Latest news

01:13БАА. Ҳожимат Эркинов "Ал Ваҳда" сафида ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди!  2 00:35Фоден журналистлар талқинига кўра АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 00:08Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  56 23:49Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди  55 23:31"Ланс" Абдуқодир Ҳусановни тез орада бошланадиган "Лорьян"га қарши ўйин қайдномасига киритмади  17 23:19Япония – Ўзбекистон ўйинида қандай статистика қайд этилди?  27 23:01U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди!  27 22:51Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди. Испанияга қарши ўйнаймиз  58 22:40Винисиус ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  7 22:38U-23 Осиё кубоги. Япония чемпион! Олимпиадага чиқиб бўлган Ўзбекистон пенальтидан гол ура олмади  531 21:23Про лига. "Қўқон-1912" ва "Машъал"да ғалаба. "Бухоро" "Арал" билан дуранг ўйнади  1 21:14"Милан" АПЛда фаолият олиб бораётган мураббийни олиб келмоқчи, аммо...  1 20:19Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг чигил ёзди машқларидан ГАЛЕРЕЯ  2 19:54"Боруссия Дортмунд" мавсум охирида Ройс кетишини эълон қилди  5 19:42Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг стадионга етиб келишидан эксклюзив кадрлар!  5

Вадим Абрамов "Навбаҳор"га қарши ўйиндан кейин: "Тўғри ютқаздик, муаммо йўқ. Бироқ футбол ўйнаш керак" News

Вадим Абрамов "Навбаҳор"га қарши ўйиндан кейин: "Тўғри ютқаздик, муаммо йўқ. Бироқ футбол ўйнаш керак"

Coca Cola Суперлиганинг 21-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Бунёдкор" (2:1) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Вадим Абрамов иштирок этди.

"Нима дейишим мумкин? "Навбаҳор"ни ғалаба билан табриклайман! Биз ҳам ғалабага ҳаракат қилгандик, лекин кераксиз голларни ўтказиб юбордик. Биринчи бўлимда футбол ўйнадик. Танаффусдан сўнг тахминан 15 дақиқа футбол бўлди. Қолган дақиқаларни асосан ётиб олишларга сарфладик. Лекин иккинчи бўлимга атиги тўрт дақиқа қўшиб берилди. Ўйнагиси келмаса майдонга тушиб нима қилади? Тўғри ютқаздик, муаммо йўқ. Бироқ футбол ўйнаш керак. Мухлислар ҳам футбол кўргани келади, ётиб олишларни томоша қилиш учун эмас! Масалан, бугунгидек футбол сизларга ёқадими? Ҳар тўқнашувдан кейин ўйин тўхтайди, ёрдам кўрсатилади? Табриклайман, ғалаба қозондинглар, эътироз йўқ, бу ўзимизни оқлаш ҳам эмас, лекин бунақа ўйин футболимизнинг фойдасига хизмат қиладими?

Бугун нега ютқаздик? Шунчаки имкониятлардан фойдалана олмаслик. Яратилган хавфли вазиятларни голга айлантириш бўйича тажриба камлиги панд берди. Ваҳоланки, имкониятлардан фойдаланганимизда биринчи бўлимдаёқ ҳаммасини ҳал қилардик. Аммо ундай бўлмади. Аксинча, иккинчи голни ўтказиб юбордик, кейин ҳаммаси бошланди", - дейди Абрамов. 

Rating: -17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика