Latest news

18:50Расман: Рамсдейл янги клуб билан шартнома имзолади  0 18:34Эдерсон янги клуб билан келишувга эришди  1 18:14Суперлига. "Нефтчи" - "Бунёдкор" (матнли трансляция)  4 17:34"Рома" янги ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  1 17:18Уларга ҳам амалиёт керак ёхуд U-23 терма жамоасини нималар кутмоқда?  3 16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  0 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0 15:47"Барселона" ва "Реал" афсоналари Месси ўйнайдиган стадионда учрашади  0 15:20Аргентиналик юлдуз МЮни "Челси"га алмаштирмоқчи  1 14:53Илёс Зейтуллаев: "Орзу қилиш зарар қилмайди, охиригача курашамиз!"  0 14:25"Пахтакор" собиқ устози Саудия Арабистони клубида иш бошлади  4 14:01Моуриньо "Вильярреал"га йўл олди  4 13:38"Манчестер Юнайтед" янги ярим ҳимоячи топди  0 12:37"Ливерпуль" Родриго билан шартнома борасида музокара ўтказди  7

Витал Боркелманс: "Иорданияни Қатардаги Жаҳон чемпионатига олиб боришга ҳаракат қиламан" News

Витал Боркелманс: "Иорданияни Қатардаги Жаҳон чемпионатига олиб боришга ҳаракат қиламан"

Осиё Кубоги нимчорак финали доирасидаги Иордания - Вьетнам (1:1, пенальтилар серияси 2:4) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида Витал Боркелманс иштирок этди.

Биринчи таймда яхши ўйнадик, кўплаб вазиятлар яратдик. Иккинчи таймда эса қарши ҳужумда ўйнадик. Аҳмоқона ишлар билан шуғулландик. Вьетнам муносиб ўйнаб ғалаба қозонди.

Вьетнам терма жамоаси иккинчи таймда биздан яхшироқ ўйнади. Баъзи футболчиларимиз жуда ҳам суст ҳаракат қилишди. Шу боис ҳам улар мусобақани давом эттиришади, биз эса уйга кетамиз. Мағлуб бўлиш аламли, гуруҳда биринчи ўринни олганимиздан сўнг чорак финалга чиқишга умид қилгандик.

Кеча мен кучли жамоа кейинги босқичга чиқади дегандим, тўғри. Бугун ҳозиргина айтганимдек футболчиларим аҳмоқона ҳаракатлар қилишди. Вьетнам бугун омадлироқ бўлди.

Бугун жамоалар 120 дақиқа давомида майдонда кураш олиб боришди. Иордания бош мураббийи эканимдан ўйиндан олдин ҳам хурсанд эдим, мағлубиятдан кейин ҳам хурсандман.

Вьетнам сафида 3-4 нафар кучли футболчи бор. Уларнинг исмларини айта олмайман. Вьетнам яхши жамоа, Осиё Кубогида улар узоққа бориши мумкин. Бу келажак жамоаси, таркибида кўп ёш футболчилар бор.

Иордания терма жамоасини бошқаришда давом этаманми ёки кетаманми ҳозир бир нарса дея олмайман. Аммо шундай кучли жамоада имкон қадар кўпроқ қолишга умид қиламан. 2022 йил Иорданияни Қатардаги Жаҳон чемпионатига олиб боришга ҳаракат қиламан", - дейди Витал Боркелманс. 



Rating: -9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика