Latest news

23:31"Реал" — Испания чемпионати ғолиби!  17 23:31Ла Лига. "Жирона" ўз уйида камбэк қайд этиб, "Барселона"ни мағлуб этди. Чемпион номи аниқ бўлди  64 23:27АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Вулверхэмптон"ни йирик ҳисобда таслим этди, Холанддан покер!  8 23:12Александр Хомяков: "Бизга чап оёқ етишмади"  3 23:06"Сассуоло" — "Интер". Мхитарян, Алексис ва Лаутаро асосий таракибда  0 23:04Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат"  4 23:00Саудия Арабистони чемпионати. Роналду ва Мане бошчилигидаги "Ал Насср" ўз уйида "Ал Веҳда"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  2 22:35Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 22:30Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 22:29Анчелотти Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди  4 22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2 21:16Ла Лига. "Реал" ўз уйида йирик ғалабага эришди  11 20:57Беларусдаги футбол ўйини 50:0 ҳисобида якунланди  5 20:35Суперлига. "Сўғдиёна" пешқадам "Андижон"ни "Бобур Арена"да мағлубиятга учратди  92

Ваут Вегхорст МЮ доимий аъзосига айланишни истамоқда News

Ваут Вегхорст МЮ доимий аъзосига айланишни истамоқда

Футболчи "Манчестер Юнайтед"ни ёзда уни тўлиқ сотиб олишга ҳаракат қилиши учун етарлича голлар уришга ишонмоқда.

30 ёшли футболчи яқиндагина "Бёрнли"дан ижара асосида "қизил иблислар" сафига келиб қўшилди. 

У мавсумнинг ҳолган қисмини Эрик тен Ҳаг жамоасида ўтказади. 

Вегхорст "Олд Траффорд"га келганидан буён Антони Марсьялнинг жароҳатидан фойдаланиб Премьер-лига доирасидаги "Кристал Пэлас" ва "Арсенал"га қарши ўйинларда асосий таркибда майдонга туширилди.

"Манчестер Юнайтед"да нидерландиялик футболчини жорий мавсум сўнгида ўзида олиб қолиш учун ҳеч қандай мажбурият ёки имкониятлари у билан тузилган шартномада келтирилмаган. Бироқ футболчининг ўзи ҳозирги жамоасида доимий равишда қолишни исташини билдирди. Вегхорст, шунингдек, қуйидаги фикрларни билдирди:

"Охир-оқибат ҳаммаси жуда оддий. Ҳужумчи сифатида сизни урган голларингиз билан баҳолашади. 

У (тен Ҳаг) ҳужумга ўтишни кучайтириш кераклигини айтди. 

Дақиқалардан унумли фойдаланишим керак. Фаолиятим давомида бир нарсани доим қилганман, гол урганман. Ҳозирча иккита ўйин бўлди. Агар катта имкониятларни қўлдан бой берсам, ташвишланишни бошласам бўлади, лекин ишончим комилки, мен буни уддалай оламан ва менда ҳаммаси жойида бўлади.

Бу ерда бўлиш жуда ажойиб".

"Манчестер Юнайтед" ёзда бирор бир ҳужумчи билан узоқ муддатли битим тузиш учун трансфер бозорига киради. 

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика