Latest news

23:12Александр Хомяков: "Бизга чап оёқ етишмади"  2 23:06"Сассуоло" — "Интер". Мхитарян, Алексис ва Лаутаро асосий таракибда  0 23:04Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат"  2 23:00Саудия Арабистони чемпионати. Роналду ва Мане бошчилигидаги "Ал Насср" ўз уйида "Ал Веҳда"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  1 22:35Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 22:30Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 22:29Анчелотти Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди  3 22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2 21:30АПЛ. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Вулверхэмптон"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  8 21:30Ла Лига. "Барселона" "Жирона" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  44 21:16Ла Лига. "Реал" ўз уйида йирик ғалабага эришди  11 20:57Беларусдаги футбол ўйини 50:0 ҳисобида якунланди  5 20:35Суперлига. "Сўғдиёна" пешқадам "Андижон"ни "Бобур Арена"да мағлубиятга учратди  91 20:30АПЛ. "Арсенал" - "Борнмут" 3:0   0

Вадим Абрамов: "Менимча "Бунёдкор" ҳеч кимга керак эмас..." News

Вадим Абрамов: "Менимча "Бунёдкор" ҳеч кимга керак эмас..."

Coca Cola Суперлиганинг 25-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Насаф" (0:1) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Вадим Абрамов иштирок этди.

- Жамоаларнинг номидан келиб чиққан ҳолда аҳамияти юқори ўйин эди. Аммо биз беллашувни омадсиз тарзда бошладик. Биринчи бўлимда ўйинни назорат қилдик. Дарвоза яқинигача келдик, бироқ сўнгги зарбани йўллайдиган футболчи топилмади. Ўтказиб юборилган голга келсак, рақиб ўйинчиси тўпга ажойиб тарзда зарба берди.
Иккинчи бўлим ўзимиз хоҳлагандек кечмади. Шахсан менга иккинчи таймдаги ўйинимиз умуман ёқмади. Умумий маънода «Насаф» ҳақли тарзда ғалаба қозонди. Бунинг учун уларни табриклайман! Чунки биз ўзимиз қилишимиз керак бўлган ишни бажара олмадик.

Қандай ҳолатда эканимизни жуда яхши биласизлар, футболчиларга ҳалиям майдонга тушиб югуришаётганига раҳмат айтаман.

Футболчиларнинг шартномаси тугамоқда? Агар жамоа кимгадир керак бўлса, бошқа гап, менимча ҳозир жамоа ҳеч кимга керак эмас.

"Қизилқум"га қарши икки марта ўйнаймиз. Дастлаб Суперлигада, сўнгра Кубок доирасида.

"Насаф" ғалаба қозонишни кўпроқ хоҳлади. Улар иккинчи ўрин учун курашишди, бизда эса тўртинчи ўриндан тепага чиқа олмаслигимиз деярли аниқ эди", - дейди Вадим Абрамов.

Rating: -26   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика