Latest news

00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  0 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  17 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  5 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  4 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  44 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  20

Вадим Абрамов: “Спартак” устози Ўруновни ўз жамоасида кўрмаётган экан, у “Рубин”га ўтиши керак” News

Вадим Абрамов: “Спартак” устози Ўруновни ўз жамоасида кўрмаётган экан, у “Рубин”га ўтиши керак”

Ўзбекистон МТЖ устози Вадим Абрамов Россия нашрига берган интервюсида “Спартак”да ҳаракат қилаётган Остон Ўруновнинг жамоадан кетиши борасидаги гап-сўзларга муносабат билдирди.

“Ўруновнинг “Рубин”га ўтиш эҳтимоли борлигини ўқидим. Ўзбекистон МТЖ устози сифатида у ўйнашини хоҳлардим. Бу қаерда бўлади, “Спартак” ёки “Рубин”да унчалик аҳамиятсиз. Албатта, у “қизил-оқлар” таркибида ўйнаб кетса яхши бўларди. Бироқ, мураббий уни ўз жамоасида кўрмаса, у “Рубин”га кетиши лозим.

Ўруновнинг “Спартак”да кам ўйин амалиётига эга бўлаётгани ҳақида фикр билдириш қийин. Агар унда жароҳат бўлмаганида, шубҳасиз Остон майдон маркази учун рақобатда бошқа ўйинчиларга ютқазмоқда, дея айтиш мумкин эди. Аммо, афсуски, у термамизга ҳам жароҳат билан келганди.

Албатта, агар Ўрунов “Спартак”да қолса, у ҳали ўзини кўрсатиш имконига эга бўлади. Ахир энди қишки таътил бошланади. Мавсум давомига тайёргарлик кўриш жараёнида ҳамма нарса юз бериш эҳтимоли бор, кимдир йиғинда ўзини кўрсатиши ва нималарга қодирлигини исботлаши мумкин. Бундай ҳолат ҳар қандай жамоада юз беради”, дейди Абрамов.

Остон Ўруновга "Рубин" томонидан жиддий қизиқиш билдирилмоқда

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика