Latest news

11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  1 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  11 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан"ни янги мураббий бошқаради  6 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  10 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  37 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1

Айбек Нурбаев: "Биз икки очко йўқотдик" News

Айбек Нурбаев: "Биз икки очко йўқотдик"

Про-лиганинг 8-турида "Локомотив"га қарши ўйиндаги дурангдан кейин "Жайхун" бош мураббийи Айбек Нурбаев матбуот анжуманида қатнашди.

- Авваламбор, халқимизни кириб келган Қурбон Ҳайити билан қутлайман. Шунингдек, узоқ кутилган жаҳон чемпионати билан Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон аҳлини табриклаб қоламан. Бундан қаттиқ хурсанмиз. Бу футболнинг байрами десак ҳам бўлади. Ҳудо куч-қувват бериб, футболчиларимиз жаҳон чемпионатида ҳам яхши натижалар қайд этиб, Ўзбекистон байроғини юқориларга кўтаришини тилаб қоламан.

Ўйинга келадиган бўлсак, бугун икки хил тайм бўлди. Бугун биз икки очко йўқотдик. Ўз майдонимизда "Локомотив"га қарши ўйнашга жуда қаттиқ тайёрлангандик. Рақибларнинг ўйинларини кўрдик, тахлил қилдик. Ҳар бир позициядаги ўйинчиларига алоҳида тайёрландик. Ўйинни яхши бошладик ва гол ҳам урдик. Тайёрлаган режаларимиз иш берди, дастлабки голни уриб олганимиздан кейин жамоам очилиб кетади деб ўйлагандим. Ишлар яхши кетаётганди, бироқ биз қизил карточка олдик ва режалар бузилиб кетди. Шу сабабли ҳимояда ўйнашга мажбур бўлдик. Иккинчи бўлим олдидан футболчиларга яхши иштиёқ, уларга тактик кўрсатмалар бердим. Иккинчи бўлимда қизил карточкадан кейин ўйин назоратини ўзимизга олдик. Икки марта рақиб дарвозаси устунини пойладик. Кўп вазиятларда ўзимиз тўғри зарба бера олмадик. Яна бир марта айтаман, биз икки очко йўқотдик. Ўйинни барча кўрди, "Жайхун" жамоаси ўйиндан-ўйинга кучайиб бормоқда. Бу йигитларим билан фахрланаман.

- Учрашувнинг 14 ва 46-дақиқаларида қизил карточкалар кўрсатилди. Бу ўйин олдидан тайёрланган режаларга қанчалик ҳалақит қилди?

- 14-дақиқада биз биринчи бўлиб қизил карточка олганимиздан кейин ҳужумкор ўйинни ҳимояга ўтказишга мажбур бўлдик. Чунки рақибдан бир киши кам бўлиб қолгандик. Уч ҳужумчидан бирини марказга туширдим. Лекин тактикада ўзгариш қилмадим. Ўйин охиригача барчасини кутдим, барчаси яхши кетди. Иккинчи бўлим ўрталарида йигитларимга шу темпда давом этишимиз кераклигини тушунтирдим. Қизил карточкадан кейин футболчиларим ўйинни ўз тарафига оғдирди. Бироқ футболчиларим ёш, уларга тажриба етишмаяпти. Таркибимиздаги 90 фоиз футболчи Про-лигада биринчи марта ўйнамоқда. Уларга тажриба беришимиз керак бўлмоқда. Асосийси, ўйинлардан кейин футболчиларим синиб қолмаяпти. Фақатгина юқорига қараб кетяпмиз. Ўйиндан-ўйинга яхшиланиб бопяпмиз. Иккинчи даврада 5 очко тўпладик. Олдимизда "ФарДУ"га қарши уй ўйинимиз кутиб турибди. Бунда ғалаба қозонишимиз керак деб ўйлайман.

- Бугун жамоангиз 2 марта дарвоза устунини пойлади. Ўша пайт нима етишмади деб ўйлайсиз?

- Шунчаки омад етишмади. Иккала вазиятда ҳам тўп узоқ вақт бизда бўлиб турганди. 

- Жамоамиз мухлислари ҳақида.

- Мухлисларимиз бунақа мухлислик қилади деб ўйламагандим. Футболчиларимиз аста-аста кучаймоқда. Биринчи даврадагидан кўра анча яхши. Йигитларимга айтяпман, бизни мухлислар қўллаб-қувватламоқда, улар учун ўйнаш керак деб. Мухлисларга раҳмат айтаман, илк дақиқалардан бизни яхши қўллаб-қувватлашди. Уларга раҳмат айтаман.



Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика