"Вест Бромвич" 16 млн. евро эвазига "Лейпциг" футболчисини сотиб олди
25 aug 2017 18:45
News
"Вест Бромвич" 16 млн. евро эвазига "Лейпциг" футболчисини сотиб олди
Олдинроқ "Лейпциг"да ўйнаган ярим ҳимоячи Оливер Бёрк фаолиятини "Вест Бромвич"да давом эттиради.
Шотландиялик футболчи ва инглиз клуби ўртасидаги битим 5 йилга мўлжалланган. 20 ёшли Бёрк янги клубида 17-рақамда ўйнайди.
Британ нашрларининг маълумотларига кўра, инглизлар футболчи учун 15 млн. фунт (16,3 млн. евро) сарфлашди. Унинг АПЛдаги дебюти "Сток Сити"га қарши 27 август куни бўлиб ўтадиган баҳсда амалга ошиши мумкин.
Бёрк 2016 йил "Лейпциг"га ўтган эди. У немис жамоаси таркибида 26 та учрашув ўтказиб, битта гол уришга муваффақ бўлди.
Link :
Source : championat.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
00:56
"Арсенал" футболчисини четлатган ҳакамга уни ва икки ёшли қизини ўлдириш билан таҳдид қилишди 14
Comments