Latest news

21:21Қаршидаги "Марказий" стадион чими янгиланади   0 20:55Эрлинг Ҳоланд ТВ орқали деярли ҳамма футболни томоша қилишини айтди  2 20:32Каррагер Салоҳдан узр сўради  4 19:51Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"  3 19:25Хитойда спорт идорасининг собиқ раҳбари коррупция сабаб ўлимга ҳукм қилинди  3 19:10Александр Хомяков: "Очиғи, нима дейишга ҳам ҳайронман"  13 18:49Анри Салоҳ ҳақида: "Ливерпуль"да муаммолар бўлиб турганда ва ўзинг натижа кўрсатмаётган пайтда фақат ўзинг ҳақингда гапириш ярамайди. Мен "Барса"да ўйнамаётганимда буни Пепнинг юзига айтганман, оммага эмас. Жамоани ҳимоя қилиш керак"  23 18:39Александр Ежов: "Ҳақли ғалабага эришдик деб ўйлайман"  7 18:15Погба туя пойгаларига инвестиция киритди: "Спорт бу — спорт, асослари ўхшаш. Дунёдаги энг қиммат туяга эгалик қилишни хоҳлардим"  2 17:40Ван Бастен Салоҳ ҳақида: "Агар Мо шундай муносабат билдираётган бўлса, унинг ақли май қўнғизиникидек экан"  10 17:25Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"  25 17:00"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради  50 16:40Камбэк: "Бавария" ҳимоячиси 262 кун деганда қайтди  1 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  4 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  10

Вадим Абрамов: "Ўйин ғалати ҳодисаларга бой бўлди. Бизнинг дарвозамига ҳар доим пенальти тепишади, биз эса ҳеч қачон" News

Вадим Абрамов: "Ўйин ғалати ҳодисаларга бой бўлди. Бизнинг дарвозамига ҳар доим пенальти тепишади, биз эса ҳеч қачон"

Суперлига 21-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Динамо" (4:2) баҳсидан сўнг самарқандликлар бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида иштирок этди.

"Бу бизнинг энг яхши ўйинимиз эмас эди, аммо ўйин ғалати ҳодисалар билан ўтди. Ўйиндан ташқари ҳолат ва пенальти. Ушбу голларни ҳисоблашди, билмадим, балки VAR вазиятни бошқача кўрган бўлса керак. Мен кўрган такрорда ўйиндан ташқари ҳолат бор эди. Ҳисобни тенглаштириб олдик ва ўйиндаги устунлик биз томонга ўтиши керак эди, лекин йўқ жойдан яна пенальти.

Учинчи голдаги вазиятда, 99-рақамли футболчи офсайдда эди, аммо у тўпга ҳаракатланмоқда. Тўп унинг ёнидан ўтиб кетди ва ҳимоячининг қўлига тегди. Жуда баҳсли ҳолат. Ўйин шундай тус олди ва якунда 2:4 ҳисобида мағлуб бўлдик. Шунингдек, VAR текшируви учун бўлган паузалар, ҳакам футболчилар билан суҳбатлашди. Буларнинг барчаси ўйин темпига таъсир қилди. Тўхталишлар мухлисларга қизиқ бўлган бўлиши мумкиндир, аммо бизга ҳеч қандай кераги йўқ эди", - дея фикр билдирди Вадим Абрамов.

- "Динамо"нинг бугунги ўйинга тайёрлаган режаси қандай эди? Сабаби жамоангиз иккита голини ҳам "Пахтакор"нинг хатоларидан сўнг урди. "Пахтакор"нинг пасларини олиб қўйиш ва жамоани кўпроқ хатога мажбур қилиш режангизда бормиди?

- Биз "Пахтакор"ни ўрганиб чиққандик. Афсуски, бизда таркиб билан муаммолар бор эди, ушбу камчиликларимизни имкон қадар беркитишга ҳаракат қилдик. Рақибимиз ОЧЛда ўйин ўтказгани ҳам ўз таъсирини ўтказганини билардик. Биринчи бўлимда шундай ўйнаш режамиз, аммо иккинчи бўлимда ўйинимизни кучайтиришимиз керак эди. Афсуски, қандай голлар ўтказиб юборганимизни ўзингиз кўрдингиз.

- "Динамо" жамоаси узоқ масофадан яхши зарба бериши ва ушбу усулни кўп қўллашини биламиз, бироқ жамоангиз бугун жарима майдончаси ташқарисидан деярли зарба бермади. Ягона хавфли зарбани Ҳислат Ҳалилов ўйин сўнгида амалга оширди. Бугун жамоангиз узоқдан кам зарба берганига нима сабаб бўлди?

- Бунга бир нечта сабаб бор. Ҳар бир жамоа рақиб қанчалик ўйнашга қўйиб берганидан келиб чиқиб ўйин намойиш этади. "Пахтакор" ҳам бизнинг устун томонларимизни ўрганиб чиққани аниқ эди. Умумий қилиб олсак, биз тўпни яхши ушлай олмадик. Узоқ масофадан зарба бермаганимиз асосий сабаб бўла олмайди. Бугунги ўйинимиз менга умуман ёқмади. Балки ўйин соат 14:00да ўтказилгани ўз сўзини айтгандир.

- "Динамо" ҳимоячиларининг бугунги ўйинига баҳо бериб ўтсангиз? Тўғри, баҳсли вазиятлар кўп бўлди, аммо ҳимоячилар ҳам кўп хатоларга йўл қўйишди ва йўқ жойдан голлар ўтказиб юборишди.

- Шубҳасиз, бунинг барчаси ўйин сифатига ўз таъсирини ўтказди. Биринчи паснинг йўқлиги жуда панд берди. Ҳимоячиларимиз тўпсиз кўп югуришлари керак эди. Ҳужумчиларимизга ҳам тўп жуда кеч етиб борди. Буларнинг барчаси якуний натижага таъсир кўрсатди.

- Ҳислат Ҳалилов сўнгги учрашувларда жуда яхши ўйин намойиш этмоқда, аммо у асосий таркибдан жой олмаяпти. Бунинг сабаби нимада? Ҳалилов учрашувни биринчи дақиқаларданов бошлаши учун нима етишмаяпти?

- Ҳар бир ўйинга режа тузиб чиқамиз. Шу режага кўра иш тутамиз ва Ҳислатнинг энг кучли жиҳатларидан имкон қадар яхшироқ фойдаланиш асосий мақсадимиз. У захирадан майдонга тушиб, ўйинни кучайтириб юбора оладиган саноқли футболчилардан бири. Ўйинга қўшилиб кета оладиган футболчилар жуда кам. Ҳалилов ҳимояда яхшироқ ўйнашни ўрганиши керак. Ушбу жиҳат устида яхшироқ ишласа, бошқа даражали футболчига айланади.

- Жоэль Кожонинг йўқлиги жамоангизга қанчалик қийинчилик туғдирди?

- Таъсирини ўтказди, лекин у сиз ҳам бугун ёмон ўйнадик. Кожо майдонда бўлганида "Пахтакор" ҳимоячиларига қийинроқ бўларди. Билмадим, бу ҳақда фикр билдириш нотўғри.

- Сўнгги учта ўйинда жамоангиз дарвозасига учта 11 метрлик зарба белгиланди. Ушбу ҳолатга изоҳ бериб ўтсангиз?

- Ҳар доимгидек. Биз ҳеч қачон пенальти тепмаймиз, бизнинг дарвозамизга эса тепишади. Ўтган турдаги Кожога нисбатан фол бор эди ва пенальти белгиланиши керак эди. Бундай вазиятларда қандай пенальти белгилашмайди, билмадим тўғриси. Такрорларни кўриб чиқаман ва қандай қилиб пенальти белгиланмаганлигига ҳайрон қоламан. Мен балки футболни яхши тушунмасдирман. Ўша вазиятда рақиб футболчиси умуман тўпга ўйнамаганди-ку. Биринчи даврадаги "Пахтакор"га қарши ўйинимизда ҳам бизнинг дарвозамизга "даҳшатли" пенальти белгилашганди. Тўп футболчининг жимжилоғига тегиб кетгани учун 11 метрлик зарба тайинланганди. Ҳеч ким тушунмай қолганди, нега бундай қарор қабул қилинганига. VAR ҳам ўша вазиятни ярим соат давомида текшириб чиққанди. Ўзингиз кўряпмиз, сўнгги учта ўйинда учта пенальти. Тушунарсиз ҳолат. Балки "Пахтакор" номи футболчиларимга нотўғри таъсир қилгандир.

- Кейинги учрашув "Навбаҳор"га қарши ФИФА кунлари доирасида бўлиб ўтади. Ҳужум чизиғи етакчиси Жоэль Кожо катта эҳтимол билан Қирғиз Республикаси терма жамоасига жалб этилади. Кожосиз ўйнаш қийин бўлмайдими?

- Биз "Навбаҳор"нинг илтимосига йўқ демадик ва уларниг таклифига розилик билдирдик. Уларда Кубок баҳси бор эди. Биз Кожосиз ҳам ўйнагандик. Кожо қишдаги йиғинни ўтказиб юборганди. "Навбаҳор" таркибидаги кўпгина футболчилар ҳам терма жамоага чақирилиши аниқ. Бу нормал ҳолат. Бир футболчига боғланиб қолган жамоани профессионал жамоа деб қабул қилиш нотўғри.




Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика