Latest news

02:00КЧЖ. "Челси" ишончли ғалабага эришди  1 01:42Фердинанд Фернандешнинг "Ал Ҳилол"га рад жавоби ҳақида: "Бу унинг садоқатидан далолат беради"  0 00:56"Наполи" "Манчестер Сити" футболчисига қизиқмоқда, лекин...  0 00:30Фарҳод Нишонов: "Захирадан тушган футболчиларимиз ўйинни ўзгартириб юборди, фақат ёмон томонга"  0 23:55Григорий Колосовский: "Рақиб ғалаба учун ўйнади. Биз эса ғалабани истадик"  1 22:45"Реал"да Трентнинг ҳимоядаги ўйинини устида ишлашмоқда ва уни асосий бурчак тўпи ижрочиси қилишни режалаштиришяпти  8 22:14Дибала Рим дербисида Гендузи билан жанжал ҳақида: "Бу французнинг тили узун"  1 21:45Вирц жума куни янги клуби сафида тиббий кўрикдан ўтади  0 21:20Сречко Катанец билан самимий суҳбат. Мухлисларга маслаҳат ва танқидлар ҳақида (3-қисм)  24 21:00Про лига. "Жайхун" "ФарДУ" билан дуранг ўйнади, "Локомотив" сўнгги дақиқаларда ғалабага эришди  0 20:17"Реал" келаси мавсум фойдаланадиган формасини кўрсатди  11 19:51"Барселона" Луис Диас учун "Ливерпул"га қанча тўламоқчи?  6 19:25"Барселона" юлдуз ҳимоячисини сотиши мумкин  3 19:00Мареска "Челси"нинг янги трансферини анонс қилди  1 18:32Очилов, Баратов, Ўрмонжонов, Ресан, Муртозаев ва бошқалар... Суперлига 12-тур рамзий терма жамоаси  2

Вали Келдиев: "Кенжаев "Насаф"да кўпроқ мен билан бирга юрарди" News

Вали Келдиев: "Кенжаев "Насаф"да кўпроқ мен билан бирга юрарди"

Камолиддин Кенжаев хайрия акцияси бошланганидан кейин унинг собиқ жамоадошларини ҳам безовта қила бошладик.
Эътиборлиси уларнинг бариси ҳозирча тадбирда иштирок этишга тайёр эканликларини ва Камолиддин учун афсусдалигини билдириб келмоқда.

Бундан 10-12 йил муқаддам Кенжаев эндигина "Насаф"нинг муҳим аъзосига айланиб бораётган  пайтда таркибда у билан бирга тажрибали Вали Келдиев ҳам бирга ўйнаган. Бугунги кунда Машъал ёшлар жамоасида мураббийлик қилиб келаётган собиқ футболчи ҳам 29 ноябрь куни тадбирга бажонидил келишга рози эканлигини билдириб ўтди.

- Ҳа, яқинда "СА" сайтида Камолиддин учун хайрия акцияси бўлаётгани ҳақида ўқидим. Унда кўрсатилган телефон рақамини ҳам ёзиб олганман. Албатта имкони бўлса биз ҳам иштирок этамиз. Кенжаев ажойиб йигит эди. Жуда ҳам камтар. Меҳнаткаш ва шу билан бирга хушчақчақ бола бўлган. Ҳозир ҳам тушкунликка тушмасдан, ҳазиллашиб туради. Минг афсуски унинг футболда ва ҳаётда омади келмади. Эндигина "Насаф"нинг муҳим бир аъзосига айланиб бораётганида кутилмаган автофалокат туфайли шундай ҳолатга тушиб қолди.

- Камолиддин "Насаф"да ўйнаган вақтларида кўпроқ мен билан бирга юрарди. У билан муносабатларимиз ҳамиша яхши бўлиб келган. Укамдек бўлиб қолган. Телефон орқали ёки кўришиб гаплашиб турамиз.

- Агарда ташкилотчилар 29 ноябрь куни Тошкентдаги тадбирга таклиф этишса, боришга тайёрман.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди


Буни ҳамма ўқиши шарт! Камолиддин Кенжаевга ёрдам берамиз, акцияда иштирок этинг!
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика