Latest news

09:50МЮ сардорига нарх қўйди  0 09:22"Реал Мадрид" Франциядан 20 ёшли футболчини сотиб олмоқчи  0 08:55Аморим "Борнмут"га қарши ўйин олдидан "Манчестер Юнайтед" футболчиларининг жароҳатлари ҳақида гапирди  0 08:28Трансфермаркт Ла лигада энг кўп нархи ошган футболчилар рейтингини тузди  0 08:00Роналду дунёнинг машҳур фильмида рол ўйнайди  3 07:31"Нефтчи"нинг асосий футболчиларидан бирига ОКМК ва "Андижон"дан қизиқиш бор  5 01:50Лэмпард кетма-кет иккинчи ой энг яхшиси бўлди  0 01:24АПЛ топ-клублари "Лейпциг" вингерига қизиқмоқда  0 00:50Давид Сильва Гвардиоланинг ягона камчилигини айтди  2 00:16Оскар футболчилик фаолиятини якунлади  5 23:53Флик: "Рэшфорд захирада қолдими, демак, таркибда энг яхшилар ўйнамоқда"  4 23:32"Алавес"га қарши ўйин олдидан "Реал"да муаммолар кўп  7 23:10Салоҳ қайтди!  9 22:46"Интер Майами" жаҳон чемпионини сотиб олди  2 22:15"Бунёдкор" янги мавсум олдидан икки легионер олиши мумкин  0

Вадим Абрамов Сурия ва Ироққа қарши ўртоқлик учрашувлари учун Шомуродов, Яхшибоев, Ўрунов, Алибоев ва Суюновни чақирмади News

Вадим Абрамов Сурия ва Ироққа қарши ўртоқлик учрашувлари учун Шомуродов, Яхшибоев, Ўрунов, Алибоев ва Суюновни чақирмади

Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 ва Осиё кубоги-2023 қўшма саралаш босқичи учрашувларига тайёргарлик жараёнини режа асосида олиб бормоқда.

Шу сабабли, Миллий жамоамиз учун 6-18 ноябрь кунлари Тошкент ва Дубай шаҳарларида ўқув-машғулот йиғини ташкил этилади. Бош мураббий Вадим Абрамов мазкур йиғинга 28 нафар футболчини жалб этди. Ушбу йиғин доирасида Сурия ҳамда Ироқ терма жамоаларига қарши халқаро ўртоқлик ўйини режалаштирилган.

6 ноябрь куни терма жамоамиз вакиллари Тошкентда йиғилади ва машғулотларга киришади. Жамоанинг барча аъзолари йиғилгач, 9 ноябрь куни тонгда Ўзбекистон МТЖ делегацияси Тошкент-Дубай ҳаво рейси орқали БААга йўл олади.

Миллий жамоамиз 12 ноябрь куни Сурия терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Навбатдаги ўртоқлик учрашуви эса 17 ноябрь куни Ироқ вакилларига қарши ўтказилади.


Дарвозабонлар: Абдувоҳид Неъматов ("Насаф"), Ботирали Эргашев ("Қўқон-1912"), Жавоҳир Илёсов ("Локомотив").

Ҳимоячилар: Ҳусниддин Алиқулов ("Насаф"), Егор Кримец ("Пахтакор"), Рустамжон Ашурматов ("Кванджу", Жанубий Корея), Игорь Голбан ("Навбаҳор"), Исломжон Қобилов ("Бунёдкор"), Иброҳимҳалил Юлдашев ("Бунёдкор"), Ҳожиакбар Алижонов ("Пахтакор"), Мурод Ҳолмуҳаммедов ("Қўқон-1912"), Фаррух Сайфиев ("Пахтакор").

Ярим ҳимоячилар: Отабек Шукуров ("Шаржа", БАА), Лутфулла Тўраев ("Бунёдкор"), Аброрбек Исмоилов ("Пахтакор"), Азиз Турғунбоев ("Навбаҳор"), Жамшид Искандеров ("Сеонгнам", Жанубий Корея), Ҳожимат Эркинов ("Пахтакор"), Ойбек Бозоров ("Насаф"), Акмал Мозговой ("Насаф"), Санжар Қодирқулов ("Бунёдкор"), Жалолиддин Машарипов ("Пахтакор"), Одилжон Ҳамробеков ("Пахтакор"), Достонбек Ҳамдамов ("Пахтакор"), Азизжон Ғаниев ("Шабаб Ал Аҳли", БАА).

Ҳужумчилар: Шаҳзод Убайдуллаев ("Металлург"), Бобир Абдихолиқов ("Насаф"), Игорь Сергеев ("Пахтакор").


Rating: -25   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика