Latest news

00:56Асилбек Алиев: "Айбдор эканимни тан оламан ва чин дилдан афсусдаман"  0 00:43Элдор Шомуродов: "Каннаваро ўйин услуби, тактик томонлама янгиликлар киритяпти"  1 00:32Акмал Мозговой: "Бир киши кам бўлсакда охиригача турдик, пенальтилар сериясида омадимиз келди"  3 00:24Фабио Каннаваро: “Январь ойида маҳаллий футболчилар учун йиғин ўтказамиз, у ерда ёшларга имконият берамиз”  6 00:13Қозоғистон ўртоқлик ўйинида Фарер оролларига ютқазди  6 23:46U-17 Жаҳон чемпионати. Австрия Англияни йирик ҳисобда ютди. Япония Шимолий Кореяни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Марокаш ва Швейцария ҳам кейинги босқичда  1 23:25Ал Айн Халқаро Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 0:0 (пенальтилар 4:3)  28 23:21ЖЧ саралаши. Ироқ 90+17 дақиқада ғалаба голини уриб, БААни мағлубиятга учратди ва қитъалараро плей-офф босқичига йўлланма олди!  20 23:13Норвегия Жаҳон чемпионатига чиққанини Осло марказида нишонлади  2 23:08Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди  377 22:46Рафинья "Барселона" машғулотларига қайтди  0 22:25Ислом Исмоилов бутсалар ҳақида: "Бугун ўйин давомида ярим жамоа оёғида туролмади. Бу эътибордан четда қолдириладиган нарса эмас"  23 21:56Ислом Исмоилов: "Провокацияга учмасликни юз марта эмас, минг марта тушунтиргандик. Шу сабабли унга танбеҳ бердим. Ҳозир ҳаммаси яхши"  38 21:39U-17 Жаҳон чемпионати. Португалия ва Буркина Фасо чорак финалга чиқди. Бразилия ирода кўрсатиб, Францияни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди  2 20:59Криштиану Роналду Дональд Трамп билан учрашади  14

"Валенсия"ни Рубен Бараха қутқаради. Президент Лим шундай қилиб мухлисларни тинчлантиришга уринмоқда (мутолаа учун) News

"Валенсия"ни Рубен Бараха қутқаради. Президент Лим шундай қилиб мухлисларни тинчлантиришга уринмоқда (мутолаа учун)

Янги боб.

"Валенсия" янги мураббий номини эълон қилди – жамоани пастликдан олиб чиқиш 47 ёшли Рубен Барахага ишониб топширилди.

Бу ўзгача мураббий тайинланиши.

Рубен шунчаки навбатдаги мураббий эмас, балки навбатдаги афсонадир. Испан жамоада 10 йил ўйнади, Рафа Бенитес қўл остида икки бор чемпионликни қўлга киритди, Испания кубоги, УЕФА кубоги, Европа суперкубогини ютди ва Чемпионлар лигаси финалига қадар чиқди.

"Болалигимдан "Валенсия" билан яшайман. Онт ичаманки, ҳар бир маҳаллий бола Рубен Бараха ким эканлигини билади. Ундан чин дилдан ҳайратда қоламан. Бараха келиши билан оғир мавсумни тўғирлашимизга ишончим комил", – дейди сардор Хосе Гайя.



Рубенда мураббийлик салоҳияти билан мақтанарли нарса йўқ бўлса ҳам, уни жуда севишади. Испан 2015 йилда "Эльче"ни қабул қилиб олди, аммо у ерда атиги бир мавсум ишлади, шундан сўнг доим клубларини ўзгартирди ва ҳеч қаерда унчалик муваффақиятга эришмади: "Райо Вальекано"дан "Сарагоса"гача.

"Валенсия" – илк жиддий танлов.


Бараха – президент учун ҳимоя. Мухлисларнинг Питер Лимни кўришга кўзлари йўқ

Mundo Deportivo "Валенсия" аввалига афсонани таклиф этишни режалаштирмаганини ёзди. Президент Питер Лим "Ал-Иттиход"да ишлаётган Нуну Эшпириту Санту билан гаплашди – португалиялик клубни 10-йилларнинг ўртасида шуғуллантирган ва анчадан бери Европадан қизиқарли вариант изламоқда. Лимга яхши таниш бўлган агент Жорже Мендеш ҳам ёрдам бермоқда.

Аммо, сўнгги оммавий намойишлар барчасини ўзгартирди. Питер мухлисларни тинчлантириши кераклигини тушунди, Нуну эса унчалик яхши нотадан клубдан кетмаган. Шундай қилиб севимли Бараха варианти пайдо бўлди.



Лим 2014 йилда "Валенсия" хўжайинига айланди. Жамоа ўша пайтдан бери еврокубокларнинг доимий иштирокчисидан Ла Лига аутсайдери (клуб ҳозирда 18-ўринда бормоқда)га айланди.

Валенсияда Питер Лимдан кўра нафратланиладиган инсон йўқ. Мухлислар анчадан буён хўжайинни клубдан ҳайдашмоқда. Улар 2021 йилнинг июнида Лимнинг суратини осмонўпар бинода ёқишди, 2021 йилнинг декабрида эса президентга қарши 15 минг атрофида инсон чиқди.

Ўтган мавсумнинг сўнгги кунида эса 10 минг инсон Лимга қарши намойишга чиқишди. Аммо, булар уни ажаблантирмайдигандек туюлмоқда – мухлислар билан алоқа шунчалик узилганки, раҳбарнинг қизи мухлислардан шунчаки жим бўлишни ва клубни бошқаришга ҳалақит бермасликни сўрайди: "Валенсия"нинг баъзи мухлислари мени ва оиламни қоралайдилар ва лаънатлайдилар. Нима, улар тушунишмайдими? Бу бизнинг клубимиз ва биз у билан хоҳлаганимизни қилишимиз мумкин ва ҳеч ким бу ҳақда гапира олмайди".

"Валенсия" январь ойи сўнггида Кубокнинг 1/4 финалидан чиқиб кетди. Ўйиндан сўнг бир неча юзлаб одамлар "Питер, аҳмоқ, "Месталья"дан йўқол", "Бизга шунча азобланганимиз ҳам етади" дея ҳайқиришди.



"Валенсия" пасайишда давом этмоқда. Аллақачон хавфли ҳудудда

Вазият ростдан ҳам жуда аянчли.

• "Валенсия"да етти ўйинлик ғалабасиз серия ва Ла Лигада кетма-кет тўртта мағлубият. Жамоа жуда кам гол урмоқда, 36 ёшли асосий тўпурар Эдинсон Кавани эса жароҳат сабаб 3-4 ҳафтага сафдан чиқди ва ўта муҳим паллада ёрдам беролмаяпти.

• Захира шунчаки йўқ. "Валенсия" ёзда бир қатор етакчиларни сотиб юборди. Қишда ротация учун максимал муҳим ўйинчи Нико Гонсалес жароҳат олди. Рино Гаттузо ким биландир шартнома имзоланишини кутди, аммо ҳеч ким олиб келинмади – унинг жаҳли чиқди ва истеъфога чиқиш ҳақидаги аризани ёзди.

• Бараха – 2011 йилдан бери "Валенсия"нинг 16-мураббийи. Бу вақт давомида жамоада Унаи Эмери, Эрнесто Вальверде, Марселино ва Гари Невил кабилар ишлади. Фақатгина Марселино ва Эмери қўл остида муваффақиятга эришилди – уларнинг иккиси ҳам Лим билан фикрлари бир жойдан чиқмагани сабаб кетишган.


Sports.ru сайтидан Алишер Остонов таржимаси

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика