Latest news

17:21"Қўқон-1912" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  6 15:19ЎзЭл Классикосига превью  14 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  6 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  2

Вадим Абрамов: "Футбол бизни жазолади" News

Вадим Абрамов: "Футбол бизни жазолади"

Суперлиганинг 24-тури доирасида "Локомотив"га имконият бой берилганидан кейин "Динамо" бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида қатнашди.

- Мағлуб бўлиш аламли. Яна ўз майдонимизда, сўнгги дақиқаларда... Ғалабани истагандик. Футбол бизни жазолади. Ҳисобда олдинда бораётган пайтимизда иккинчи голни ҳам уришимиз керак эди. Кейин бизнинг фойдамизга бўлган қарор чиқарилди. Гол урмаганимиздан кейин қабул қилиб олдик. Ҳисоб 1:1 пайтида ҳам гол уришимиз мумкин бўлганди. Лекин жавобан бизнинг дарвозага тўп кирди. Футболда бўлиб туради. Рақибларни ғалаба билан табриклайман", - деди Вадим Карленович.

- Бугун жамоа ўйинида кўплаб нотўғри паслар бўлди. Бунинг сабаби нимада? Шунингдек, Анвар Ҳожимирзаевнинг алмаштирилиши сабабини ҳам айтсангиз.
- Ўйин якунида у ортга қайтмай қўйди. Бизда эса ҳимояда ишлар кўпайганди. Чапда ўйнаган ёш болакай футболчимиз доим икки рақибига қарши ўйнади. Унинг қанотини кучайтиришни истадик. Шунингдек, Анварда куч қолмагани кўриниб турганди.

Паслар? Айрим футболчилар бугун ўз позицияларида ўйнамадилар. Бугун қайдномада 19 футболчи бўлган бўлса, захирага жароҳатланган футболчиларни ҳам қўшишга мажбур бўлдик. Мана танаффус юзага келмоқда. Балки барча соғайиб сафга қайтар.

- Ратиньо ва Салим Мустафоевнинг таркибда бўлмагани нима билан боғлиқ?
- Уларда жароҳат бор эди. Уларнинг бугун майдонга тушишини кутгандик. Лекин бундай бўлмади. Ратиньо даволанишда давом этмоқда. 

- Сўнгги ўйинларда жамоада иштиёқ йўқдек кўринмоқда
- Кўрамиз. Ҳозир бу ҳақда гапириш жуда қийин. Футболчилар бироз дам олишлари керак. Бугун ғалаба қозонишга ҳаракат қилдик, кўрдинглар. Вазиятлар голга айланмади. Мавсумни яхши хиссиётлар билан якунламоқчимиз.

- Ҳислат Ҳалиловнинг голи ҳақида. Сиз унга ҳар доим узоқдан теп кўрсатма берасизми ёки бу ўзининг креативлигими?
- Бу унинг қобилияти. Ҳар ўйинда шундай гол ур деб айта олмайман. Бундай зарбалар унда доимо ўхшайди. Бу унда табиий қобилият. Бу борада уни шуғуллантириш шарт эмас.



Rating: -3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика