайсидир ўйинчи майдонга тушишга тайёр бўлмаса, уни бошқа рақобатчиси билан алмаштирамиз. Рақобатсиз ривожланиш бўлмайди. Бугун ҳам Назаров майдонга тушди ва яхши натижа кўрсатдик. 

- Ўйин бошида дарвозабон бир неча хатоларга йўл қўйди. Бу ҳақида нима дея оласиз?

- Бу техник хато. Ишлашда давом этамиз. Кейинги ўйинларда бундай бўлмаслигига ҳаракат қиламиз. Назаров ҳали ёш ва бу хатоларни тўғирлашга улгуради.

- Рубин Хебайга "Нефтчи"га қизиқаётгани ҳақидаги хабарлар қанчалик тўғри?

- Менимча, "Андижон" клуби раҳбарининг сўзларини эшитдингиз. У Хебай кичик суммага сотилмаслиги, уни ўз сафида кўрмоқчи бўлган клуб каттагина пул билан жамоага муражаат қилиши кераклигини айтди. Унга қизиқдик, бу рост, аммо биз катта пулга ўйинчи сотиб ола олмаймиз. Биз ўз бюджетимиздан келиб чиққан ҳолда ишлаймиз. Юқоридаги мавзу бўйича савол бўлиши мумкин эмас. Балки, бойроқ бўлган Саудия Арабистони ёки Қатар клублари у футболчини сотиб олишлари мумкиндир. 

- "Урал" клуби билан ўйин сизнинг режаларингизга қандай таъсир кўрсатади? Чунки ўша пайтда кўпгина жамоалар дам олишда бўлишади.

- Йўқ, ҳеч қандай таъсир ўтказмайди. Биз учун бу ўйинлар ижобий таъсир қилади. Фарғонада ҳам футбол байрами бўлади. Сабаби, РПЛ клуби бизнинг стадионга ташриф буюради. Бу бизга ёмон таъсир кўрсатмайди. 

- Мухлисларга нима деган бўлардингиз?

- "Нефтчи" мухлисларига катта раҳмат. Сизда шундай мухлислар бўлса, жамоада иккинчи нафас йўли очилади. Мухлислар биз учун катта куч беришади. Чарчоқни ҳис қилмайсиз. Жамоада қанча кўп мухлис бўлса, у шунчалик яхши ўйин кўрсатади.

- "Нефтчи" ортиқча шов-шувларсиз мавсумга киришди. Ҳозирда совринлар учун курашмоқда. Иккинчи даврадаги жамоанинг режадари қандай?

- Биз ишлашда давом этамиз. Жамоага бироз янги қон керак. Асосий таркибни ҳам, захирани ҳам кучайтиришга ҳаракат қиламиз. Таркиб борасида муаммога дуч келмасликка ҳаракат қиламиз. Бу борада ишлашда давом этамиз.

Rating: +21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика