Latest news

02:10Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Осер"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 02:05АПЛ. "Тоттенхэм" 90+4 дақиқада урилган гол эвазига "Вулверхэмптон" билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди  0 01:38А Серия. "Интер" меҳмонда "Кальяри"ни мағлуб этди  0 23:33А Серия. "Ювентус" ва "Аталанта" ўртасидаги ўйинда ғолиб аниқланмади  10 23:25Суперлига. "Навбаҳор" – "Қизилқум" 1:0  0 22:36"Милан" "Рома" юлдузини сотиб олмоқчи  0 21:58Келлехер дарвозасига бўлган 7 пенальтининг 4тасини қайтарди  14 21:20ЛаЛига. "Атлетико" дербида "Реал" дарвозасига 5та гол уриб, йирик ғалаба қайд этди  185 20:59АПЛ. "Манчестер Сити"да йирик ғалаба, "Ливерпуль" ва "Челси" Лондонда мағлуб бўлди  34 20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2 20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  8 19:57Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  15 19:35"Барселона" дарвозабони операция қилинди  0 19:16МЮ Аморим қўл остида жуда ёмон натижалар қайд этмоқда  9 18:59Расман: "Вест Хэм"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди  3

Веско Стешевич: "Дастлабки 25 дақиқаликни жуда ёмон ўтказдик" News

Веско Стешевич: "Дастлабки 25 дақиқаликни жуда ёмон ўтказдик"

Суперлиганинг 10-туридан ўрин олган ОКМК - "Металлург" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Веско Стешевич матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Учрашувни ёмон бошладик. Дастлабки 25 дақиқа давомида жамоамиз умуман ўзига ўхшамади. Шу вақтга келиб жамоамиз озроқ жонланди. Бироқ, мезбонлар дарвозамизга тўп киритиб, кийиниш хонасига ҳисобда олдинда бўлган ҳолда кириб кетишди.

Иккинчи бўлимда ўйинимиз кучайди, ҳужумлар ташкил этдик. Аммо, юзага келган имкониятлардан фойдалана олмаганимиз мағлубиятга сабаб бўлди.

- "Металлург" одатда мавсумни яхши бошлар эди. Бу йили эса ҳозиргача атиги 5 очко жамғара олди холос. Бунинг сабаби нимада?

- Албатта, бу ҳақиқат. Ҳозир бизнинг натижаларимиз ҳеч кимни қониқтирмайди. Балки омад етишмаётгандир. Биз камчиликлар устида ишлаб, натижаларимизни яхшилаш учун ҳаракат қиламиз.

- Бекободлик мухлисларга айтар сўзингиз борми?

- Мен мухлисларни тушунаман. Бу каби натижалар уларга ёқмаслиги аниқ. Бугун ҳам мағлуб бўлдик. Натижаларимиз жуда-жуда ёмон. Бироқ, бу футбол ва биз ишлашда давом этамиз. Олдиндаги ўйинларга жиддий тайёрланиб, мухлисларимизга кутилган ғалабаларни тақдим этмоқчимиз.

Rating: -3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика