Latest news

11:54Асрор Алиқулов жамоадан кетгани йўқ — "Машъал"  0 11:34Қирғизистон клуби "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  1 11:21"Машъал" андижонлик футболчи билан шартнома имзолади  1 10:50"Нефтчи"ни яна бир тажрибали футболчи тарк этиши мумкин  1 10:16"Ливерпуль" футболчиси Италияга қайтишга яқин  4 09:47"Хоразм" легионери билан хайрлашди  1 09:14Одил Абдумажидов фаолиятини юртимизда давом эттиради  1 08:40"Нефтчи" яна бир легионер футболчи билан хайрлашишга яқин  11 08:13“Мираброр Усмонов кубоги-2025”. Бугун Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб борамиз  5 07:30Саудия Арабистони футболчилари Ўзбекистон U-23га қарши баҳс олдидан нималар деди?  0 00:50"Бавария" "Ливерпуль"га Диас учун 70 миллион евро ва бонуслар таклиф қилади  0 00:15"Аталанта" Ретегини 65 млн. еврога сотди  4 00:12МЮ "Брентфорд"нинг энг яхши тўпурари Мбемони 65+6 миллион фунтга сотиб олди  4 23:48Сауль Туркияга кўчиб ўтиш фикридан қайтди. Нега?  0 23:13As ўқувчиларининг 72% "Реал" Винисиус билан шартнома узайтиришини хоҳламайди  4

Ван дер Варт: “Ўшанда Россияга омад кулиб боққанди, Аршавин эса Мессига айланиб қолганди...” News

Ван дер Варт: “Ўшанда Россияга омад кулиб боққанди, Аршавин эса Мессига айланиб қолганди...”

Нидерландия терма жамоасининг собиқ футболчиси Рафаэль ван дер Варт Евро-2008 мусобақасида Россияга (1:3) қарши баҳсни ёдга олди.

“Ўша беллашув натижаси ҳафсаламизни пир қилганди. Гуруҳ босқичида биз энг яхши ўйинларимизни кўрсатгандик. Италия ва Францияни ер тишлатиб, Руминияни ҳам очкосиз қолдиргандик.  Бизнинг ягона ёмон ўйинмиз Россияга қарши кечганди. Руслар ҳам у даражада яхши ўйин кўрсатмаганди. Баъзида кейинги босқичга чиқишинг учун бироз омад ҳам керак бўлади.

Ўша оқшом ёдимда: ҳаво ҳароати 40 даража атрофида эди. Ўйин охирида вазиятни тенглаштиргандик ва қўшимча вақтлар ўйналди. Россия термаси чақмоқ сингари эди: улар бу баҳсга яхшироқ тайёргарлик кўришганди ва ғалабага эришишганди. Уларнинг таркибида Аршавин тўп тепарди ва у энг асосий фигура эди.  У худди Месси каби жудаям тезкор эди. Қолаверса, қўшимча дақиқаларда ҳам у худди янги майдонга тушгандек ҳаракат қилаётганди. Унинг қўшимча вақтлардаги голли узатмаси ҳамон ёдимда...

Биз ўша вақтда дунёнинг энг яхши жамоаларидан бири эдик. Русларга шунчаки омад кулиб боққанди. 

ЖЧ-2010 мусобақасида эса худди шундай вазиятда, Бразилияга қарши баҳсда омад бизга кулиб боққанди.  Бразилияликлар биздан яхшироқ формада эди. Яхшиямки 50-дақиқага атиги бир тўп фарқи билан ортда бораётгандик. Кейин Снайдер боши билан гол урди. Бош билан! Унинг бўйи менинг яримимча келади (кулиб). Бунгача у умуман боши билан гол урмаган бўлса керак. Баъзида мана шундай майда деталлар ўйин тақдирини ҳал қилади ва сен кейинги босқичга йўл оласан”, деди Ван дер Варт.

Rating: +21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика