Latest news

15:03U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон - Панама 6:1  0 14:35Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради  3 14:18Жоан Лапорта: "Месси эндиликда “Барселона”га футболчи сифатида қайтмайди"  2 13:21"Реал" Эндрикни қўйиб юборишга рози бўлди  1 12:59Рубен Диаш: “Ман Сити”да янги ўйинчилар пайдо бўлди, лекин сифат ўзгармаган"  1 12:17Уэйн Руни: “МЮнинг ўтган ёзгача бўлган трансфер сиёсати даҳшатли эди"  1 11:53Ўзбекистон U-23 терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  5 11:37Рауль Кумар: "Қатарга узоққа бориш мақсадида ташриф буюрганмиз ва биздан шуни кутишмоқда"  6 11:10Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ҳеч қандай рақибдан қўрқмаймиз"  21 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар топди  1 10:24АПЛ клуби Родриго трансфери бўйича "Реал" билан музокараларни бошлади  0 09:56Дешам ЖЧ-2026дан кейин қайси клубни бошқариши мумкинлиги маълум бўлди  1 09:28"Ливерпуль" январда ПСЖ етакчиси учун 130 миллион евро тўлаши мумкин  5 08:59Месси: "Мен бутун умримни "Барса"да ўйнаб ўтказаман, деб ўйлагандим"  5 08:31"Челси" "Реал" тарбияланувчисини сотиб олмоқчи  3

Виталий Денисов. Бронза медали, ЖЧ-2014 ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида News

Виталий Денисов. Бронза медали, ЖЧ-2014 ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида

Пайшанба куни Москвадаги "Черкизова" стадионида "Локомотив" клубига 2013/2014 йилги мавсум учун бронза медаллари топширилди.
"Темирйўлчилар" ҳимоячиси, ҳамюртимиз Виталий Денисов россиялик ҳамкасбларимизнинг саволларига жавоб берди.
 
— Виталий, бир йил олдин сиз илк бор мухлислар билан мана шундай тадбирда қатнашгандингиз. Ҳозир қандай ўзгаришлар бор?
— Менимча бугун одамлар кўпроқ келишган. Бундан ташқари мени улар кўпроқ танишмоқда (кулади).

— Дастхат қўявериб қўлингиз оғриб кетмадими?
— Йўғе, ўрганиб кетдим (кулади).

— Сиз дастхат қўйган энг оригинал буюм?
— Одатда пуллар, мобиль телефонлари ёки телефон ғилофларига дастхат қўяман. Энг кутилмагани эса бугун кузатилди. Бундай катталикдаги плакатни ҳеч қачон совға қилишмаганди.



— Биз шахсан сизга совғами?
— Ҳа, ижтимоий тармоқ орқали қизлар менга совға беришмоқчи эканликларини маълум қилишди. Ман шу сюрприз бўлди!  

— Мухлислар сизга қандай тилаклар билдиришди?
— Асосан соғлик тилашди, қанотдан кўпроқ ҳужумга ўтишимни, жамоага ғалабалар ёр бўлишини, кўпроқ гол уришни ва чиройли ўйин кўрсатишни тилашди.

— Бронза медали, — ҳозирча фаолиятингиздаги энг улкан ютуқми?
— ЦСКА ёшлари сафида ўйнаб олган олтин медалимдан сўнг, бугунги медаль менимча энг муҳими ҳисобланади.  

— Очиқ машғулот вақтида умумий гуруҳдан алоҳида шуғулландингиз. Жароҳатми?
— Оёғимда кичик муаммо бор, умуман олганда барчаси жойида.

— "Локо"дан Буссуфа ва Диарранинг кетишини қандай изоҳлайсиз?

— Бу ҳақда ҳеч нима дея олмайман.



— У ҳолда ўтган мундиал ҳақида. Кимга мухлислик қилдингиз?
— Инглизларга. Яна нимагадир доим португалларга мухлислик қилавераман. Гап Криштиану Роналдуда эмас.

— Балки улар ҳам "Локо" каби қизил рангда ўйнаганлари учундир?
— Балки. Аммо мухлислик қилган жамоаларим плей-оффга чиқа олишмади. Шу боис уёғига чиройли футболга мухлислик қилдим.

— Немислар ҳақли равишда чемпион бўлишдими?
— Менимча, ҳа. Финалга Голландиянинг чиқа олмаганидан афсусландим. Менимча улар Аргентинадан кўра ёрқин ўйин кўрсатишганди.



— Бразилияда Россия термасига нима етишмади?
— Кечирасиз, Россия терма жамоаси ҳақида ҳам ҳеч нима дея олмайман (кулади).

— Унда ўзингиз тўп тепаётган Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида нима дея оласиз?
— Биз Жаҳон чемпионатига чиқишга ҳар қачонгидан ҳам яқин келгандик, аммо иккита гол ёки бир очко етмай қолишига ўзимиз айбдормиз. Ўйлашимча, ҳозир терма жамоамиз тўғри йўлдан кетмоқда…

— … 2018 йил Россияга келасизларми?
— Буни жуда истаяпман! Терма жамоада ўша вақтга қадар ўйнашга ва у билан бирга мундиалга чиқиш учун бор кучимни беришга тайёрман.


"Спорт День за Днём" нашридан Нарзулла Сайдуллаев таржимаси
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика