Latest news

17:49"Одамлар мени ҳамон жароҳатда деб ўйлашади" — Ансу Фати  0 17:26"Динамо" осмонида "оқ булутлар". Бобир Абдихолиқовда биринчи хет-трик. "Бобур Арена"да "шерлар", "Бунёдкор"да "Нефтчи" ғолиб — Суперлиганинг 10-тури ҳақида  2 17:16Про лига. "Бухоро" – "Дўстлик", "Шўртан" – "Машъал". Таркиблар маълум  0 17:01Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер нархи ошди  2 16:45Жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолган дарвозабон, хет-трикни расмийлаштирган ҳужумчи. Суперлигада 10-турнинг энг яхшилари  1 16:18Мбаппе Олимпиадада қатнашмайди  5 15:55Черчесов – Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи  0 15:28"Боруссия Д" Терзичга янги шартнома таклиф қилади  0 15:00Жоэль Кожо "Динамо"даги фаолиятини давом эттиради  5 14:40"Олимпик" посбони, бразилиялик инсайд, нигериялик ҳужумчи. Суперлига 10-тур рамзий терма жамоаси  4 14:28"Реал" "Боруссия"га 4,5 млн евро тўлайди  3 14:00Лазизбек Мирзаевнинг бўлажак клуби Ла Лигага чиқди!  11 13:58Абдихолиқов хет-трик қайд этган "Насаф" - "Локомотив" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  4 13:36"Ювентус" "Лацио" ярим ҳимоячисини харид қилмоқчи  1 13:08Англиянинг икки клуби "Лион" хавбекига қизиқмоқда  0

ВАР "Қизилқум"га 2 очко совға қилдими? News

ВАР "Қизилқум"га 2 очко совға қилдими?

Қуйида фақат бир эпизод ҳақида гаплашамиз.

Бу вазият "Бунёдкор" 1:2 "Қизилқум" (15-тур) учрашувининг сўнгги дақиқаларида содир бўлди.


Аниқроқ айтсак, "қалдирғочлар" Шерали Жўраевнинг "Қизилқум" жарима майдони ичида тўпни қўли билан қайтарганини даъво қилишди. Шу ўринда ВАР ишга тушиб, эҳтимолий пенальти учун асос қидириб кўрди. Бироқ шубҳа тасдиғини топмаганидан кейин Темур Тўхтасинув учрашувни тугатиб юборди.

Ушбу қарор туфайли ВАРда ишлаган Азиз Асимовга нистабатан эътирозлар кўпайиб кетди. "Бунёдкор" томони реферидан норозилигини "юмшоқлик" билан кўрсатар экан, Юрий Саркисян ҳакамлар хонасигача кириб борди.

Мазкур вазият такрорини кўргач, мен ҳам ҳакамлар "Қизилқум"га 2 очко совға қилди деб ўйладим (қасддан эмас). Шу туфайли ҳамма кетиб, ҳакамлар чиқишини кутдим. 

Азиз Асимов билан 2 дақиқа суҳбатлашдик. Мен трансляцияда кетган кадрда пенальти кўрганимни айтдим. 41 ёшли рефери эса сокинлик билан тушунтирди: "11 метрли нуқтани кўрсатиш учун 50% асос бўлса ҳам, бош ҳакамни монитор ёнига чақирардим. Лекин қоидага зид ҳаракат кўринмади". 

Шундан кейин тошкентлик арбитр уйига кетди. Мен стадионда қолдим. "Бунёдкор" масъуллари ўша вазиятдаги қарор бўйича протест киритар экан, ташқарида эпизодни яна томоша қилдим: тўп қўлга тегиб, йўналишини ўзгартиряпти. Рости, Асимов нега бунчалик ишонч билан гапирганини тушунмадим...

Бугун бошқа ракурсдан олинган тиниқроқ лавҳаларни томоша қилиб, фикрим 180 градусга ўзгарди. Шерали Жўрааев қўли билан ўйнамаган, аксинча тўп унинг кураги томонга ўтиб, Шуҳрат Муҳаммадиевнинг елкасига теггани ҳолда пастлаган. Марҳамат, томоша қилинг (видеолавҳа ЎзФҲМдан олинди).


Ёдингизда бўлса, Асимов ўтган йил ҳам шундай ҳолатга тушиб қолган. Андижонда унинг қароридан норози бўлган Рўзиқул Бердиев шогирдларини майдондан олиб чиқмоқчи бўлганди. Ҳар 2 ҳолатнинг якунида ҳакам ҳақ бўлиб чиқди.

Хуллас, бу кўпчиликка дарс бўлиши керак. Ҳамма нарса сизга кўринганидек бўлмаслиги мумкин. Энг муҳими, вазиятни тўлиқ ўрганмай, хукм чиқарманг.

Oбуна бўлинг → ФА| футбол АНАЛИЗИ

Author :
Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика