Latest news

22:35Рэшфорднинг келажаги бўйича музокаралар келаси ҳафта бўлиб ўтади. Маркус МЮ ва Аморимнинг режаларига кирмаслигини қабул қилди  5 21:59Суперлига. Пешқадам "Насаф" Самарқандда жанговар дуранг қайд этди  99 21:57Суперлига. "Пахтакор" гол инобатга олинмаган ўйинда "Навбаҳор"ни мағлуб этди  210 21:41"Ал Ҳилол" Тео учун 20+5 млн евро таклиф қилди. "Милан" 25 млн олмоқчи  5 20:58"Бавария" ва "Ливерпуль" француз иқтидори учун баҳслашади  6 20:18Сергей Чигодаев: "Вазиятларимиз жуда ҳам кўп бўлди, лекин уларни голга айлантира олмадик"  6 19:25Халқаро турнир. Ўзбекистон U-16 иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  10 19:17"Пахтакор" — "Навбаҳор". Таркиблар маълум  7 18:43Ўзбекистонлик футболчи Россия Медиалигасини ёндирмоқда  2 18:13"Арсенал" янги музокаралардан сўнг Гёкереш трансферига яқинлашди. Ҳужумчи "Спортинг"ни тарк этмоқчи  10 17:45Тимур Кападзе: "CAFA - яхши турнир бўлади. Ҳали шартномам янгиланмади"  34 17:10Котрина Кулбите: "Нима бўлганда ҳам биз йўлланмани қўлга киритдик"  2 16:46"Бунёдкор" "Андижон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 16:35Футболчиларимиз Осиё чемпионати йўлланмаси қўлга киритилганидан сўнг нималар деди?  3 16:12"Арсенал" 65 млн евролик трансферни эълон қилди  7

Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити" News

Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити"

Вьетнам футзал миллий терма жамоаси бош мураббийи Диего Жустоцци Ўзбекистонга қарши баҳс олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.

"Ўзбекистон турнир учун ҳам тактик, ҳам жисмоний жиҳатдан яхши тайёргарлик кўргани сезилди. Бундай тайёргарлик эвазига улар гуруҳ босқичида 3 та ғалабани қўлга киритди. Ўзбекистон қийин гуруҳдан жой олди. Шунга қарамай, биринчи ўринни эгаллади. Уларнинг мураббийи жуда кучли мутахассис. Рақиб чемпионликка асосий даъвогарлардан бири саналади. Ўйлайманки, Вьетнам футзалчилари ғалаба қозониш учун бор имкониятини ишга солади.

Биз очиқ ўйин намойиш этадиган рақибларга қарши яхши ўйнаймиз, аммо энди бошқа тактикада ҳаракат қилишни бошлаймиз. Агар ғалаба қозонсангиз, давом этасиз, ютқазсангиз, уйга қайтишингиз керак.



Вьетнамлик футзалчилар ўтмишдаги ютуқлар ҳақида ўйлашларини истамайман. Менинг мураббийлик услубим доимо келажакка қаратилган. Вьетнамга келганимда, ўз-ўзимга мазкур жамоанинг ҳамиша ғалаба қозониши ва келажакка ёрқин назар билан қараши учун қаттиқ меҳнат қил ва муваффақият эриш деб айтганман. Яна эслатиб ўтаман, ўтмиш ортда қолди ва бу ҳақда ўйламанг.

Бизда 2024 йилги Жаҳон чемпионатига чиқиш имконияти бор. Худди ўтган ўйинларда бўлгани каби, бу йилги турнирда ҳам шогирдларим кучли рақиб билан тўқнаш келганда юқори концентрацияни сақлаб қолишларини истайман. Шогирдларим ўйиндан ўйинга кучайиб бормоқда, бироқ ушбу босқич ҳал қилувчи аҳамиятга эга ва хато қилишга ҳаққимиз йўқ.

Менда энг кучли таркиб йиғилган ва биз бўлажак ўйинга тайёрмиз", — деди аргентиналик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон – Вьетнам баҳси 24 апрель куни 19:00 да старт олади.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика