Latest news

00:13Рафинья "Реал"га қарши ўйнаши мумкин  0 23:51Қозоғистонда футболчи ўйин вақтида вафот этди  2 23:18Баҳром Ҳайдаров: "Камида дуранг билан қайтишни ният қилгандик"  2 21:50Футзал. Ўзбекистон ўртоқлик учрашувида Қозоғистондан устун келган ўйиндан галерея  0 21:25Суперлига. "Насаф" ўз майдонида "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  58 20:23"Ўзбекистон бу салоҳияти билан 3-4 маротаба Жаҳон чемпионатига чиқиши керак эди" — Қозоғистонлик журналист Ербол Каиров билан интервью   12 19:55Сульшер Европа жамоасида иш бошлаши мумкин  2 19:27"Барселона" ҳимоячиларидан бирига янги шартнома тайёрламоқда  1 19:01Манба: Германия клуби "Сўғдиёна" футболчисига қизиқмоқда  5 18:40Айбек Нурбаев: "Жайхун" футболчилари маҳаллий болалардан тузилган, аксарияти энди футболга қадам босган"  0 18:28Ўзбекистон футзал терма жамоаси Қозоғистон устидан ғалабага эришди  5 18:15Артём Петросян: "Бу ғалаба "Олимпик-MobiUz" билан ўйин олдидан руҳий томондан ишонч бағишлайди"  1 17:45Тимур Кападзе Патрик Клюйверт ўрнини эгаллаши мумкин  44 17:24Про лига. Аутсайдерлар тўқнашувида "Олимпик" устун келди  2 16:39"Интер" Англия терма жамоаси ҳимоячиси учун "Ливерпуль" билан курашмоқда  1

Вадим Абрамовнинг рўйхатидан тушиб қолган футболчилар. Султонов, Ҳасанов... News

Вадим Абрамовнинг рўйхатидан тушиб қолган футболчилар. Султонов, Ҳасанов...

Бундан бир неча соатлар олдин Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов Тошкентда ўтадиган йиғинга чақирилган футболчилар рўйхатини эълон қилди.

Ўзбекистон МТЖнинг Тошкентдаги йиғинига кимлар чақирув олди?

Ажабланарли жиҳати чемпионатда юқори ўринларда кетаётган, рестартдан сўнг барқарор ўйин намойиш қилаётган АГМК жамоасидан бирорта футболчи йўқ. Тўғри ҳар бир мураббий ўз услубига мос футболчилар билан ишлайди. Лекин, терма жамоа бош мураббийи барча жамоаларга бирдек муносабатда бўлиш керак назаримизда. Аҳир бу клуб эмас, терма жамоа. Битта йиғинда бўлсада имконият берилиши керак бўлган футболчилар кўпчиликни ташкил қилади. Демак қуйида бу борада фикрлашамиз.

Суҳроб Султонов - АГМК.

Бир неча йиллар олдин ўртамиёна даражада юрган Суҳроб Султонов сўнги икки йилда ўсишга эришди. Айниқса маҳоратли кипер жорий мавсумда кўнгилдагидек ҳаракат қилмоқда десак муболаға бўлмайди. "Пахтакор", "Қўқон-1912", "Насаф"га қарши кечган учрашувлард қатор сейвлари билан жамоасини муқаррар голлардан қутқариб қолди. Кўпчилик мухлислар ва мутахассислар ушбу дарвозабонни терма жамоамизнинг бўлажак йиғинларига таклиф этилишини тахмин қилганди. Бироқ, Вадим Абрамов унинг ўрнига тўртинчи дарвозабон сифатида "Насаф"нинг ёш посбони Машҳур Муҳаммаджоновни танлади. Агарда Султонов шу йўсинда ишлашда давом этса балки кейинги ҳал қилувчи йиғинларга жалб қилиниши мумкин. 

2020 йилги Суперлигадаги натижаси: 9та ўйин, 810 дақиқа, 4та қуруқ ўйин, 6та гол ўтказган, 1та сариқ. 


Сардор Раҳмонов - АГМК

Абрамовни назаридан четда қолган яна бир АГМК футболчиси. Бу мавсумда омалиқликлар ҳимоя чизиғида жуда тартибли ва ишончли ўйин кўрсатмоқда. Миржалол Қосимов ажойиб ҳимоя қўрғонини қура олди. Бунда албатта, иқтидорли ҳимоячи Сардор Раҳмоновнинг ҳам ҳиссаси катта. Марказий ва қанот ҳимоясида бирдек тўп тепа оладиган Раҳмонов ҳам ўзининг ўйинлари орқали терма жамоага муносиб эканлигини кўрсатиб улгурди. Бугунга келиб Қосимовнинг энг ишонган ҳимоячиларидан бирига айланибгина қолмасдан ўзининг сифатларини ҳам кучайтиришга эришди. Терма жамоамиз мудофаа чизиғида рақобат кучли эканлигини ҳам унутмаслигимиз лозим. Ўз вақтида ёшлар ва олимпия терма жамоамизда етакчилардан бири бўлган Раҳмоновга кейинги йиғинларда имконият беради деган умиддамиз. 

2020 йилги Суперлигадаги натижаси: 9та ўйин, 613 дақиқа, 1та пас, 1та сариқ. 



Жасур Ҳасанов - "Суғдиёна" 

Ўзининг иккинчи ёшлигини бошидан кечираётган қария футболчиларимиздан бири Жасур Ҳасанов ҳисобланади. Дарҳақиқат ёши катта бўлишига қарамасдан ушбу футболчи ўтган мавсумдан бери "Суғдиёна"нинг майдондаги асосий қуроли бўлиб келмоқда. Кўпчилик унинг вақти ўтганини таъкидлаши табиий. Бироқ, биз бир пайтлар кўрган Ҳасановдаги ўша тезлик, ўткир паслар ҳамон бор. Рестардан сўнг "Пахтакор" ва "Локомотив"га қарши учрашувлардан қандай ҳаракат қилганига эътибор бердингизми? Менимча вингерлик ҳислатлари ва сўнги пайтларда ўз жамоаси сафидаги ажойиб ўйинларини ҳисобга олганда Жасур Ҳасанов ҳам терма жамоадан чақирув олишга муносиб эди.

2020 йилги Суперлигадаги натижаси: 9та ўйин, 722 дақиқа, 1та гол, 2та пас.



Дониёр Нарзуллаев - "Металлург"

Бекободликларнинг айни пайтдаги энг яхши ассистенти бўлиб турган футболчи Дониёр Нарзуллаев ҳам яхши мавсум ўтказмоқда дейишимиз мумкин. "Металлург"нинг рестартдан кейин қўлга киритган натижаларида Дониёр катта ҳажмдаги ишни бажарди. Майдонни яхши кўра олиши, голли вазиятларни ҳосил қилиши жамоасининг ғалабаларида муҳим аҳамият касб этмоқда. Тўғри мазкур клубдан ҳужумчи Шаҳзод Убайдуллаев ҳам таклиф этилди. Лекин, Нарзуллаевга ҳам имконият бериб кўрса ёмон бўлмасди. 

2020 йилги Суперлигадаги натижаси: 8та ўйин, 640 дақиқа, 1та гол, 4та пас, 1та сариқ. 



Мирзоҳид Ғофуров - "Навбаҳор" 

Мазкур футболчини ҳам терма жамоага чақирилишга муносиб бўлганлар рўйҳатига қўшамиз. Бир неча йиллардан бери "Навбаҳор" сафида бир текис ва барқарор ўйин кўрсатиб келаётган Мирзоҳид Ғофуровга ҳам ҳеч бўлмаганда битта йиғинда имконият бериб кўриш лозим. Тажрибаси эса етарлича. Ўз позициясида Суперлиганинг энг яхши футболчилари қаторига киради. Шунча йиллардан бери Мирзоҳидга ҳам термадан чақирув олиш навбати келди деб ўйлайман. 

2020 йилги Суперлигадаги натижаси: 9та ўйин, 782 дақиқа, 1та гол, 1та сариқ.



Терма жамоага кимни таклиф қилиш ёки қилмаслик албатта бош мураббийнинг иши. Шунчаки кейинги йиғинларда ҳам қолганларга ишонч билдириш зарарга ишламаслиги аниқ. Ҳозирги рўйхат алдамчи бўлиши ҳам мумкин. Чунки, расмий ўйинлар арафасида умуман бошқа футболчиларни кўришимиз ҳеч гап эмас.

Абдулазиз Искандаров.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика