Latest news

12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  1 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  2 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  9 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  0 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  1 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  12 08:26"Динамо" етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:00Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги эҳтимолий рақиби Конго ДРнинг Африка Миллатлари Кубоги учун қайдномаси маълум  20 07:29Суперлига плей-офф. Бугун "Арал"нинг рақиби маълум бўлади  13 03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  19 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  58 03:00ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар  8

Вальверде: "Меҳмонда кўпроқ гол уриш ниятидамиз" News

Вальверде: "Меҳмонда кўпроқ гол уриш ниятидамиз"

"Барселона" бош мураббийи Эрнесто Вальверде "Челси"га қарши Чемпионлар лигаси 1/8 финал илк учрашувидан олдин матбуот-анжуманида иштирок этди.

"Челси"га қарши биринчи - меҳмондаги баҳсда кўпроқ гол уриш ниятидамиз. Рақибимиз жисмонан кучли жамоа, уларнинг футболчилари яхши ҳимояланишади ва қарши ҳужумда дарвозамизни ишғол қилишлари мумкин.

"Челси"га қарши учрашув ҳақида кўп ўйладик. Бу Месси ва барчамиз учун жуда муҳим ўйин. Турнирдаги иштирокимизни давом эттирмоқчимиз.

Дембеле? У худди бошқалар каби майдонга тушишга тайёр.

Гомес ва Паулиньо? Андре - кўплаб позицияларда ўйнашга қодир футболчи, Паулиньо эса - рақиб дарвозасига гол уришни ёқтиради. Бразилиялик ярим ҳимоячи бизга фойда келтириши мумкин. У эртага майдонга тушадими ёки йўқми, билмаймиз.

Антонио Конте - дунёнинг энг яхши мураббийларидан бири. "Челси"га қарши қачон ўйнасангиз ҳам, бу ёмон вақт бўлади. Рақиб жамоада Азар, Мората, Педро ва Жиру каби футболчилар бор.

Ўтган мавсумдагидек меҳмонда ёмон ўйин кўрсатмасликка ҳаракат қиламиз, ўша омадсизликлардан хулоса чиқарамиз. "Эйбар"га қарши ўйин яхши имтиҳон бўлди, бироқ "Челси" билан ўйин бошқача ўтади" - дейди Вальверде.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика