Latest news

13:48Ўзбекистонлик ҳакамлар U-17 Жаҳон чемпионати ўйинларида ишлайди  0 13:25U-17 Жаҳон чемпионати. Парагвай – Ўзбекистон учрашувида ишлайдиган ҳакамлар маълум  1 13:02Суперлига сўнгги тури ва плей-офф саналарига ойдинлик киритилди  1 12:42Голларга бой ўтган "Пахтакор" – "Бунёдкор" тўқнашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 12:18Суперлига. 28-тур учрашувларини бошқариб борувчи ҳакамлар эълон қилинди  3 11:50Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ 10 ноябрь куни сафарга отланади  10 11:44U-17 ЖЧ старт олди. ОКда чорак финалда қолиб кетган Япония Африка чемпиони Марокашни таслим қилди, ўзбек ҳаками бошқарган ўйинда Месси ватандошлари ғолиб  5 11:35Суннатуллоҳ Ҳамиджонов: "Насиб қилса, Баҳрайндан уч очко билан қайтамиз"  3 10:40"Бунёдкор-2011" халқаро турнирда совриндорга айланди  3 10:09"Эльче" — тарихда "Барселона"дан кўпроқ тўп назоратига эга бўлган илк янги жамоа  1 09:55Венсан Компани: "Олдимизда Чемпионлар Лигасининг фаворитларидан бири билан синов турибди"  0 09:35Легионерларимиз. Умарали Раҳмоналиев тўлиқ ўйнаган баҳсда "Сабаҳ" ғалаба қозонди  1 09:15Хаби Алонсо "Реал Мадрид"га янги Кроосни топди  4 08:55Легионерларимиз. Рустам Ашурматов Эрон чемпионати 9-тур рамзий терма жамоасидан жой олди  2 08:28Жозе Мораиш мураббий сифатида ўзбек клубларига ютқазмаяпти  9

Вадим Абрамов: "Яманни "доска"да мағлуб этиб бўлдик, энди майдонда ҳам ютишимиз керак" News

Вадим Абрамов: "Яманни "доска"да мағлуб этиб бўлдик, энди майдонда ҳам ютишимиз керак"

ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги Ўзбекистон - Яман учрашувидан олдинги матбуот анжуманида Вадим Абрамов ва Одил Аҳмедов иштирок этишди.

"Барча кимга қарши ўйнашимизни жуда яхши билишади шу боис нима дейишни ҳам билмайман. Барча ўйиннинг аҳамиятини тушуниб турибди. Йигитлар жанговор ҳолатда", - дейди Вадим Абрамов.

"Бош мураббийнинг фикрига қўшиламан барча футболчилар Яман билан баҳс аҳамиятини тушуниб туришибди. Энди хато қилишга ҳаққимиз йўқ", - дейди Одил Аҳмедов.



- Яманни ўрганиб чиқдингиз ва нима сизни ташвишга солмоқда? 

- Яман тартибли ўйнайди, оддий ўйнайди аммо Саудия Арабистонига ва Сингапурга иккита гол уришга эришган. Ҳужумчи тезда олдинга ўтади ва очилади. Оддий ва натижали футбол. Ҳимояда "автобус" қўйишади ва катта куч билан ҳимояланишади. Дарвозабон яхши ўйнайди, омади ҳам келади, омад кучлиларга кулиб боқади.

Бугунги кунда Яманда чемпионат ўйинлари бўлмаяпти, шу боис улар анчадан буён терма жамоада шуғулланишмоқда. Яъни исталган пайтда йиғилиб машғулотлар ўтказишмоқда.

- Рақиблар бизни Купер тактикаси бўйича ўрганган. Эртага бошқача тактикада ўйнаймиз ва бу бизнинг устунлигимиз бўладими?
- Умид қиламанки биз бошқача ўйнаймиз. Аммо айнан қандай ўйнашимизни билмайман. Доскада Яманни мағлуб этиб бўлдик, энди уларни майдонда ютиш қолди холос. Қадрдон деворлар доим ёрдам беришади ва эртага кўплаб мухлислар қаршисида ғалаба қозонишни истайман.


- Эртага Аҳмедов асосий таркибда майдонга тушадими?
- Одил Аҳмедовда кичик жароҳат бор эди. Бугунги расмий машғулотдан кейин буни ҳал қиламиз.

- Сиз учун ҳозир нима муҳим? Натижами ёки чиройли ўйин?
- Бу гуруҳдан чиқишга ҳаракат қиламиз. Агар яхши ўйнасак очколар ҳам бўлади. Ҳам чиройли ўйин намойиш этиш, ҳам натижага эришишга ҳаракат қиламиз.

- Агар кейинги босқичга чиқа олсак Осиё Кубогига ҳам йўлланмани қўлга киритамиз. Шу томонлама ҳам босим йўқми?
- Ҳозир фақат Яман ҳақида ўйлаяпмиз. Ундан кейин эса Сингапурга сафар қиламиз. Узоқ парвоздан кейин футболчилар тикланиб ғалаба қозонишлари керак бўлади. Бу ҳам ўзига яраша қийин.

- Купер даврида футболчилар битта қобиқ ичида ўйнашганди, футболчиларни ўша қобиқдан чиқара олдингизми? Ўз услубингизга мослаштира олдингизми?
- Купер ҳақида ҳеч нима дея олмайман. Ўз фалсафамни йигитларга етказиб беришга ҳаракат қилдим. Олимпия терма жамоаси билан баҳсда нимадир ўхшади, нимадир ўхшамади. Эртанги ўйинда ўз футболчиларимга ишонаман.

- Ўз вақтида Саҳоб Жўраев деган ҳимоячимиз бўларди, у тўпни бутун гавдаси билан қайтарарди, керак бўлса юзи билан ҳам тўпни тўсарди. Ҳозир эса бундай ҳимоячи йўқ...
- Қайсидир футболчини битта ўйиндаги яхши ҳаракати ёки битта қўпол хатоси билан баҳолаш тўғри эмас. Масалан, олдинлари Максим Шацких терма жамоада жонини бериб ўйнамайди дейишарди, ҳозирги кунда эса Одил Аҳмедов ҳам танқид остида, ёши ўтиб қолди, яхши ўйнамаяпти дейишмоқда. Аммо ишонтириб айтаманки терма жамоага келган ҳар бир футболчи ғалаба учун борини беради. Футболда кимдир ютади, кимдир мағлуб бўлади. Бу тепада ёзиб қўйилган, битта мағлубият билан ҳаёт тўхтаб қолмайди.




- Бу катта эҳтимол билан сиз учун сўнгги ЖЧ саралаш босқичи, сиз жамоа сардори сифатида йигитларни ўз ортингиздан етаклашга тайёрмисиз?
Одил Аҳмедов:
- Эртага нима бўлишини ҳеч ким билмайди. Терма жамоада доим ғалаба қозонишимни истаганман. Бу ерда ким Жаҳон чемпионатига чиқишни истаса мен ундан 100 фоиз кўп хоҳлаганман. Клубларда совринлар ютганман, аммо терма жамоада ҳозирча ҳеч нима ютганим йўқ. Орзуим терма билан ҳам соврин ютиб ўз музейимга қўшиб қўйиш.

- Фаластин билан ўйиндан кейин йигитлар босим остида қолиб кетишганди. Терма жамоадаги муҳит яхшиландими, йигитлар эртанги баҳсга руҳан тайёрми?
Одил Аҳмедов:
- Терма жамоада доим муҳит яхши бўлган. Ҳар бир мураббийнинг тактикасининг ижобий ва салбий томонлари бўлади. Ҳимоявий ўйин бизга тўғри келмаганлиги туфайли Купер ҳам истеъфога чиқарилди деб ўйлайман.

- Терма жамоа анчадан буён "Бунёдкор"да ўйнаётганди эртага эса баҳс "Пахтакор"да бўлади...
Одил Аҳмедов:
- Яхши футбол ўйин кўрсатиш учун яхши майдон керак. "Пахтакор" стадиони бугунги кунда ўйин ўтказиш учун энг идеал майдон бўлса керак.


Нарзулла Сайдуллаев

Тез орада матбуот анжуманини тўлиқ ҳолда томоша қилишингиз мумкин бўлади.

Rating: +137   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика