Latest news

02:17ЖЧ-2026 саралаши. Нидерландия ва Австрияда ғалаба, Албания ва Сербия ўртасидаги баҳсда ҳисоб очилмади  1 01:17Флик 36 ёшли футболчини "Барселона"да кўрмоқчи  5 00:03ЖЧ саралаши. Англия Андоррага биттагина гол ура олди  4 23:26Гарначо МЮни тарк этади. Вингерга қайси клублар қизиқмоқда?  2 22:50Дембеле жароҳат олди  0 22:07"Барселона" тер-Штегендан қутулишни истамоқда  6 21:59Назорат ўйини. "Насаф" - "Сўғдиёна" баҳсида 7та гол урилди  1 21:40Григорий Колосовский: "Биз жуда ёмон ўйнадик. Рақиблар ғалабага яқин эди"  2 21:20Айбек Нурбаев: "Биз икки очко йўқотдик"  1 20:55Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Қатар терма жамоаси сафида ўзгариш  25 20:25"Локомотив" меҳмонда "Жайхун"ни мағлуб эта олмади  4 19:58"Реал" ва "Бавария" Доннарумма учун курашга киришиши мумкин  3 19:14"Фенербахче" Де Брюйне учун курашга қўшилди  5 18:27Расман: "Интер" 25 млн евролик трансферни амалга оширди  2 17:56ПФЛ: Ўзбекистоннинг 17 та клуби ОФК лицензиясига эга чиқди  1

Вадим Абрамов: "Зоминга Германия терма жамоаси келса ҳам қийинчиликка дуч келади" News

Вадим Абрамов: "Зоминга Германия терма жамоаси келса ҳам қийинчиликка дуч келади"

"Сўғдиёна" - "Локомотив" (0:2) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида дастлаб Вадим Абрамов иштирок этди.
"Бугунги майдонда исталган жамоа қийналади. Бу ерда Германия терма жамоаси келса ҳам қийинчиликка дуч келади. Агар майдон ҳолати яхшиланса томошабинлар ҳам бошқача футбол кўра бошлашади", - деб гап бошлади Вадим Абрамов.

"Алишер Шоғуломов фақат битта тайм ўйнаётганининг сабаби бизда бир нечта кучли ҳужумчиларимиз бор. Барчага бирдек имконият бераяпмиз".

"Бундай майдонда комбинация қилишнинг иложи йўқ, тўпни олдинга тепиб юборсангиз ҳар доим ҳам ғалаба қозона олмайсиз. Сифатсиз майдонга тайёрланиб бўлмайди, тўпнинг қаерга боришини олдиндан билиб бўлмайди".

"Ҳакамлар иккала томонга хато қилишади, аслида мезбонлар томонига хато қилса мухлислар жим ўтиришади. Аксинча бўлса мухлислар бақиришади, бунинг оқибатида бошқача манзара ҳосил бўлади".

"Агар "Локомотив" ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритса, Ўзбекистон номини муносиб ҳимоя қиламиз".

"Клубимиз таркибидан қанча кўп футболчи терма жамоага чақирув олишса бундан хурсанд бўламиз. Терма жамоа қанчалик юқори ўринни олса бизга ҳам яхши", - дейди Вадим Абрамов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика