Latest news

11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  0 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  0 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  1 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  0 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  13 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  6 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  5 03:05“Интер Майами” илк бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист ижро этди  22 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  1 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0 00:50АПЛ. "Ливерпуль" 90+6 дақиқада "Лидс"дан тўп ўтказиб юборди ва ғалабани қўлдан бой берди  33 00:45Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик  40 00:14А Серия. "Интер" ўз уйида "Комо"ни тор-мор этди  2

Вадим Абрамов: "Умид қиламанки, бу узоққа чўзилмайди" News

Вадим Абрамов: "Умид қиламанки, бу узоққа чўзилмайди"

Коронавирус пандемияси сабабли юзага келган карантин туфайли юртимизда барча футбол мусобақалари тўхтатилганидан хабарингиз бор.

Суперлига клублари режалаштирилмаган танаффусга чиқди, қолаверса, футболчилар жамоавий машғулотлардан ҳам четда қолишди. Хусусан, "Бунёдкор" аъзолари ҳам шу кунларда таътилда бўлиб турибди. Биз бош мураббий Вадим Абрамовнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Ҳозир қачон машғулотларга қайтишимизни айта олмайман. Бу вазиятга боғлиқ. Биз ҳукуматимиз томонидан чиқарилган қарорларни ҳурмат қилган ҳолда биринчилардан машғулотларни тўхтатганмиз. Билишимча, барча жамоалар шундай йўл тутган.

Футболчиларга уй шароитида жисмоний ҳолатни бир маромда ушлаб туришлари учун машғулотларни белгилаб берганмиз. Буни назорат ҳам қиляпмиз. Куни кеча ҳам йигитлар билан қўнғироқлашиб, буни яна бир бор эслатиб ўтдик. Сабаби, тез орада юртимизда чемпионатни давом эттириш учун рухсат тегадиган бўлса, ўйинчилар қийналиб қолмаслиги учун уларнинг жисмоний ҳолати талаб даражасида бўлиши керак. Бизга етиб келган маълумотларга кўра, апрель ойининг учинчи ўн кунлигидан бошлаб машғулотларга қайтишимиз мумкин бўлар экан.

Ушбу касаллик бўйича мутахассис эмасман. Билганим шуки, барчамиз бир мушт бўлиб, шифокорларнинг кўрсатмалари асосида донолик билан ёндошадиган бўлсак, мазкур касалликни енга оламиз. Мутахассисларнинг таъкидлашича, кунлар исиши билан вируснинг ривожланиши ҳам пасаяр экан. Умид қиламанки, бу узоққа чўзилмайди.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика