Latest news

13:38"Манчестер Юнайтед" янги ярим ҳимоячи топди  0 12:37"Ливерпуль" Родриго билан шартнома борасида музокара ўтказди  5 12:14Санчо "Боруссия"га қайтиш учун маошини икки баробарга қисқартиришга тайёр  0 12:03Роҳатижон  4 11:48Париж клуби "Барселона" футболчисига кўз тикди  1 11:20Breaking! Сон "Тоттенхэм"ни тарк этишини эълон қилди: "Ҳаётимдаги энг қийин қарорлардан бири". Ҳужумчи АҚШга йўл олиши мумкин  2 10:42Милнер янги мавсумда Жотанинг хотираси учун янги рақамда ҳаракат қилади  1 10:13"Ал Ҳилол" "Ливерпуль" футболчиси учун курашда етакчилик қилмоқда  3 09:44Бир қатор спорт юлдузлари Франция жамоасининг инвесторларига айланишди  0 09:15АПЛнинг кўплаб жамоаларидан қизиқиш бўлаётган Шешко келажаги борасида бир қарорга келди  0 08:46"Ал Насср" яна бир португалиялик ТОП футболчига таклиф билан чиқди  2 08:17Максим Шацких: “Ёзги йиғиндан ва селекциядан кўнглим тўлди”  5 07:45Суперлига. Бугун дахшат учрашувлар бор  23 07:20Суперлига. "Пахтакор" сафарда "Машъал" устидан ғалаба қозонди, ОКМК эса "Бухоро"ни мағлуб этди  0 00:4437 ёшли Куадрадонинг янги клуби маълум  4

“Вилоят ҳокими кубоги-2017” кундалиги: Саккизинчи кун News

“Вилоят ҳокими кубоги-2017” кундалиги: Саккизинчи кун

Фарғонада давом этаётган “Вилоят Ҳокими Кубоги-2017″ мусобақаси ўз якунига етиб бормоқда.


“Нефтчи-1” гуруҳда қолиб кетди

Андрей Фёдоров шогирдлари гуруҳ босқичидаги сўнгги ўйинда нурсиз дуранг қайд этишди ва ярим финалга чиқиш имкониятидан маҳрум бўлишди.

“Навбаҳор” ёшларига қарши кечган ўйинда “Нефтчи” вакиллари ҳам фақат ғалабани кўзлаган ҳолда тўп суришди. Аммо, якунда уч очкони қўлга киритиш ҳеч бир жамоага насиб этмади. Баҳс 0:0 ҳисобидаги дуранг билан якун топди. “

Фарғонанинг “Истиқлол” жамоаси 7 очко билан гуруҳ ғолиблигини қўлга киритди. Ноил Губанов шогирдлари 5 февраль куни “Нефтчи-2”билан финал йўлланмаси учун кураш олиб боришади.

“А” гуруҳи

4-тур

“Нефтчи-1” – “Навбаҳор” – 0:0

 

Якуний жадвал

Истиқлол 3 2 1 0 5-3 7
Нефтчи-1 3 1 2 0 5-3 5
Навбаҳор 3 1 1 1 3-3 4
Ўз Донг Жу 3 0 0 3 6-10 0

 

 

“Қўқон-1912”дан навбатдаги ғалаба

“Б” гуруҳида иккита ўйин ўтказилди. Дастлаб “Андижон ва “Цементчи-1” жамоалари майдонга тушишди. Ўйинда дуранг натижа қайд этилди.

Иккинчи дақиқада Феҳруз Солоҳиддинов ҳисобни очди. Иккинчи бўлимда Бахтиёр Қосимов пенальтидан ҳисобни тенглаштирди – 1:1.

“Қўқон-1912-1” жамоаси “Норин”ни йирик ҳисобда доғда қолдирди. 4-дақиқада Филип Райевац дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва “Норин” посбонини алдаб ўтиб ҳисобни очди. Сербиялик ҳужумчи учинчи ўйинда учинчи тўпини киритди.

31-дақиқа Суҳроб Бердиев қанотдан ёриб кириб, зарба йўллади. Ҳимоячидан қайтган тўпни Райевац деярли бўш қолган дарвозага жойлаб қўйди.

75-дақиқада эса Андрей Сидоров бурчакдан оширилган тўпни боши билан рақиб дарвозасига аниқ йўллади ва ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. Олдинги учрашувда ҳам Андрей Сидоров жамоамизнинг учинчи голига муаллифлик қилганди.

Учрашув якунига қадар ушбу ҳисоб ўзгармай қолди. Натижада жамоамиз ушбу ғалабадан кейин етти очко билан гуруҳ пешқадамига айланди.

“Қўқон-1912-1” жамоаси навбатдаги учрашувни 4 февраль куни “Машъал-1”га қарши ўтказади. Айнан мана шу ўйин гуруҳ ғолибини аниқлаб беради.

 

“Вилоят Ҳокими кубоги-2017”

“Б” гуруҳи

4-тур

“Андижон” – “Цементчи-1” 1:1 (0:1)

Голлар: Феҳруз Солоҳиддинов, 2. Бахтиёр Қосимов, 65-пен

«АНДИЖОН»: 21. Фарруҳ Турдалиев, 6. Иброҳим Отахонов (С), 8. Мақсуд Маҳмудов, 17. Ғайрат Жўраев, 22. Санжар Асқаралиев, 29. Акбар Ходжаев, 32. Алишер Абдувоҳидов, 44. Дилмурод Маҳмудов, 60. Ойбек Нурматов, 70. Фарҳод Бекмуратов, 88. Қаҳрамон Маҳамаджонов.

ЗАХИРА: 12. Баракатилло Исроилов, 15. Шукур Жумабоев, 19. Бобур Фарҳодов, 25. Бахтиёр Қосимов, 26. Жаҳонгир Мақсудов, 34. Аброр Комилов, 96. Аҳрор Ўктамов.

«ЦЕМЕНТЧИ-1»: 1. Дилмурод Мамаюсупов, 5. Абдухолиқ Қурбонов, 6. Отабек Аҳмаджонов, 7. Даврон Исоқов, 8. Муҳаммадсултон Фозилов, 9. Сардор Сотволдиев, 13. Умиджон Матмусаев, 15. Нурлибек Таласбоев, 19. Феҳруз Солоҳитдинов, 20. Асрор Раҳмонов, 27. Даврон Маматов.

ЗАХИРА: 16. Илҳом Жуманов, 2. Жўрабек Якубов, 4. Раҳматилло Мелибоев, 10. Элёр Акбаров, 17. Амирхон Иброҳимов, 18. Ислом Каримов, 24. Шожамшид Жунайдуллаев.

 

“Қўқон-1912-1” – “Норин” – 3:0 (2:0)

Голлар: Филип Райевац-4, 31, Андрей Сидоров-75.

“Қўқон-1912-1”: 12. Азиз Ашуров (13. Никита Рибкин-46), 4. Акмал Холмуродов (15. Ойбек Рустамов-46), 5. Жалил Кимсанов, 6. Баҳодир Акрамов (28. Аваз Маматхўжаев-61), 7. Жамшид Ҳасанов (75. Иброҳим Раҳимов), 10. Жавоҳир Сидиқов, 20. Филип Райевац (19. Муҳаммаданас Ҳасанов-46), 55. Дарко Гожкович, 70. Собир Ҳамидов, 83. Никола Валентич, 90. Суҳроб Бердиев (31. Андрей Сидоров-61).

“Норин”: 35. Муҳриддин Аҳмедов, 2. Жамолиддин Сирожиддинов, 4. Фаррух Нурлибоев, 8. Сарвар Сафаров, 10. Элдор Эргашев, 11. Шоҳжаҳон Аббосов, 13. Илҳом Тожибоев, 17. Шоирбек Рўзиев, 18. Умар Тўхтасинов, 21. Ислом Исмоилов, 22. Мурод Тўйчибоев.

Захира: 31. Артур Парванов, 3. Алижон Алижонов, 6. Достон Ибрагимов, 7. Комил Тожидинов, 15. Шокиржон Ёқубжонов, 23. Билол Шарафуддинов, 25. Асилбек Нўъмонов.

Назоратчи: В. Касаев.

 

4-турдан кейинги ҳолат:

Қўқон-1912-1 3 2 1 0 7-1 7
Машъал-1 3 2 0 1 9-3 6
Андижон 3 1 2 0 3-2 5
Норин 3 1 0 2 2-9 3
Цементчи-1 4 0 1 3 2-8 1

 

 

Бугунги ўйинлар анонси билан танишинг:

“С” гуруҳи

5-тур

3 февраль

Фаровон – Ёзёвон лочинлари соат 11:00 Нефтчи СК

Нефтчи-2 Тошлоқ соат 14:30 Нефтчи СК

 

“Д” гуруҳи

5-тур

3 февраль

Ўз Тонг Хонг Ко – Қўқон-1912-2 соат 11:00 ФарДУ СМ

Сирдарё – Машъал-2 соат 14:30 Нефтчи ФМ

ФарДУ – Цементчи -2 соат 14:30 ФарДУ СМ

Аброр ДЕҲҚОНОВ

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика