Ван Дейк "Ливерпуль" тарихидаги энг кўп ҳақ оладиган футболчига айланади
12 jun 2020 13:50
News
Ван Дейк "Ливерпуль" тарихидаги энг кўп ҳақ оладиган футболчига айланади
"Ливерпуль" ҳимоячи Виржил ван Дейк билан шартномани узайтиришга яқин.
Бу ҳақда metaratings.ru сайти хабар бермоқда.
Футболчи ПСЖга ўтишдан бош тортган. Ҳимоячи инглиз клуби билан оширилган шартлар эвазига 5 йиллик шартнома имзолашга тайёрланмоқда. Янги шартномага кўра, нидерландиялик футболчи ҳафтасига 245 минг евро маош олади, ҳозир эса бу рақам 200 мингни ташкил этади.
Шундай экан, ван Дейк "Ливерпуль" тарихида энг кўп маош олувчи футболчига айланади. Бунгача ҳужумчи Муҳаммад Салаҳ энг кўп маош оларди - ҳафтасига 222 минг евро.
Ван Дейк 2018 йилнинг январида "Саутгемптон"дан 84,65 миллион евро эвазига ўтиб, футбол тарихидаги энг қиммат ҳимоячига айланган эди.
Манба: metaratings.ru
Link :
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Comments