Latest news

01:45"Манчестер Юнайтед" "Бавария" собиқ футболчисига қизиқмоқда  0 01:13Роналду Фьюри ва Усик жанг қиладиган Ар Риёддаги аренага келди  0 00:44"Барселона" собиқ футболчиси "Бавария"га ўтиши мумкин  0 00:02Роналду Усик – Фьюри жангига ташриф буюради. Унинг ёнида Жошуа ўтиради  6 23:31"Байер" мавсум стартидан бери 51та мағлубиятсиз ўйин ўтказди – 42 ғалаба ва 9 дуранг. Олдинда иккита баҳс қолди  5 23:04Веско Стешевич: "Ҳақиқий эркакча футбол гувоҳи бўлдик ва дуранг адолатли натижа бўлди"  8 22:41Александр Хомяков: "Ғалабага лойиқ эмас эдик. Ҳужумда деярли вазият яратмадик"  13 22:27Жамшид Саидов: "Қизил карточка ўйин натижасига таъсир кўрсатди"  0 22:00Сергей Чигодаев: "Бош мураббий эртага Тошкентга қайтади"  1 21:47"Сурхон", "Локомотив", "Бунёдкор", "Ростов" ва Италиянинг "Комо" жамоаси – уларни нима бирлаштиради? Уларнинг ҳар бирида "қўғирчоқ мураббий" бор  3 21:02Суперлига. «Андижон» ўз уйида «Металлург» билан дуранг ўйнади  82 21:00Суперлига. Ютаётган "Қизилқум" бир киши кам бўлиб қолгач, "Олимпик"дан тўртта гол қабул қилиб олди  12 20:25Бундеслигада чемпионат якунланди. "Байер" лига тарихида илк бор мавсумни мағлубиятсиз тугатди, "Бавария" эса 3-ўринга тушиб кетди  18 20:20Саудия Арабистони АПЛдан бир қанча юлдузларни олиб кетмоқчи. Нишонда Салоҳнинг ўзи эмас  2 19:52Де Дзерби "Бавария"га ўтяпти: "Брайтон" мураббийнинг кетиши ҳақида эълон қилди  3

Виктор Жалилов билан Амет Мемет «Андижон»да иш бошлади News

Виктор Жалилов билан Амет Мемет «Андижон»да иш бошлади

Жорий мавсум Суперлига йўлланмасини қўлга киритган «Андижон» жамоаси бўлажак чемпионатга ҳар томонлама пухта ҳозирлик кўришга интилмоқда.

Жамоа раҳбарияти мураббийлар штабига тажрибали мутахассисларни жалб этишга қарор қилди. Хусусан мамлакатимиздаги таниқли футбол мутахассисларидан бири бўлган Жалилов Виктор Романович «Андижон» футбол клубида спорт директори сифатида фаолиятини бошлади.

Ўз вақтида мураббий сифатида «Навбаҳор», «Машъал», «Пахтакор» сингари мамлакатимизнинг номдор жамоаларини бошқариб, сезиларли ютуқларни қўлга киритган Виктор Романович эндиликда «Андижон» жамоасининг равнақи йўлида астойдил мехнат қилиш учун бел боғлади. Жалилов ҳозирда бош мураббий Илдар Сакаевга селекция ишлари бўйича кенг кўламда ёрдам бераётганини айтиш лозим.



Шунингдек бош мураббийга янги мавсумда яна бир таниқли мутахассис Амет Мемет яқиндан ёрдам берадиган бўлди. Ўз вақтида маълум муддат бош мураббий сифатида  «Андижон»ни бошқарган Амет Абдуллаевич эндиликда катта мураббий лавозимида фаолият юритадиган бўлди. Бир неча йиллардан буён, Украинада истиқомат қилиб келаётган Мемет ҳозирда «Андижон»га юқори савиядаги легионерларни жалб этиш юзасидан иш олиб бораётганини таъкидлаш лозим. Тез кунларда Амет Мемет Андижонга ташриф буюради.

Маълумот учун «бургутлар» декабрь ойидаги ўқув-йиғин машғулотларини ўз қароргоҳида олиб боради. Жамоанинг янги мавсумга тайёргарлик режаси ҳақида кейинроқ батафсил маълумот берамиз.



Rating: +37   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика