Latest news

17:27"Гулистон" қайтмоқда. Жамоа иккинчи лигада чемпион бўлди  0 17:24Максим Шацких: “Мухлисларнинг қўллаб-қувватловини доимо ҳис қилиб турдим. Барчага раҳмат”  1 17:12Италиялик мутахассис: "Миллий терма жамоадаги имконият учун Фабио Каннаваро ва ЎФАга миннатдорчилик билдираман"  1 17:05Суперлига. "Шўртан" – "Бухоро" 1:1 (матнли трансляция)  1 16:54"Барселона" 2005 йил "Бернабеу"даги тарихий ғалабага бағишланган 4-комплект формасини тақдим этди  1 16:05"Globe Soccer Awards" йилнинг энг яхши футболчиси номига даъвогарлар эълон қилинди — олти карра совриндор Роналду рўйхатдан жой олмади  12 14:50Суперлига-2026. Учрашувлар интенсивлигини ошириш масаласида навбатдаги қадамлар  1 14:43ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-17 Жаҳон чемпионати. Италия - Ўзбекистон (3:2)  0 14:34Суперлиганинг 29-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  0 14:04"Қўқон-1912" жамоасига совриндор бўлиш вазифаси қўйилди  5 13:44Максим Шацкихга қирғиз клуби қизиқиш билдирмоқда  12 13:19Дино Дзофф Италия Норвегияга ютқазгани ҳақида: "Бунга сабаб - А Серия. Темп секин, ҳакамлар хуштак чалаверишади"  5 12:35ЖЧ-2002даги энг катта сенсация ёдингиздами?   18 12:35Ўзбекистон U-14 терма жамоаси собиқ устози энди катталар терма жамоасида бош мураббий  3 12:03Отабек Шукуров: "10 киши бўлиб қолган Эронни юта олмаганимизда роса гапиришган эди. Мана бугун 10 киши бўлиб Эронни мағлуб қилдик"  19

Виллаш-Боаш “Марсель”да бошқа ишламаслигини эълон қилди. Клуб у истамаган футболчини сотиб олган News

Виллаш-Боаш “Марсель”да бошқа ишламаслигини эълон қилди. Клуб у истамаган футболчини сотиб олган

“Марсель” устози Андре Виллаш-Боаш бугун ўз хоҳишига кўра истеъфо берди.

Клуб ярим ҳимоячи Оливье Нтшамни трансфер қилган. Виллаш-Боаш эса мазкур футболчини жамоада кўришни хоҳламаганди.

“Бу менинг қарорим эмас эди. Айнан мен рад қилган футболчи олиб келинди. У билан шартнома имзоланганини эса уйғониб, клуб сайтига кирганимдан кейин билдим. Клуб стратегиясидан норозилигимни билдириб, истеъфога чиқдим. Директорлар кенгаши ҳали ҳам менга жавоб бермади. Менга пул керак эмас, шунчаки кетмоқчиман. Бу клуб 2-3 йилдан бери трансфер бозорида истаганича иш тутмоқда ва мен бунга қўшилолмайман.

Бу ҳафта охирида содир бўлган воқеаларга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Бу спорт тарафи билан боғлиқ. Шунчаки, кетмоқчиман. Президент Жак-Анри Эйрони жуда ҳурмат қиламан, аммо ушбу ерда менинг профессионаллигимга путур етказилди”, дейди мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, 30 январь куни “Марсель” мухлислари жамоа базасига бостириб кириб, клуб раҳбарининг истеъфосини сўрашганди. Шунингдек, ишқибозларга жамоанинг ҳозирги ҳолати ҳам маъқул келмаган. “Марсель” Лига 1 20 туридан кейин 32 очко тўплаган ҳолда 9-ўринда бормоқда.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика