Latest news

11:11Руслан Аҳмедов: "Вилоят ҳокими 2024 йилда "Хоразм" клубига база қуриб беришга ваъда берган"  0 10:55Асрор Алиқулов: "Машъал" гол ўтказмаганига битта сабаб бор"  0 10:45Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди"  10 10:36Анвар Бердиев: "Рақиб 10 киши бўлиб қолганида тайёр ғалабани қўлдан чиқаришни тушунтириш ва тушуниш қийин"  0 10:25"Дўстлик" бош мураббийи Николай Шевченко: "Қўқон-1912" яримта вазиятдан ҳам гол уришга эришди"  1 10:20Муҳсин Низомиддинов: "Дўстлик" жамоасини яхши ўрганиб чиққандик"  0 10:00"Андижон" 8 йиллик қора анъанага чек қўядими?  1 09:40Эшитдик-да! Ўзбекистон U-23 июнь ойида халқаро турнирда иштирок этади, аммо...  14 08:45Улуғбек Ҳошимов: "Кайфиятини туширмаймиз, чунки олдимизда Олимпиада турибди"  12 08:23Русланбек Жиянов: "Финалда ким кучли эканлигини ўйин бўйича кўрсатдик"  12 07:57Ҳусайн Норчаев: "Финалда мағлуб бўлганимиз алам қилди, лекин..."  16 07:25Суперлига қайтмоқда. Бугун "Андижон" "Бобур Арена"да "Сўғдиёна"ни қабул қилади   10 07:15АПЛ. "Лутон" - "Эвертон" 1:1   0 07:10Саудия чемпионати. "Ал Таавун" - "Ал Ҳилол" 0:3   0 07:05Туркия чемпионати. "Бешикташ" - "Ризеспор" 3:2   0

Вадим Абрамов: "Мухлисларнинг ишончини оқлай олмаганимиз учун узр сўраймиз" News

Вадим Абрамов: "Мухлисларнинг ишончини оқлай олмаганимиз учун узр сўраймиз"

ЖЧ-2022 ҳамда ОК-2023 қўшма саралаш босқичи доирасидаги Саудия Арабистони – Ўзбекистон (3:0) ўйинидан кейин термамиз бош мураббийи Вадим Абрамов ўз фикрларини билдирди.

"Бугун рақиб биздан кучли эди. Саудия Арабистонини ғалаба ва кейинги босқичга чиққани билан табриклайман. Ўзбекистондаги кўплаб футбол мухлислари биздан ғалаба кутишганди, бироқ афсуски, мағлубиятга учрадик. Уларнинг ишончини оқлай олмаганимиз учун узр сўраймиз.

Футболчиларни психологик тушкунлик ҳолатидан чиқара олмаганим менинг хатоим. Бошидан нима учун бунчалик бўшашганимизни тушунтириб беришим қийин.

Биз рақибнинг қарши ҳужумлари хавфли эканини билардик. Биринчи таймда рақиб қарши ҳужумга ўтиб кетмаслигига ҳаракат қилдик, афсуски, ўйинга берилиб кетдик ва хатога йўл қўйдик. Кейин эса кутилмаганда иккинчи голни қабул қилиб олдик. Рақиб осонгина иккинчи голни урди. Бугун ҳаттоки гол ура олмаганимиз ҳайратланарли, Саудия Арабистони дарвозаси олдида айтарли хавфли ҳужум ҳам ташкил эта олмадик.Қўлдан келганча ҳаракат қилдик. Биз Саудия Арабистони қарши ҳужумларда яхши ўйнашини билардик ва шунга яраша тайёргарлик кўргандик. Лекин кутилмаганда биринчи тўпни ўтказиб юборгач, ўйин услубимиз йўқолиб қолди. Бунинг устига иккинчи голни ҳам ўтказдик. Мени кўпроқ гол ура олмаганимиз ҳайрон қолдирди", – деди Абрамов.

Rating: -272   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика