Latest news

01:00«Бавария» — «Реал Мадрид» 2:2 (Матнли трансляция)  95 00:59"Интер" чемпионлигини нишонламоқчи бўлган мухлис парадга кўк сигир етаклаб чиқди  0 00:32Жака мураббийликда ўзини синаб кўрмоқчи  0 00:15Жоржиньо "Арсенал" билан шартномани узайтирмоқчи  0 23:48"Барселона" "Реал" собиқ футболчиси билан алоқага чиқди. Мадридликларни уни қайтаришни хоҳламади  2 23:23"Clash of Clans" видеоўйинида Холанд қиёфаси пайдо бўлади  5 23:00ЕЧЛ. "Бавария" — "Реал". Таркиблар маълум  29 22:46Рюдигер: "15 ёшга қадар тўшагимни ҳўллаб чиқардим. Бунинг уяладиган жойи йўқ"  5 22:29Эрон футзал терма жамоаси Бразилияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказмоқчи  0 22:14"Ланс" марказий ҳимоячиси клубдан кетиши мумкин  4 21:30АПЛ клуби мураббийи клипда суратга тушди  0 21:13"Ал Иттиҳод" Бензема, Фабиньо ва яна 4 нафар футболчи жароҳат олганини эълон қилди  0 20:46АПЛда энг кўп маош тўлайдиган клублар рейтинги эълон қилинди  5 20:29Карло Анчелотти: "Менинг "Бавария"дан ўч олиш ниятим йўқ"  11 20:02"Бавария"нинг 5 нафар футболчиси "Реал"га қарши ўйинда майдонга тушмаслиги мумкин  9

Вадим Абрамов: "Мени "Нефтчи"ни қуйи лигага тушириб юборган деб ким айтди?" (интервью) News

Вадим Абрамов: "Мени "Нефтчи"ни қуйи лигага тушириб юборган деб ким айтди?" (интервью)

Самарқанднинг "Динамо" клуби бош мураббийи Вадим Абрамов янги лавозимга тайинланганидан кейин championat.asia сайтига интервью берди.

- "Динамо" варианти қандай пайдо бўлди? Ким алоқага чиқди?
- Одатдагидек клубдан менга қўнғироқ қилишди ва музокарага таклиф қилишди. Раҳбарият билан гаплашиб келишиб олдик. Йил охиригача шартнома туздим.

- Терма жамоадан кетгач нима билан шуғулланаётгандингиз?

- Ҳеч нима, шунчаки дам олдим.

- "Динамо" мураббийлар штабида сизга кимлар ёрдам беради?

- Ҳозирча фақат Марат Мифтахутдинов келди. Қолган мураббийлар бунгача "Динамо"да ишлаётганлар.

- "Динамо"да сиз билан бирга ишлаган футболчилар кўп эмас...

- Тўғри адашмасам уч футболчи билан олдин бирга ишлаганман. Марат Бикмаев, Эркин Байдуллаев ва Евгений Чумак.

- Самарқанддаги стадион чими билан танишдингизми? Ҳолати қандай?

- Ёмон эмас. Фақат бироз чим ўсган экан бугун ўтини ўришди ва ҳаммаси жойида. Бугун илк машғулотни ўтказамиз ва эртага ўйин.

- Терма жамоадаги шогирдингиз Бақоевга қарши...

- Ҳа, агар "Сўғдиёна" бош мураббийи Бақоев бўлса, демак унга қарши.




- 2017 йил "Нефтчи"ни деярли шундай ҳолатда, мавсум ўртасида ва охирги ўринлардаги жамоани қабул қилиб олгандингиз ва якунда клуб қуйи лигага тушиб кетганди. "Динамо" билан ҳам шундай бўлишидан қўрқмайсизми?

- Йўқ, аввало бир нарсага ойдинлик киритиб олайлик. 2017 йилда "Нефтчи"ни ким қуйи лигага тушиб юборганди? Бизми ёки ўша пайтдаги раҳбариятми? Чемпионат тугашига нечта тур қолганида регламент ўзгариб кетгани ёдингиздами? Кейин "Нефтчи" 2018 йил барибир Суперлигада ўйнаган. Демак клуб мен ишлаган пайтда қуйи лигага тушиб кетмаганди. Яна бир нарса ҳеч ким 2017 йил "Нефтчи"да биздан олдин кимлар ишлагани ва натижалари қандай бўлганини эсламайди негадир. Ўша йил ёзда мен жамоага келгач ҳамма легионерларга жавоб берганмиз ва фақат маҳаллий йигитларни, асосан ўринбосарларда ўйнаган ёш футболчиларни майдонга туширганмиз. Ўша пайтдаги ёшлар ҳозир Суперлигадаги деярли барча клубларда асосий таркибда ўйнашмоқда.

- 2017 йил регламент ўзгариши ҳақида берган интервьюдан кейин сизни футболдан четлатишганди. Энди "Динамо" мураббийи сифатида матбуот анжуманларида қатнашасиз...

- Сизни тушундим, мен доим журналистлар берган саволларга жавоб бераман. Ўзим мана бу саволни беринглар демайман-ку, тўғрими. ОАВни тўртинчи ҳокимият дейишади, биз ҳокимиятга қарши бормаймиз. Қонунни бузмасак, ўйлайманки ҳеч ким бизни четлатмайди.

- "Динамо" ҳозир сўнгги ўринда бормоқда. Клубни Суперлигада олиб қолишга ишонганингиз учун шартнома туздингизми?

- Тўғри охирги ўриндамиз, аммо олдинда 12та ўйин бор. Математик ва амалий жиҳатдан имкониятимиз бор. Охиригача курашамиз. Бунинг учун кўп ишлаш керак бўлади.


Нарзулла суҳбатлашди

Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика